2.Персептив босқич бўлиб, у ташқи, объектив воқеликни яхлит акс етиши билан характерланиб, алоҳида оддий сезиш тури емас. К.Е.Фабрининг фикрича, персептив психикани ҳам икки даражаси мавжуд. Паст даражага юқори даражали умуртқасизлар киради. Персептив психиканинг қуйи босқичида мавжуд бўлган ҳайвонлар учун ижобий таъсир етувчиларни фаол излаш хусусияти хосдир.
Предметни идрок етиш-персептив психиканинг юқори даражасидир. Ушбу даража
ривожланган нерв тизимига ега умуртқалиларга хосдир.
3.Интеллектуал босқич - юксак даражада ривожланган нерв тизимига ега бўлганлар, яъни одамсимон маймунларга хосдир.
Сесканувчанлик ва тропизм
Ҳамма тирик организмлар ўсимликлардан тортиб, ҳайвонларгача акс еттиришнинг биологик шакли сесканувчанлик хусусиятига егадир.
Сесканувчанлик - тирик организмнинг биологик аҳамиятига ега бўлган таъсирларига жавоб қайтариш қобилиятидир. Биотик, яъни биологик аҳамиятга ега бўлган омилларига махсус ҳаракатлар билан реаксия қилиш усулларига тропизм ёки таксислар дейилади.
Тропизм турлари қуйидаги жадвалда яққол акс еттирилга:
1.Фототропизм - бу тирик организмнинг ёруғлик таъсирида ҳаракатга келишидир. Масалан, ёз куни тунги чироқ ёруғлигига майда чивинларнинг учиб келиши.
2.Термотропизм - тирик организмнинг иссиқлик таъсири остида ҳаракат қилишга
мойиллигидир. Масалан, баҳор келиши билан қашоратларнинг жонланиб ҳаракатга келиши.
3.Хемотропизм - тирик организмнинг физик-химиявий муҳитни танлаб олишга бўлган мойиллигидир. Масалан, ачиган, қатиқ, меваларга майда чивинларнинг йиғилиши.
4.Топотропизм - тирик организмларнинг механик қўзғатувчилар таъсири остида ҳаракат қилишига мойилигидир. Масалан, чириган олмага тегилса, унга йиғилган майда ҳашоратларнинг ҳаммаси учиб кетади. Мимоза ўсимлигига тегилса, у дарҳол япроқини ёпиб олади.
5.Гемотропизм - тирик организмнинг қуёш нури таъсири остида ҳаракат қилишга мойиллигидир. Масалан, кунгабоқар ўсимлигининг қуёш нури томон ҳаракатланиши.
6.Баротропизм - тирик организмнинг ҳаво босими остида ҳаракат қилишга мойиллигидир. Масалан, ҳаво булут бўлганида, ҳавода учиб юрган ҳашоратлар йерга пастга қараб учадилар.
7.Гидротропизм - тирик организмнинг намлик сув таъсири остида ҳаракат қилишига мойиллигидир.
Ўсимликларда акс еттиришнинг биологик шакли фақатгина тропизмлардан иборат бўлиб, бу ҳаракатлар ўсимликларга ўз-ўзини бошқаришига ёрдам беради, яъни улар ўзлари учун фойдали бўлган манбага қараб интилади ёки ўзини ҳимоя қилишга доир бошқача ҳаракат қилади. Масалан, номозшомгул кечки пайт очилиб, кундузи ёруқликдан ёпилади.
Ҳайвонларда акс еттиришнинг янги тури - сезувчанлик юзага келади. Сезувчанлик қобилияти туфайли, ҳайвонлар, ўсимликларга нисбатан анча кўп таъсиротларни акс еттириш имкониятига ега бўлади. ҳайвон нерв тизими ва мияси қанчалик юксак даражада тараққий етган бўлса, унинг психикаси ҳам шунчалик юқори босқичга кўтарилган бўлади. Одамда психиканинг ривожланиши енг юқори бўлиб, онг даражасига ега.
Do'stlaringiz bilan baham: |