Иқтисодиёт билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги ХХ асрнинг янгиликларидан бўлиб, айниқса, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш шароитида иқтисодий онг ҳам иқтисодий хулқнинг ўзига хос намоён бўлиш қонуниятларини ўрганишда иккала фанга хизмат қилади.
Президент И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ фуқароларнинг биринчи навбатда онгларида янгича иқтисодий тафаккурни шакллантиришнинг жамият иқтисодий тараққиётидаги аҳамиятига еътиборни қаратган едилар. Демак, янги давр шахсни тарбиялаш ва унинг жамиятга мослашуви масаласида психология иқтисодиёт фанида қўлга киритилган ютуқлар, янгиликлар ва иқтисодий самарага еришиш амалиётларини ҳисобга олса, иқтисодиёт ўз навбатида ислоҳотларнинг объекти ҳамда субъекти бўлмиш инсон оламидаги барча психологик ўзгартиришларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва шу аснода башорат қилиш вазифаларини йечиши керак. Бундан ташқари менежмент, маркетинг бошқаруви соҳасидаги ҳар бир изланиш ҳоҳ у иқтисодчи томонидан амалга ошириладими, ҳоҳ психологлар томониданми, барибир ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишда шахснинг индивидуал қобилиятларини инобатга олиш инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг сирларини мустаҳкамлаш билан инсон ресурслари масаласига тўғри, одилона ёндашишни тақозо етади. Бу еса ўз навбатида шахс ва гуруҳлар психологиясини билиш ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий омилларини одам қобилиятига мувофиқлаштиришни назарда тутади.
Психологиянинг табиатшунослик билан алоқасининг тобора мустаҳкамланишига қуйидаги омил асосий сабаб бўлган. Бу жараён ХИХ асрнинг иккинчи ярмида бошланган еди. Експеримент методининг Г.Фехнер томонидан фанга жорий етилганлиги ана шу жумладан бўлиб, бу И. М. Сеченовнинг "Бош мия рефлексларикитоби босмадан чиққанидан кейин айниқса кенг тус олган еди. Бу китобда психик ҳодисалар ҳам худди одам организмининг бошқа барча функсиялари каби табиий ҳодисалар еканлиги, улар сабабсиз юз бермасдан, балки нерв системасининг рефлектор акс етиши фаолияти натижаси еканлиги кўрсатиб берилган еди. И.М. Сеченовнинг рефлектор назарияси психологик билимларнинг табиий-илмий негизини ташкил етади. Бу назария кейинчалик И.П.Павловнинг шартли рефлекслар ҳақидаги таълимотида унинг шогирдлари Л.А.Орбели П.К.Анохин К.М.Биков, Н.И.Красногорскийларнинг асарларида, шунингдек, А.А.Ухтомский Н.А.Бернштейн
И.С.Бериташвили ва бошқаларнинг асарларида янада ривожлантирилади. ҳозирги пайтда психология фанининг табиий-илмий жиҳатдан бу хилда асосланганлиги олимлар томонидан мия фаолиятининг нейрофизиологик механизмлари ўрганилаётганлиги ҳисобига тобора кучайтирилмоқда. Шу тариқа психик фаолиятнинг мураккаб физиологик механизмлари тизимини тадқиқ қилиш борасидаги ютуқлар психология билан табиатшунослик ўртасидаги алоқаларнинг аниқ натижаси қсифатида юз беради.
Ҳозирги замон психологиясининг асосий муаммоларини тадқиқ қилишда буюк табиатшунос Ч.Дарвин томонидан 1859 йилда ёзилган "Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши тўғрисида ёки яшаш учун курашда қулайликка ега бўлган турларнинг сақланиши" китобида баён етилган еволюсион ғоялари жуда катта таъсир кўрсатади. Бу ғоялар жонли мавжудотлар муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига мослашиш жараёнида психиканинг ролини аниқлаш, психик фаолиятнинг олий шакллари қуйи анча содда шаклларидан келиб чиққанлигини англаш имконини беради. Ч.Дарвин бутун жонзотнинг еволюсион ғоясини ҳайвонларда сезгининг пайдо бўлишига нисбатан қўллашга муваффақ бўлади. У биологик ривожланиш жараёнида тананинг тузилишидаги ва унинг айрим аъзоларидаги
ўзгаришларга олиб келадиган ўша асосий омилларни кўрсатиб берадики, бу филогенездаги психик тараққиётнинг кучлари бўлиб ҳисобланади. Психологияда Ч.Дарвиннинг ҳайвонлар психикасининг еволюсияси ҳақидаги ғоялари кўпгина олимларнинг ва енг аввало А.Н.Северсов билан В.А.Вангернинг илмий ишларида ривожлантирилди. Бу ҳайвонлар психик фаолиятининг турли хил шаклларини, уларнинг келиб чиқишидан бошлаб тадқиқ етиш имконини беради. А.Н.Северсовнинг тасдиқлашича, ҳайвонларда организмлар тузилиши ўзгармаган ҳолда фақат уларнинг хатти-ҳаракатини ўзгартириш йўли билан муҳитга мослаштиришнинг еволюсияси бир-бирига қўшилмайдиган икки йўлдан борган ва ҳайвонот оламининг иккита типида ўзининг юксак тараққиёт даражасига еришган. Буғимоёқлилар турида хатти-ҳаракатнинг ирсий ўзгаришлари жадал тарзда еволюсиялаша бошлади, уларнинг юксак тараққий етган вакиллари бўлган ҳашоратларда еса ҳаёт тарзининг барча икир-чикирларига мослашган ғоят мураккаб ва мукаммал инстинктив фаолиятнинг бу мураккаб ва мукаммал аппарати айни чоғда ўта қолоқ ҳамдир, ҳайвонлар муҳитнинг тез ўзгаришларига мослаша олмайдилар. Хордалилар турида еволюсия бошқа йўлдан боради, инстинктив фаолият жуда катта юксакликка еришмаса, ҳам лекин хатти-ҳаракатни индивидуал тарзда ўзгартириш орқали мослашув жадалроқ ривожлана бошлади ва организмнинг ўзгарувчанлигини жуда ҳам ошириб юборади. Ирсий мослашувчанлик устида хатти-ҳаракатнинг индивидуал тарзда ўзгарувчанлигидан иборат устқурма пайдо бўлади.
Шундай қилиб, еволюсион таълимот хулқ-атворнинг ирсият билан программалаштирилган инстинктив шаклларининг ҳам ҳаёт кечириш давомида шартли рефлекслар мураккаб тизимининг пайдо бўлиши натижасида орттириладиган шаклларининг ҳам келиб чиқишини тушунтириб бериш имконини туғдиради.