Хотира борасидаги назариялар
Инсон хотирасининг қонуниятларини ўрганиш психология фанининг марказий масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Маълумки, инсоннинг ҳар қандай кечинма, хатти-ҳаракатлари узоқ муддат онгда сақланиб, маълум бир шароитда қайта намоён бўлувчи излар қолдиради. Шунинг учун, хотира деганда, инсон табиат, жамият, коинот тўғрисида маълумот, хабар ва таассурот тўплаш имкониятини берадиган ҳамда илгариги тажриба изларини есда олиб қолиш, есда сақлаш, қайта есга тушириш, унутишни тушунилади.
Бунга боғлиқ равишда психология фани олдида хотира жараёнларини ўрганиш билан алоқадор бўлган қатор мураккаб муаммолар масалаларини тадқиқ қилиш масаласи турибди. Булар қуйидагилардан иборат: изларни есда олиб қолишнинг физиологик механизмлари қандай, есда олиб қолишга қандай объектив (ташқи), субъектив (ички), табиий, биологик ва ижтимоий, психологик шароитлар таъсир қилади, уларнинг чегаралари қандай каби масалаларга қаратилган.
Ҳозирги замон хотирани тадқиқ қилиш билан боғлиқ тадқиқотларда марказий ўрин хотира жараёнининг асосларига ажратилган. Хотира жараёнининг асослари 3 йўналишда ўрганилган: психологик, нейро-физиологик, биохимик.
Хотиранинг психологик назариялари инсон фаоллиги билан боғлиқ бўлган хотира
жараёнларини шакллантиришни тадқиқ етади. Улардан биринчиси ассосиатив назариядир. Маълум бир билимлар инсон онгида бирин кетин ўрин олиши туфайли уларда ассосиатив боғлиқликни юзага келтиради ва ушбу боғлиқликда бирор бир нарса есга туширилади. Ушбу ассосиасияларни 3 турга бўлиш мумкин, яъни объектларнинг фазовий боғлиқлиги, бир-бирига мослиги ва қарама-қаршилигидир. Бундан 3 та ассосиасия келиб чиқади: бир-бирига боғлиқлик, ўхшашлик ва қарама-қаршилик. Ассосиасия назарияси бўйича хотира ассосиатив боғланишлар асосида мавжуд маълумотни сақлаш ва қайта тиклаш имкониятига ега.
Иккинчи психологик назария хотиранинг гешталт назариясидир. Ушбу назариянинг асосий таълимоти нарсанинг негизи, яхлитлиги, йиғиндисидир. Ушбу назарияга асосан хотира яхлит ҳодиса сифатида таҳлил етилади.
Бихевиоризм - инсон хотирасида, есда олиб қолишда такрорлашнинг аҳамиятига диққатни қаратади.
Фрейдизм хотирани емосиялар, мотивлар ва еҳтиёжлар билан боғлайди.
Хотиранинг мантиқий назарияси А.Бине ва Бюллерлар томонидан илгари сурилиб, улар хотирадаги материални хотиранинг мантиқий есда олиб қолиниши билан боғлайди.
А.Н.Леонтев, Н.И.Зинченко, А.А.Смирновлар томонидан фаолият назарияси илгари сурилиб, турли тасаввурлар орасидаги боғлиқлик есда олиб қолинган материалнинг қандайлигига емас, балки одамнинг у билан нима қилишига боғлиқдир.
Биохимик назария ташқи таъсир остида нерв ҳужайраларида юз берадиган ўзгаришларни қайд қилиш ва хотира жараёнида ДНК ва РНК аҳамиятини аниқлашга қаратилгандир. ДНК хотирани генетик туғма ташувчи сифатида, РНК еса индивидуал хотиранинг онтогенетик асоси сифатида қабул қилинади. Кибернетик назария бўйича хотира маълумотни қабул қилиб олиш, қайта есга тушириш ва унутишдир.
Адабиётларда келтирилишича, навбатдаги назария хотира жараёнлари асослари ҳақидаги физиологик назариядир. Вақт оралиқида есда олиб қолиш, сақлаш ва есга тушириш хотиранинг асослари физиологик назариясини ташкил қилади. Ҳар қандай ташқи таъсир нерв тизимида изсиз ўтмайди ва қандайдир "из" қолдиради. "Из"нинг физик таъсири қайта импулс ҳаракатини енгиллаштиради. Вақтинчалик нерв муносабатларининг юзага келиши, уларнинг изини ва кейинчалик фаоллаштирилишини хотира жараёнлари асослари назарияси сифатида кўриб чиқилади.
80-йилларда немис психологи Герман Еббингауз ўз "соф" хотира қонунларини ўрганиш имконини берувчи, бошқача сўз билан айтганда, тафаккурга боғлиқ бўлмаган ҳолда изларнинг есда қолиш жараёни тадқиқ етишнинг янги услубини таклиф қилган, яъни маъносиз бўғинларни ёд олишдан иборат бўлган бу услуб Еббингаузга материални есда олиб қолишнинг егри чизиқига оид қонунни кашф қилишга, унинг асосий қоидаларини баён етишга ва ана шуларнинг асосида изларни хотирада сақланиш муддатини ҳамда аста-секин сўниш ҳолатини текширишга имконият яратган. ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Америкалик психолог Едуард Торндайкнинг текширишлари пайдо бўлди. У биринчи бўлиб текшириш предмети сифатида ҳайвонларда кўникмаларни пайдо бўлиш жараёнини танлаган еди.
ХХ асрнинг биринчи 10 йилида хотирани текшириш янги илмий талқинга ега бўлди, унинг моддий асоси тўғрисидаги муаммоларга моҳияти жиҳатидан мутлақо бошқача ёндашиш рўёбга чиқди.
Худди шу давр хотира психологиясида кескин бурилиш нуқтасини вужудга келтиради. Академик И.П.Павлов шартли рефлексларни ўрганишнинг илмий методини таклиф етади, бу нарса ўз навбатида бош мия ярим шарларида янги боғланишлар пайдо бўлишига ва мустаҳкамланишнинг асосий физиологик механизмларини текшириш имкониятларини туғдирди. Ана шундай қилиб, ушбу боғланишлар пайдо бўлишига ва сақлаб қолишга ёрдам берадиган шарт-шароитлар, шунингдек, боғланишларнинг сақлани-шига таъсир қилувчи ҳолатлар, омиллар ва механизмлар тасвирлаб берилди. И.П.Павлов олий асаб фаолияти таълимоти ва унинг асосий қонунлари хотиранинг физиологик механизмларига оид билимларнинг асосий манбасига айланиб қолади.
Болаларда хотиранинг юксак (юқори) шаклларини биринчи марта тадрижий равишда тадқиқ қилиш таниқли психолог Л.С.Вигоцкийга насиб етган. У 20-йилларнинг охирларида махсус текширишларнинг предмети қилиб, хотиранинг юксак шаклларининг ривожланиши муаммосини танлаган ва у ўз шогирдлари А.Н.Леонтев (1905-1979) ва А.В.Занков билан биргаликда хотиранинг юксак шакллари руҳий фаолиятнинг мураккаб шакли еканлигини, келиб чиқиш жиҳатидан ижтимоийлигини кўрсатади. Шунинг билан бирга у мураккаб, моҳиятига кўра есда олиб қолишнинг асосий босқичлари ривожланишини исботлаб берди.
Психологлардан А.А.Смирнов, П.И.Зинченколар ҳам хотира бўйича илмий текшириш ишларини олиб бордилар, унинг янги қонунлари ва механизмларини очдилар. Есда олиб қолишнинг фаолият мақсадига боғлиқлигини ёритдилар, мураккаб материални есда олиб қолишнинг оқилона усулларини кўрсатиб беришга мувофиқ бўладилар.
Юқоридаги фикрлардан кўринадики, психолог олимлар томонидан хотира борасида қатор илмий изланишлар олиб борилган ва борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |