Дарс мавзуси "Қишлоқ хўжалиги - суғориладиган деҳқончиликда сув истеъмолини ҳисоблаш"
"Дарё ҳавзасининг сув балансини тузиш" жараёнининг ажралмас қисми бўлган "Дарё ҳавзасидаги иқтисодиёт соҳаларида сув истеъмолини баҳолаш" туркумидан.
Дарё ҳавзасидаги қишлоқ хўжалиги хусусан суғориладиган деҳқончилик Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон икқтисодиётининг асосий ва у иқтисодиёт тармоқлари ўртасида сувни энг кўп ишлатадиган соҳаси ҳисобланади.
Хозирги кунда Ўзбекистон шароитида суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларининг умумий майдони 4,3 млн. гектарни ташкил қилади ва ушбу майдонларни суғориш учун мамлакат миқёсида ишлатиладиган сувлар умумий миқдорининг 88-92 % и ишлатилади. Суғориладиган деҳқончиликда ишлатиладиган сувнинг миқдори тўлиқ худуднинг тупроқ-иқлим шароитлари ва етиштириладиган экинларнинг турларига боғлиқдир. Сув нима учун ишлатилади? Суғориладиган деҳқончиликда сув қишлоқ хўжалик экинларининг физиологик эҳтиёжларини қондириш, яъни ўсимликлар томонидан эвапотранспирацияга (буғланишга) сарфланаётган сувнинг ўрнини тўлдириш, суғорилаётган майдонда мақбул мелиоратив шароит яратиш учун ишлатилади. Суғориладиган деҳқончиликда ишлатиладиган сувнинг микдори суғориш олиб бориладиган ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитлари ва етиштириладиган экиннинг турига тўлиқ боғлиқ бўлиб, унга суғориш меъёри дейилади. Ўзбекистон шароитида суғориш меъёрини белгилашда етиштирилаётган экиннинг тури ва дала тупроғининг механик таркиби билан бир қаторда ер ости грунт сувларининг ётиш чуқурлиги ва экин даласининг мелиоратив ҳолати ҳам инобатга олинади. Бу тартибга экинлар суғориш меъёрларини белгилашнинг гидромодул районлаштириш тамойилига асосланган тартиби дейилади. Гидромодул районлаштиришнинг асосини ҳудуд, дала тупроқларининг механик таркиблари ва ер ости грунт сувларининг ётиш чуқурлиги ташкил қилади. Гидромодул районлаштириш тамойилига кўра Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди IX гидромодул районга ажратиб кўрсатилган. Бунда тавсия қилинган барча суғориш ва сув бериш меъёрлари, сув бериш оралиғидаги давр, яъни гидромодул ординаталари эгатлаб суғориш усули учун мўлжаллаб ишлаб чиқилган. Гидромодул районлаштириш тамойили бўйича аниқланган бир марталик ва мавсумий суғориш меъёрлари асосида экин далаларининг сув истеъмоли режалари тузилади, суғориш каналларида мавсум давомида оқадиган сувнинг сарфлари ва графиклари белгиланади ва сувни бошқариши амалга оширилади. Суғориладиган деҳқончиликда ишлатиладиган сувларнинг йиллик миқдори: 𝑾суғ=𝑭суғ∗𝑵суғ/ηфик тенглик асосида аниқланади. бу ерда, Fсуғ – суғориладиган ҳудуднинг умумий майдони, (га); Nсуғ – тегишли қишлоқ хўжалик экинининг суғориш меъёри, (м3/га йил) (Nсуғ= 6000-9000 м3/га йил); ηфик - суғориш тизимининг фойдали иш коэффициенти (ηфик =0,64).
Do'stlaringiz bilan baham: |