Дарёларнинг сув сатҳи режими ва уни кузатиш


Сув ўлчаш постларини ташкил этиш тамойиллари



Download 54 Kb.
bet2/2
Sana19.02.2022
Hajmi54 Kb.
#459893
1   2
Bog'liq
Дарёларнинг сув сатҳи режими ва уни кузатиш

Сув ўлчаш постларини ташкил этиш тамойиллари,
улардаги баландлик ва ҳисоб системаси
Маълумки, сув объектларида олиб бориладиган сув ўлчаш ва кузатиш ишлари гидрометеорологик станция ва постларда олиб борилади. Ушбу мавзуда сув ўлчаш постларини қуриш тамойиллари, кузатишларни амалга оширишда асос бўладиган «0» график текислиги, уни танлаш қоидалари ва орттирмалар ҳақидаги маълумотлар келтирилади.
Сув ўлчаш тизимларини ташкил этишда (қуришда) қуйидаги икки тамойилгаасосланиш керак:
1) маълум бир сув ўлчаш постида йиллар давомида олиб борилаётган кузатиш маълумотларини бир-бирибилан солиштириш мумкин бўлсин;
2) бир сув объектида ташкил этилган бир қанча сув ўлчаш постларининг маълумотларини ўзаро солиштириш имкони бўлсин.
Сув ўлчаш постларида ягона кузатиш тизими ва методикаси бўлгандагина юқорида қайд этилган ҳар икки қоидага амал қилиш имконияти яратилади.
Ҳар қандй сув ўлчаш пости қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши шарт:
1) баландлик белгиси (репер);
2) сув ўлчаш қурилмаси (рейкали, қозиқли ёки ўзи ёзарқурилма) бўлиши лозим.
Сув сатҳини ўлчаш ишлари шартли равишда қабул қилинган мавҳум текислик-"0" график текислигига нисбатан олиб борилади. Бу текислик дарёнинг тарихий минимал сув сатҳидан камида 0,5-1 мпастда танлаб олинади. Сув сатҳини кузатиш ишларининг "0" график текисликка нисбатан олиб борилишидан кўзланган мақсад қуйидагилардан иборат:
1) кузатишларнинг бир хиллигини таъминлаш;
2) уларнинг мусбат қийматларда бўлишини таъминлаш.
Ҳар қандай сув ўлчаш постининг "0" график текислигининг баландлиги иш фаолияти давомида ўзгармайдиган қилиб танланади. Агарда бирон бир дарёда бир-биридан унча узоқда жойлашмаган сув ўлчаш постлари бўлса, улар учун битта умумий "0" график текислиги баландлиги танланиши мумкин.
Кўллар ва сув омборларидаги сув ўлчаш постларида ҳам битта умумий "0" график текислиги баландлиги белгиланади. Айрим ҳолларда қуйидаги сабабларга кўра "0" график текислигининг баландлигини ўзгартиришга тўғри келади:
1) "0" график текислигининг баландлиги нотўғри танланганда;
2) сув ўлчаш пости катта масофага кўчирилганда;
3) дарёнинг сувсатҳи режими кескин ўзгарганда.
Сув ўлчаш постида "0" график текислигидан ташқари яна бир "0" кузатиш текислиги мавжуд. "0" кузатиш текислиги ҳақиқий текислик бўлиб, у қозиқли постларда қозиқнинг юзасидан, рейкали постларда эсарейканинг "0" белгисидан ўтади. "0" кузатиш текислигининг баландлиги реперга нисбатан нивелирлаш ёрдамида топилади.
Сув сатҳини кузатишни осонлаштириш мақсадида ҳар бир сув ўлчаш қурилмаси (рейкали ёкиқозиқли) учун орттирма ҳисоблаб топилади.
Орттирма деб "0" кузатиш текислиги баландлиги билан "0" график текислиги баландлиги орасидаги фарққа айтилади.
Адабиётлар:


  1. Барышников Н.Б., Галактионов И.И., Скородумов Д.Е. Методические указания по курсу «Гидрометрия».-Л.Гидрометеоиздат,1975.

  2. БыковВ.Д., ВасильевА.В. Гидрометрия. -Л.: Гидрометеоиздат, 1965.

  3. ЖелезняковГ.В. Гидрологияигидрометрия. -М.: Высш. шк, 1981.

  4. КарасевИ.Ф., ВасильевА.В., СубботинЕ.С. Гидрометрия. -Л.: Гидрометеоиздат, 1991.



Download 54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish