Қувасой шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малака тоифа сертификатларини қалбакилаштириш орқали бюджет маблағларини нотўғри сарфланиши юзасидан ўтказилган текшириш
Д А Л О Л А Т Н О М А С И
09.09.2020 йил Қувасой шаҳри
Назорат тадбири ўтказиш учун асос: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Фарғона вилоят Қувасой шаҳар бўлимининг 26.08.2020 йилги
14/6-97-20-сонли хати ва Қувасой шаҳар ҳокимлиги молия бўлимининг 09.09.2020 йилдаги 25-К-сонли буйруғи.
Назорат тадбири Қувасой шаҳар молия бўлими иқтисодчилари А.Сидиқов ва Э.Сафаевлар томонидан амалга оширилди.
Назорат тадбири объекти: Қувасой шаҳар Халқ таълими бўлими (кейинги матнларда “бўлим” деб юритилади).
Назорат тадбири мавзуси: Бўлим тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малака тоифа сертификатларини тўғри қўлланилиши юзасидан назорат тадбири ўтказиш.
Назорат тадбири ишлари Бўлим мудири У.Мамасиддиқов огоҳлигида, бош ҳисобчи У.Гиёева, бош иқтисодчи Г. Мўминова ва маъсул ходимлар иштирокида олиб борилди.
Назорат ишлари бўлим томонидан тақдим қилинган хужжатлар ва маълумотлар асосида олиб борилди. Маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилигига бўлим маъсул ходимлари жавобгардир.
Назорат тадбири ишлари 2020 йилнинг 09.09.2020 йилда бошланиб, 09.09.2020 йилда якунланди.
Бўлим манзили: Қувасой шаҳар, Мустақиллик кўчаси 34-уйда жойлашган.
Назорат тадбири давомида қуйидагилар аниқланди:
Аввалги ўтказилган тоифа сертификатлари бўйича текширишларда аниқланган молиявий хато ва камчиликларнинг тўлиқ бартараф этилганлиги, аниқланган суммаларни тегишли шахслардан ундирилганлиги ва маҳаллий бюджетга қайтарилганлигини текшириш.
Назорат тадбири давомида аввалги текширишларда аниқланган хато ва камчиликларнинг бартараф этилиши таҳлил қилинганда, бундан олдинги текшириш ишлари Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Носиров ҳамда Қувасой шаҳар ҳокимлиги молия бўлими ходимлари томонидан Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат молиявий назорат бошқармасининг 28.02.2020 йилдаги 26-м ва 13-м-сонли қўшма буйруғи асосида 03-09.03.2020 йил давр оралиғида Ўзбекистон Республикаси Молия вазрлиги Давлат молиявий назорат Департаменти 04.02.2020 йилдаги 14-05-154 сонли хати бўйича Давлат тест марказиннг ўқитувчи ходимларни малака тоифаси тўғрисидаги шакллантирилган электрон жадвалдан фойдаланилган ҳолда мавжуд малака тоифа сертификатларига солиштириш асосида текшириш ўтказилиб 09.03.2020 йилда далолатнома расмийлаштирилган.
Ўтказилган текширишда аниқланган қалбаки малака тоифа сертификатларига эга бўлган ўқитувчи ходимларга устама жами 8 553,9 минг ҳисобланган бўлиб, мажбурий ушланмалардан ташқари 7 527,5 минг сўмни ташкил этган. Аниқланган холатлар бўйича хато ва камчиликлар маҳаллий бюджетга қайтарилмаган.
Шунингдек, Давлат молиявий назорат Департаменти томонидан ўтказилган камерал назорат тадбирида аниқланган холатлар, яъни Қувасой шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан 2020 йил учун УзАСБО Дастурий мажмуасининг тарификациява штатлар жадвалларини электрон шакллантириш модулига штат бирликлари, тариф разрядлари ва педагогик ходимларнинг малака тоифаларини киритилганлиги хамда харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларининг тўғри шакллантирилганлигини текшириш бўйича оллайн тарзда 28.07.2020 йилда далолатнома расмийлаштирилган.
Ўтказилган текширишда 2020 йил учун харажатлар сметаси ва штат жадвалларига жами 35 164 ,5 минг сўм ортиқча режалаштирилиб, 4 287,0 минг сўм ортиқча тўловга йўл қўйилган. Аниқланган холатлар бўйича хато ва камчиликлар маҳаллий бюджетга қайтарилмаган. (Далолатномага тушунтириш хатлари илова қилинади.)
Малака тоифа сертификатларини Талим сифатини назорат қилиш Давлат инспексиясининг “Узлуксиз таълим тизими педагог кадрлари ва уларнинг аттестация натижалари тўғрисидагимаълумотлар базаси” яъни https://pka.tdi.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |