Дала шароитида қуйидаги ишлар амалга оширилди


Тупроқ пайдо қилувчи она жинслар ва тупроқ қоплами



Download 2,3 Mb.
bet6/7
Sana01.04.2022
Hajmi2,3 Mb.
#522476
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
45-сон Xoldorova G

Тупроқ пайдо қилувчи она жинслар ва тупроқ қоплами
Сирдарё ва Жиззах вилоятлари худудининг асосий қисми Мирзачўл
текислигига тўғри келиб, тупроқ пайдо қилувчи жинслар, бу ерларда асосан
тўртламчи давр ётқизиқларидан иборатлиги кўзга ташланади ва
тадқиқотларда ҳам аниқланган. Бу тўртламчи давр ётқизиқларини 3 даврга
бўлиб ўрганилади. Улардан энг ёши ҳозирги замон тўртламчи давр
ётқизиқларидир. Улар Сирдарё II-I қайр усти террасалари қатламли ҳолда
лой, қумоқлар ва қумлар шаклида ётқизилган.
Юқори тўртламчи даврни ётқизиқлари, энг кўп тарқалган ва катта
худудни эгаллаб олган, бу мирзачўл ва тоғолди текисликларидир. Бу
худудларда тупроқ пайдо қилувчи она жинслар лёсс ва лёссимон қумоқлар
бўлиб, турли қатламларга эга, ҳамда тоғлардан узоқлашган сари, текисликка
томон улар қалинлашиб боради.
Нурота тоғи, тоғолди текислиги тош-шағал тупроқ аралаш ётқизиқлар,
Молғузор тизмаси тоғолди худудларида эса лёссли ётқизиқларни қалин
қатламлари учрайди.
Бу келтирилмалар ва ётқизиқларни чуқур дарё ва сой ўзанлари кесиб
ўтган. Юқоридаги пайдо қилувчи она жинслар тоғ олди ва тоғ ости
худудларида Ховос, Бекобод шаҳарларида у ёки бу кўринишда ҳам учрайди.
Марказий Мирзачўл худудида тупроқ пайдо қилувчи она жинслар юпқа
қатламли лойлар, қумоқлар билан қатламли кўринишда қум ва қумоқлар кўл
ётқизиқлари шаклида ҳамда жанубдан келтирилган оқимни пролювиал
келтирилмалари тўшалган. Улар остида чуқурда алювиал-пролювиал
ётқизиқларни қумли тош - шағал қатламлари тўшалган (М.А. Панков,1957).
Мирзачўлни шимоли - ғарбий қисмида +арой, Сардоба чўкмалари Арнасой
чўкмаси томонга очилган ва у оғир механик таркибли лёссимон қумоқлар
билан тўлгандир. Шўрўзак чўкмаси эса Сирдарёга қараб очилган бўлиб, кўл,
қум ва лёссимон делювиал келтирилмалар билан тўлган (В.А. Ковда,1948).
Мирзачўлни шимоли-шарқи ва шимоли - ғарбий қисмлари она
жинсларнинг бир қисмини Чирчиқ, Ангрен дарёлари келтирган тоғ жинслари
ётқизиқлари ташкил этади (М.А. Панков, 1957).
Хулоса қилиб айтганда, Мирзачўл худудининг она жинслари келиб
чиқишига кўра қадимги алювиал жинслардан, иккиламчи қайта ётқизилган
баъзи жойларда келтирилган лёсс ва ўзгарган лёёссимон келтирилмалардан
иборатдир (А.А. Розанов,1948)
Эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар тоғ ости текисликларида
тарқалиб, асосан ўртача ва оғир қумоқли, чиринди уларда 1,0-1,2% кучсиз
ёки ўртача шўрланган бўлади.
Янгидан суғориладиган ва янги ўзлаштирилган оч тусли бўз тупроқлар,
қўриқ оч тусли бўз тупроқлардан кам фарқ қилади. Уларда маданийлашган
ва чириндили қатлам, ҳайдов қатлами билан чегараланади. Ясси тоғости
текисликларида янгидан суғориладиган ва янги ўзлаштирилган оч тусли бўз
тупроқлар эрозияга кам учраган лекин, кучсиз ва ўртача даражада
шўрланишга учраган. Баъзан улар гипслашган ёки 0,5-1,0м атрофида
шағаллар тўшалган бўлади. Механик таркибига кўра ўртача қумоқлидир.
Уларда органик моддалар кам.
Ўтлоқи бўз тупроқлар дарё террасаларининг юқори ва тоғ ости
текисликларининг қуйи қисмида, сизот сувлари билан кучли намланишидан
ҳосил бўлади.
Келиб чиқишига кўра улар бўз-ўтлоқи ва ўтл
МИРЗАЧЎЛ ҲУДУДИ ТУПРОҚЛАРИ МОНИТОРИНГ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР

Холдорова Г.


Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигининг ривожланиши алоҳида омилларга боғлиқ бўлиб келган. Бу омиллар табиий ҳудудларда мавжуд агроиқлимий ресурсларга мос тармоқлар билан биргаликда сунъий суғориладиган майдонларнинг ташкил этилиши билан изоҳланади.
ХХ аср мобайнида мамлакат ҳудудида улкан майдонлар ўзлаштирилиб, асосий стратегик аҳамиятга эга экин тури – пахта етиштирилди. Бу ҳатто Собиқ Иттифоқ давридаги пахта монокультураси ва унинг аянчли оқибатларига сабаб бўлди. Мустақиллик йилларида ушбу оқибатларни бартараф қилиш учун кўплаб чоралар кўрилди. Ўзлаштирилган ҳудудларда қишлоқ хўжалигининг янгича йўналишда шакллантирилиши, экин турларининг алмашлаб экилиши, суғоришда ва экинларга техник ишлов беришда янги усулларнинг қўлланилиши, суғориладиган майдонлар аҳволини яхшилашга хизмат қилади. Бундай тадбирлар айниқса, Мирзачўл ҳудуди учун жуда аҳамиятлидир, зеро чўлнинг ўзлаштирилиши ва табиий ландшафтларнинг бутунлай ўзгартирилиши, Мирзачўлни табиий комплекс сифатида янги қиёфага киритган. Айни вақтда Мирзачўл республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб берувчи асосий минтақалардан биридир. Бинобарин, ушбу ҳудудда ташкил этилган табиий –хўжалик тизими ҳақида қисқача маълумот бериш мақсадга мувофиқдир.
Мирзачўл ҳудудида Мирзачўл иқтисодий райони ташкил этилган бўлиб, иқтисодий район ҳудудий жиҳатдан Мирзачўл, Жиззах чўли ва Қизилқумнинг шарқий қисми, Туркистон тизмасининг ғарбий қисми ва Нурота тизмасининг жанубий қисмларини ўз ичига олади. Табиий нуқтаи назардан бу тоғлар Мирзачўл табиий ўлкасига кирмайди.
Мирзачўл ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуи ёки иқтисодий райони маъмурий жиҳатдан иккита вилоят – Жиззах ва Сирдарё вилоятларидан иборат бўлиб, майдони 25,5 минг км2, аҳолиси 1 млн 840 минг киши (2010 йил мавжуд аҳоли сони). Мирзачўл иқтисодий райони янги ерларни ўзлаштириш асосида таркиб топган бўлиб. Республика майдонининг 5,7 % ини ва аҳолисининг 6,7 % ни ташкил қилади. У асосан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ихтисослигига эга, саноат жиҳатидан ҳам тез ривожланаётган ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуидир.
Иккала вилоят табиий шароит ва ресурслар салоҳияти, шунингдек ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади, лекин бу иккала вилоятнинг иқтисодий жиҳатдан бирлаштирувчи табиий ҳудуд ва транспорт омиллари, шунингдек чўл ҳудудларининг ўзлаштириш даврида шаклланган хўжалик комплекслари мавжуд. Эндиликда вилоятлар республика иқтисодий ва ижтимоий ривожалнишида ўзига хос ўринга эгадир. Табиий шароит ва ресурслар бўйича тафовутлар Жиззах вилоятини табиий районлаштириш тамойили бўйича иккига бўлинишига олиб келади. Туркистон тизмасига кирувчи тоғлар ва Нурота тизмасининг жанубий ёнбағирлари қўшни Зарафшон табиий географик районига киради, шундай қилиб, Жиззах вилояти таркибидаги Бахмал, Ғаллаорол туманлари табиий жиҳатдан бошқа ўлка ҳудудидадир.



Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish