Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet208/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Гунафша тусли қалқондор вояга етиб уруғланган урғочи стадиясида, вергулсимон қалқондор кузда нобуд бўлган урғочилар қалқони остида тухумлик стадиясида. катта сохта қалқондор билан акация сохта қалқондори ва Калифорния қалқондори-личинкалик стадиясида қишлайди; шу билан бирга Тожикистонда Калифорния қалқондорининг 1 ёшли ва қисман 2 ёшли личинкалари ва вояга етган урғочилари қишлайди, аммо 2 ёшли личинкалари ва вояга етган урғочилари қишда халок бўлади (Рябцева). Қалқондорлар дарахтларнинг шохлари ва таналарида қишлайди.
Нок оқ қалқондори ва олма унсимон қуртининг ҳаёт кечириши ҳозирча текширилган эмас. Комсток қурти урғочиси чиқарган мумсимон пар ичида тухумлик стадиясида қишлайди.
Аксари кокцидаларнинг эркаклари қанотли, серҳаракат бўлади; урғочилари бир жойга ёпишиб олиб, қимирламай ётади. Қалқондорлар ва сохта қалқондорлар ёш личинкалик стадиясида тарқалади, улар ўрмалаб юради ёки шамол, ҳашаротлар, қушлар воситаси билан тарқалади. Личинкалар кейинчалик бирон жойга ёпишиб олиб, ҳаракатланмайди. Унсимон қуртлар ривожланишининг ҳамма стадияларида ҳаракат қилади, аммо ёш личинкалари серҳаракат бўлади. Кўп кокцидалар совуққа яхши чидаш бермайди ва қишда кўплаб ҳалок бўлади. Масалан, Тошкент атрофларида кўкламгача гунафша тусли қалқондорнинг 80 фоизи (Невский), Грузияда Калифорния қалқондорининг 50 фоизи қирилиб кетади (Тимофеева).
Кокцидаларнинг аксариси ҳар нарсани ея беради. Гунафша тусли қалқондор уруғли ва данакли мева дарахтлари; тут, анор, терак ок акация ва бошқа кўпгина дарахт ҳамда буталар ширасиии сўради; вергулсимон қалқондор барча мева дарахтларини, каштан, қайрағоч, тол, терак, атиргул ва бошқа баъзи бир дарахт ва буталар ширасини сўради, катта сохта қалқондор олма, нок, дўлана, тоғолча, олхўри ва бошқа баъзи дарахтларга зарар етказади; нок оқ қалқондори нок дарахтига жиддий зарар етказади. У олма, беҳи, дўлана, тоғолча, олхўри, олча, гилос, ўрик, шафтоли, бодом ва сиренга камроқ зарар етказади. Калифорния қалқондори Тожикистонда олма ва нок дарахтларига кўпроқ зарар етказади; бундан ташқари, у беҳи, ўрик, бодом, ёнғоқ, олхўри, тоғолча, гилос, олчага зарар етказади, бошқа жуда кўп мевали дарахтлар, ток манзарали дарахт ва буталарнинг ширасини сўради. Олма унсимон қурти олма, нок ва қисман ўрикка зарар етказади.
Калифорния қалқондоридан бошқа урғочи қалқондорлар ва сохта қалқондорларнинг ҳаммаси ўз қалқони остига тухум қўйиб, кейин нобуд бўлади. Калифорния қалқондори тирик туғади, личинкалари туғилиш вақтида тухум пардасидан чиқади, камдан-кам ҳолларда личинка қалқон остида онаси тухум қуйганидан кейин чиқади.
Кокцидаларнинг пушти ҳар хил бўлади: пушти ранг қалқондорнинг урғочиси ўрта ҳисоб билан 50 тадан, вергулсимон қалқондорнинг урғочиси 50-80 та, катта сохта қалқондор билан акация сохта қалқондорининг урғочиси 1000 тача тухум қўяди. Калифорния қалқондорининг урғочиси 200 тача (жанубдаги баъзи жойларда 500 тача) личинка туғади.
Ёш личинкалар она ҳашарот қалқони остидан ўрмалаб чиқади ва дарахтнинг бир жойига ёпишиб олиб, ҳаракат қилмайди. Қалқондорлар жуда кўпайиб кетганда дарахтларнинг шох ва таналари бутунлай қалқондорлар билан қонланади. Бунда ҳар 1 см2 га 1400 тача Калифорния қалқондори тўғри келиши мумкин.
Нок оқ қалқондорининг колониялари баъзан шу қадар кўпайиб кетадики, дарахтларнинг шох ва таналари оҳак суркалганга ўхшаб қолади.
Марказий Осиёда қалқондорлар ва сохта қалқондорлар мавсум мобайнида 1-2 марта бўғин беради; Калифорния қалқондори жанубий Тожикистонда 3 марта бўғин беради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish