Д. Т. Абдукаримов


Дастлабки кўпайтириш питомниги



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Дастлабки кўпайтириш питомниги 
– суперэлита уруғлигида катта 
талаб бўлганда ва ушбу навнинг кўпайиш коэфиценти паст бўлган холда кенг 
тарқалган навларнинг уруғлиги асосида ташкил қилинади. 
Яхши тайѐрлланган тупроққа кенг қаторлаб экилади. Питомникда элита 
етиштиришда тавсия қилинган ҳамма тадбирлар бажарилиши шарт.
Суперэлита
майдонида навни сақлаш ѐки дастлабки кўпайтириш 
питомнигидан олинган уруғлик экилади. Бу питомникнинг асосий вазифаси – 
экиладиган навнинг уруғлигини тез суъратда кўпайтириш. Бу ерда 
қўлланиладиган агротехнология суперэлитани узоқ муддатда маҳсулдорлигини 
оширилишини таъминлашга қаратилган бўлиши керак. 
Элита ҳосил қилиш учун суперэлита уруғчилиги экилади. Агар 
топшириш кам бўлса – навни сақлаш питомнигидан олинган уруғликдан 
фойдаланилади.
Элита, суперэлита ва ундан кейинги репродукция экинзорлари уруғлик 
учун бир неча йил давомида фойдаланиш мумкин. Бир экинзордан бир неча йил 
давомида олинган уруғликлар бир репродукцияни ташкил қилади. Элита ва 
суперэлита майдонларида экинзорни уруғлик учун узоқ йиллар фойдаланишни 
таъминлайдиган агротехнологиясини қўллаш лозим.
Янги навларни уруғлигини кўпайтирилишини жадаллаштиришда уруғлик 
кўпайтириш коэфицентини оширувчи усуллар мавжуд. Экиш майдонини 
камайтириш, кенг қаторлаб лента усулида экиш усуллари, тупроқ унумдорлиги 


259 
юқори бўлган майдонларда экиш, ўсимликлар уруғлик махсулдорлигини 
ошириш мақсадида оптимал майдондаги ўғитлар билан ўғитлаш. 
Махсус уруғчилик экинлардан ташқари, беданинг уруғлик экинзорлари 
умумий ишлаб-чиқариш майдонларидан ҳам ажратиб олиб фойдаланиш 
мумкин. Уруғлик учун ажратилган бедазорлар биринчи навбатда энг ѐш 
(экилиш йилига қараб) ѐки ўтган йили пичан учун ўрилган майдонларда энг 
юқори ҳосил беради.
Бир неча йиллик бедазорларда эса зараркунандалар кўпаяди, ўсимликлар 
туп сони кўпаяди, экинзорлар қалинлашади натижада уруғ ҳосилдорлиги 
пасайиб боради.
Эски бедазорларда пичан учун ва уруғ учун навбатлашиб ҳосил 
йиғиштириб олишда, ҳар йили фақат уруғлик учун йиғиб олганга нисбатан 
юқори ҳосил олишга эришилади. Пичанга ва уруғликка навбатлашиб ҳосил 
йиғиб олиш натижасида зараркунандаларнинг ривожланиш цикли бузилади ва 
уларнинг сони камаяди.
Ўрта Осиѐ, Кавказ орти, Украинанинг сувли ерларида ва Шимолий 
Кавказнинг намгарчилиги етарли бўлган худудлари пичанга ва уруғликка 
навбатлашиб ҳосилни йиғиштириш нафақат ҳар йили, балки бир йил давомида 
ўтказиш мумкин.
Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институтида (СоюзНИХИ), 
Волгаград вилояти Валуй тажриба-мелиоратив станциясида, Краснадар 
селекцион станцияси ва бошқа тажриба муассасаларида 2-ўринда 1-ўиндагига 
яқин ҳосил олинган. Шу билан бирга беданинг 2-ўримидан олинган ҳосил 
миқдори биринчи ўримга нисбаан йиллар бўйича фарқи кам бўлган.
Беда уруғзорларни ташкил қилиш учун энг яхши селекцион ѐки 
районлаштирилган маҳаллий навлари ѐки тавсия қилинган истиқболли навлар 
уруғликларидан фойдаланилади. Бу уруғликлар унувчанлиги юқори ( 1-2 
классдан паст бўлмаслиги керак), 1000 уруғнинг вазни юқори ва бегона ўтлар 
уруғидан тоа бўлиши керак. 
Беда уроуғзорларида ўтказиладиган асосий тадбирларга – қопловчи 
экинлар ўсимликларини ўз вақтида йиғиб олиш, бегона ўтлардан тозалаш. 
Экилиш йили беда уруғзорлардан бегона ўтларга қарши кураш олиб боришга 
катта эътибор берилади. Кенг қатор қилиб жойлашган уруғзорларда култиватор 
ѐрдамида, тор қаторлаб экилган майдонларда эса йил давомида ўриб ташлаш 
орқали бегона ўтлар билан кураш олиб борилади. Шу билан бир вақтда бегона 
ўтлар билан кураш олиб боришда гербицитлардан кенг фойдаланилади. Агар 
беда уруғзорида зарпечак пайдо бўлса у билан биринчи йилдан бошлаб 
курашиш лозим. Зарпечак билан биринчи йилдан бошлаб кураш лозим. 
Зарпечак билан биринчи йилги бедазорда қопловчи экинни ўриб олгандан 
кейин, иккинчи йилгида эса беданинг униб чиқиши бошланишида гербицитлар 
билан пуркаш орқали кураш олиб борилади.
Кўп йиллик ўтлар жумладан беда кўп миқдорда зараркунанда ва 
касалликлар билан зарарланади. Натижада уруғнинг ҳосилдорлиги ва 
сифатлари пасаяди.


260 
Зараркунандалар билан курашиш учун агротехнологик механикавий ва 
кимѐвий усуллардан фойдаланилади. 
Беданинг апробацияси оммовий гуллаш даврида, боғлам олмасдан 
ўтказилади. апробация ўтказиладиган беда уруғлиги қуйидаги гуруҳларнинг 
бирортасига кириши лозим: 
1. Кўк беда. 
2.Кўк дурагай беда. 
3.Чинор дурагай беда 
4.Сариқ дурагай беда. 
5.Сариқ беда. 
6.Зангори беда. 
Беда гуруҳини аниқлаш учун апробатор майдонни узун диаганали бўйича 
юриб ҳар 20-30 пункитнинг (жойида) 6-8 ўсимликни синчиклаб кўриб тегишли 
гуруҳни белгилайди. 
Бунда туп гуллари ва гултожбаргларга, уларнинг рангига қараб 
белгиланади. Апробация актида устун турган гуруҳ ѐзилиб қўйилади. 
Илмий-тадқиқот муассасаларининг олий ўқув юртлари ўқув-тажриба 
хўжаликлари, элита уруғчилик ва уруғчилик фермер хўжаликларининг уруғлик 
пайкалларида, 
шунингдек 
уруғчилик 
хўжалиги 
ҳисобланмайдиган 
хўжаликларнинг уруғлик учун яроқли деб топилган далаларида ўтказилган 
апробация натижалари апробация актига ѐзилади. Апробация акти 3 нусхада 
тузилади ва тегишли жойларга берилади. Кўп йиллик ўтлар уруғзорларида 
ҳосил комбайинлар ѐрдамида йиғиб олинади. Беда ўсимликларда 70-75 % 
дуккаклар (уруғлар) пишганда аввал ўрилиб, қуригандан кейин янчилади ва 
магнит усулида тозаланиб, уруғлик кондицияга етказилгандан кейин қопларга 
жойлаштирилади, ѐрлиқ осиб, пломбаланган холда сақланади. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish