Кенгаш раиси: Кун тартибидаги масалалар бўйича фикларингиз. Кенгаш аъзолари : бир овоздан кун тартиби тасдиқлансин.
Кенгашнинг кун тартиби тасдиқланди. Ҳурматли кенгаш аъзолари ва қатнашчилари кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишдан аввал ўтган педагогик кенгашнинг асосий мавзуси бўлган Педагогларни аттестациядан ўтказиш ва 2 –тоифа бериш масаласи бўйича чиқарилган қарорнинг ижроси ҳақида Кенгаш қарорининг 1-бандидаги МТМ педагогларини аттестациядан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва 2018-2019 йилда аттестациядан ўтиш учун олий маълумотли бўлган 6 нафар педагогга Вазирлар Маҳкамасининг қарори тушунтирилганлиги, керакли хужжатлар йиғма жилдини шакллантириш бўйича тавсиялар берилганлигига қарамай,биргина МТТ дефектологи М.Қодирова аттестациядан ўтиш розилигини берди.Дефектологнинг хужжатларини тайёрлаш ишлари бўйича ҳар бир педагогнинг портфолиосини тайёрлаш ишлари бошланган. Дефектолог билан меъёрий хужжатлар, методик мавзуларда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
- Кенгаш қарорининг 2 банди бўйича тарбиячиларнинг методик шкафларида мавжуд бўлган барча иш хужжатлари тартибга солиниб, йиллар давомида иш тажрибаси асосида йиғилган база тартибга солинмоқда. Бу ишларни назорати давом этмоқда.