1 ДЕКАБР БУТУН ЖАҲОН ОИТСга ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАРКАЗИ ХАМКОРЛИГИДА 2021 ЙИЛ 29 НОЯБР КУНИ ТАЛАБА ЁШЛАР ЎРТАСИДА «ОИТСни ЙЎҚ ҚИЛИШ. ПАНДИМИЯНИ ТЎХТАТИШ» ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР
Д А С Т У Р И
ЧИРЧИҚ ш.-2021
Д УНЁ ИНСОН ҚЎЛИДАДИР
ЭЗГУ ИШЛАР ЙЎЛИДАДИР
ЯРМИ ЖАННАТ, ЯРМИ ОҒУ
ТАНЛАШ ИНСОН ЎЗИДАДИР
Т АДБИР ДАСТУРИ
13.30-14.00 Талаба ёшлари ўртасида ОИВ инфекцияси мавзусида “Очиқ мулоқотлар” ўтказиш, буклетлар тарқатиш.
Талаба ёшлар ўртасида кўнгилли шахсларнинг “ОИВ статуси”ни аниқлаш акцияси.
Тадбир иштирокчилари учун проекторда ОИВ инфекциясига бағишланган роликлар намойиш этиш.
ИНСТИТУТ ЁШЛИРИ ЎРТАСИДА «ОИТСни ЙЎҚ ҚИЛИШ. ПАНДИМИЯНИ ТЎХТАТИШ»
шиори остида ўтказиладиган профилактик тадбирнинг расмий очилиши:
14.00-14.15 Чирчиқ давлат педагогика универстети ректори Мухамедов Ғафурджан Исраиловичнинг тадбирини очиб бериши.
14.15-14.30. Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Рискиев Бахтиёр Агзамовичнинг Бутун дунёда, қўшни давлатларда, Республиада, Тошкент вилоятидаги ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик ҳолат тўғрисидаги ахбороти.
14.30-14.45. “ОИВ/ОИТС эпидемиологияси, юқиш йўллари, олдини олиш, диагностика, эпид. вазият, муаммо ва таклифлар тўғрисида ахборот” – Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врач ўринбосари А.Ғ.Сидиқовнинг марузаси.
14.45-15.00. Тошкент вилояти ички ишлар ходимлари томонидан талабалар орасида амалга оширилаётган профилактик ишлар, муаммолар ва таклифлар хақида вилоят ИИББ марузаси.
15.00-15.15. Талабалар ўртасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шаръий никоҳлар, тиббий кўрикнинг аҳамияти ва таклифлар тўғрисида Тошкент вилояти бош Имом хатиби Жасур домла Рауповнинг марузаси.
15.15-15.30. “Талабалар ўртасида соғлом турмиш тарзини тарғиб қилишда ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, кузатилаётган муаммолар ва таклифлар тўғрисида ”Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси Имомхонов Шохрух Баходир ўғлининг марузаси.
15.30-16.00 Чирчиқ давлат педагогика универстети ректорининг тадбир якуни бўйича ахбороти.
Чирчиқ ш. - 2021
О ИВ (ВИЧ) – одамнинг иммунитет танқислиги вируси - одам организмидаги Иммунитет Танқислигини келтириб чиқарувчи Вирус;
ОИВ инфекцияси – одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган, узоқ давом этувчи сурункали юқумли касаллик.
ОИТС – Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми- одамнинг иммунитет танқислиги вируси одамнинг иммун тизимини шикастлаши натижасида оппортунистик инфекциялар/хавфли ўсмалар ривожланиб, асаб тизимини издан чиқарувчи ОИВ инфекциясининг сўнгги (терминал) босқичидир.
“БИЗ ОИВ ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИМИЗ”
Do'stlaringiz bilan baham: |