Цзбекистон республикаси


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар



Download 6,37 Mb.
bet38/73
Sana15.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#553622
TuriУчебное пособие
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73
Bog'liq
“Техник ижодкорлик ва дизайн” укув кулланма (2)

Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Техник конструкциялаш ва моделлаштиришда бир хил типдаги қурилмалар, моделлар ва макетларни тайёрлашда таълимнинг қандай шаклидан фойдаланилади?

  2. Машғулотни ташкил этишнинг аралаш шакли қандай ҳолатларда қўлланилади ?

  3. Техникада ишлатиладиган моделлар неча типга бўлинади?

  4. Конструкторлик ҳужжатларга қандай шаклидаги ҳужжатлар киради?

  5. Ишлаб чиқариш шароитларида янги машиналарни яратиш жараёни ва ўқув устахоналарида техник моделларни ясаш жараёни қандай жиҳатларни қамраб олади?

§ 8. ЎҚУВЧИЛАР ТЕХНИК ИЖОДКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ


8.1. ёшлар мустақил–ижодий фикрлашини фаоллаштириш йўналишлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» нинг бош мақсади баркамол шахсни шакллантиришдан иборатдир. «Баркамол инсон» деганда ҳам ақлий, ҳам ахлоқий, амалий ва жисмоний камол топган шахс тушунилади. Миллий ўзликни англашга эътибор кучайган ҳозирги шароитда мустақил фикрлаш ҳамда ижодкорлик сифатлари баркамолликнинг аосий белгилари сифатида қарор топмоқда. Инсоннинг ўз-ўзини англашида ҳаётида тутган ўрнини белгилашда, ҳаётнинг моҳиятини тушунишга нисбатан муносабат ўзгармоқда. Зеро, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таъкидланганидек: «Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир».
Мустақиллик шароитида шахсни ривожлантиришнинг асосий йўналиши мустақил фикрлаш ва ижодкорлик сифатларини шакллантириш, шахсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, танқидий фикрлаш, шахсий ғурур ва ўз интеллектуал имкониятларига ишонч ҳиссини тарбиялашдан иборат бўлмоқда. Ушбу жараёнларнинг барчаси бугунги кунда ривож топаётган халқаро глобаллашув шароитида алоҳида долзарблик касб этмоқда.
Республикамизда шахс сифатларини шакллантириш муаммосининг ечимини топишга қаратилган аксарият тадқиқотларда мустақил фикр юритиш шахснинг мустақил таълим олиши билан боғлиқ ҳолда қаралади, ижодкорлик фаолияти эса асосан моддий буюмлар яратишни ва такомиллаштириш билан боғлиқ яратувчилик жараёни сифатида ўрганилган. Ушбу тадқиқотларда мустақил-ижодий фикрлаш сифатларининг ўқувчилар хулқида, уларнинг бошқалар билан мулоқотида, амалга оширадиган касбий фаолиятида барқарор акс эттирилиш масалалари етарлича ҳал этиб берилмаган.
Бугун биз инсониятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, халқаро глобаллашув бу жараённинг энг яққол намоён бўлувчи хусусияти эканлигини кўрамиз. Ҳозирда халқаро глобаллашув иқтисод, сиёсат ва шу каби ижтимоий ҳаётнинг барча муҳим соҳалари қаторида таълим тизимини ҳам ўз таъсир доирасига олган. Шундай экан, жаҳонда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиб бораётган республикамиз таълим тизимига татбиқан шахс сифатларининг муҳим қирралари бўлган мустақил ҳамда ижодий фикрлаш сифатларини фаоллаштиришнинг методологик асосларини тадқиқ қилиш муҳим замонавий муаммо ҳисобланади.
Барча мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам шахсни тарбиялаш унда ахлоқий ва интеллектуал сифатларни ривожлантириш орқали амалга оширилади. Республикамизда жорий этилаётган ва жаҳон миқёсида тан олинган кадрлар тайёрлаш миллий моделининг бош субъекти ва объекти сифатида ўқувчи шахсининг олинганлиги бу борадаги муаммоларнинг муваффақиятли ҳал этилиши учун замин яратиб берган.
Республикамизда ёшлар мустақил – ижодий фикрлашини фаоллаштириш масалаларининг долзарблиги қуйидаги муаммоларни ҳал этиш зарурати билан белгиланади:
- шахс сифатларининг бугунги кундаги шаклланганлик даражаси ва уни тарбиялашга қаратилган мавжуд методлар замонавий талабларга жавоб бера олмаслиги;
- таълим тизимида анъанавий тарбия ва билим «бериш» методларининг салмоғи ҳамон юқори даражада сақланиб қолаётганлиги;
- умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим ўқув режаларида кўзда тутилган таълим предметларининг ёшларда мустақил-ижодий фикрлашини фаоллаштириш имкониятларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги;

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish