VI. Молиявий фаолият 6.1. Талабалар конструкторлик бюроси фаолиятини маблақ билан таъминлаш тасдиқланган махсус жамқармалар сметаси бўйича ва штатлар жадвалига биноан белгиланган тартибда амалга оширилади.
6.2. Талабалар конструкторлик бюросининг моддий-техник таъминотини институт маҳмурий хўжалик бўлими амалга оширади, ташқи молиявий муносабатлари институт бухгалтерияси орқали бажарилади.
6.3. Белгиланган вазифаларни бажаришга бириктирилган талабалар иш мазмунига кўра техник ёки мухандислар таркибига киритилиши мумкин. Талабаларга хўжалик қисобидаги шартномалар бўйича ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
6.4. Талабалар конструкторлик бюроси хўжалик ҳисобидаги ишларига институт ўқитувчилари институт ички штатлари ўриндошлиги асосида раҳбарлик қиладилар.
6.5. Талабалар конструкторлик бюроси аъзоларини мукофотлаш олий ўқув юрти ходимларини илмий-тадқиқот ишларини бажарганликлари учун мукофотлаш низоми асосида амалга оширилади.
6.6. Талабалар конструкторлик бюроси ишларида алоҳида жонбозлик кўрсатган талабалар Талабалар конструкторлик бюроси тавсияномасига асосан институт ректори мақтов ёрлиғи ва пул мукофотига тақдим этилиши мумкин.
VII. Талабалар конструкторлик бюроси ходимлари ҳамда талабаларнинг ҳуқуқлари 7.1. Таълимда юқори кўрсаткичларга эришаётган ва Талабалар конструкторлик бюроси да фаол иш кўрсатаётган талабалар факультет декани томонидан тасдиқланган шахсий мавзулар бўйича ишлашлари мумкин. Талабалар конструкторлик бюроси бошлиқи тавсиясига талабалар ўқитувчилар кутубхона жамқармасидан фойдаланишлари мумкин.
7.2. Талабалар Талабалар конструкторлик бюроси раҳбари тавсиясига кўра мос равишдаги кафедралар розилиги билан ўз мавзулари бўйича лаборатория ишларини, курс ва диплом лойиҳаларини, ишлаб чиқариш амалиётларини бажаришлари мумкин.
7.3. Талабалар конструкторлик бюросида ишлаб юқори кўрсаткичларга эришаётган ҳамда таълимда юқори кўрсаткичларга эга бўлган талабалар идоралараро тақсимотга кўра талабалар лойиҳа-конструкторлик бюроларига тақсимланишлари мумкин.
7.4. Талабалар конструкторлик бюросида фаол ишлаб илмий ишга лаёқатини намойиш қилган, таълимда юқори кўрсаткичларига эришган талабаларга белгиланган тартибда аспирантурага йўлланма берилиши мумкин.
7.5. Талаба институтни тугаллаётганида, агар у Талабалар конструкторлик бюроси да бир йилдан кам бўлмаган муддат ишлаган бўлса, дипломига илова сифатида Талабалар конструкторлик бюросидаги фаолияти тавсифланган гувоҳнома берилади. Талабалар конструкторлик бюросидаги фаолият талабаларни ишга тақсимлашда ҳисобга олинади.
7.6. Гуруҳ раҳбари ва маслаҳатчи бўлган ўқитувчилар ишлари ҳажми ва тавсифига боғлиқ равишда уларнинг шахсий режалари ўқув-методик ёки илмий-тадқиқотчилик ишлари бўлимига қайд қилиб борилади.