CRM-тизими нима ва унинг функциялари қандайлигини аниқлашга ҳаракат қиламиз. CRM – бу биринчи навбатда, кирувчи унсурлари компания мижози билан боғлиқ барча маълумотлар, чиқувчи унсурлари эса, умуман олганда, компания ёки унинг алоҳида унсурларининг (компаниянинг муайян ишчисигача) ўзини тутишига таъсир қиладиган ахборот ҳисобланадиган тизим (ўзаро боғлиқ таркибий қисмлар тўплами)дир. Оддийроқ қилиб айтганда, CRM-тизими бу, биринчидан, мижоз тўғрисида ахборот тўплаш, иккинчидан, уни сақлаш ва қайта ишлаш, учинчидан, бу ахборот базасида хулосалар чиқариш, уни бошқа иловаларга экспорт килиш ёки фақат зарурат туғилганида бу ахборотни қулай кўринишда тақдим этишга имкон берадиган иловалар тўпламидир. Аслида, бу фурсатларнинг ўзи ҳам CRM-тизимларининг калит функциялари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |