Cpzbekiston resplbl1kasi prezidentining qarori



Download 164,43 Kb.
bet4/31
Sana29.03.2022
Hajmi164,43 Kb.
#516354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
ПК 5050

Президенти
Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарорига
1-илова

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тўғрисида
низом

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани (кейинги ўринларда - Маскан) маҳалла ва қишлоқларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этадиган ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.

  2. Маскан ўз фаолиятида Ўзбекистон Реслубликасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

  3. Масканлар Тошкент шаҳри туманларида, Қорақаллоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек, йирик туман ва шаҳарларда ташкил этилади.

Масканлар биноларига қўйиладиган талаблар ва уларда фаолиятни олиб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

  1. Масканлар ўз фаолиятини:

профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосида);
ҳудудда хизмат қилиш учун бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар органининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари;
ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмаси, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмаларининг вакиллари таркибида амалга оширади.
2-боб. Масканнинг асосий вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар Масканнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

маҳаллада (қишлоқда) жамоаттартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни бевосита амалга ошириш;
фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этиш;
аҳоли муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланган, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш;
маҳалланинг (қишлоқнинг) кириш-чиқиш жойларида ва х,удуддаги бошқа объектларда ўрнатилган видеокузатув мосламаларидан фойдаланган қолда, ягона марказлашган электрон кузатиш ва мониторингни амалга ошириш орқали ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аниқлаш ва фош этиш.

  1. Зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Маскан қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  1. маҳаллада (қишлоқда) жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни бевосита амалга ошириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш;
жамоат жойларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш;
жиноятларни аниқлаш ва фош этиш, суриштирув, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган, бедарак йўқолган шахсларни қидириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш;
"жиноят ўчоқлари" ҳисобланган жойларда пиёда, мото- ва автопатруль йўналишларини ташкил этиш;
пробация назоратидаги шахсларнинг ўрнатилган чекловларга риоя этишини узлуксиз текшириш;
содир этилган жиноятларни "иссиқ изидан" фош этиш бўйича зарур дастлабки тадбирларни ташкил этиш, фуқароларнинг шахсларини аниқлаш чораларини кўриш;
"Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳи аъзоларидан иборат патруль йўналишларини ташкил этиш;

  1. фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлор органлари, бошқа давлат органлари ва жомоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этиш соҳасида:

жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг тақдимномасини, суднинг хусусий ажримини фуқаролар иштирокида таъсирчан муҳокама қилиш, мазкур сабаб ва шарт- шароитларни бартараф қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш;
жиноятларнинг усуллари ва оқибатлари ҳақида тушунтириш- тарғибот ишларини амалга ошириш, ижтимоий сўровлар ўтказиш;
наркологик касалликларга (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандликка) чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ишларини назорат қилиш;

  1. аҳоли муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланган, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш соҳасидсг.

аҳолининг энг муҳим муаммоларини аниқлаш ва ижтимоий кескинликни юмшатиш масалалари бўйича фуқаролар билан тўғридан- тўғри очиқ мулоқот қилиш юзасидан зарур чораларни кўриш;
фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларнинг электрон рўйхатини шакллантириш ва уларни маҳаллада яшовчи ҳар бир шахс кесимида ҳал этиш чораларини кўриш;
алоҳида кўмакка муҳтож (ногирон, оғир касал, кекса ва нуроний) фуқароларнинг яшаш манзилига борган ҳолда мобил қурилмалар орқали идентификация ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш;
муаммоли оилалар ва узоқ муддат мобайнида чет элда бўлиб қайтган шахсларнинг электрон рўйхатини юритиш, уларга ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;
профилактик қисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар билан ижтимоий мослаштириш ишларини уларнинг электрон ижтимоий-психологик портретини тузган ҳолда якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастури асосида амалга оширилишини ташкил этиш;

  1. маҳалланинг (қишлоқнинг) нириш-чиқиш жойларида ва ҳудуддаги бошқа объектларда ўрнатилган видеокузатув мосламаларидан фойдаланган ҳолда, ягона марказлашган электрон кузатиш ва мониторингни амалга ошириш орқоли ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аниқлаш во фош этиш соҳасида:

х,удуднинг кириш-чиқиш жойларига, шунингдек, кўп қаватли уйларда замонавий видеокузатув мосламалари ўрнатилишини ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;
ҳудудидаги объектларда ўрнатилган видеокузатув мосламаларини Масканга интеграция қилиниши юзасидан зарур ташкилий чораларни кўриш;
видеокузатув лавҳаларини сифатли ва узлуксиз таҳлил қилиб бориш орқали х,уқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аниқлаш ва фош этиш чораларини амалга ошириш.
Маскан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни х,ам амалга ошириши мумкин.

  1. Маскан ходимларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш, уларнинг зиммасига тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, фаолиятига асоссиз аралашиш тақиқланади.

З-боб. Маскан фаолиятини ташкил этиш

  1. Профилактика катта инспектори Масканнинг бевосита раҳбари ҳисобланади ва унинг зиммасига маҳаллада (қишлоқда) жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кунлик ишни самарали ташкил этиш масъулияти юкланади.

  2. Маскан раҳбари:

Маскан фаолиятига юклатилган вазифаларнинг лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Масканда фаолият кўрсатадиган ходимларга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади, ҳудудда патруль йўналишларини белгилайди ва патруллик хизматини ташкил этади;
ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмаси, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмалари вакилларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Масканнинг иш режаларини тасдиқлайди;
вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчисига ички ишлар органларида хизматга белгиланган тартибда қабул қилиш учун тавсиявий тақдимнома киритади;
Масканда самарали фаолият кўрсатадиган ходимларни рағбатлантириш тўғрисида ҳудудий ички ишлар органи раҳбарига тўғридан-тўғри таклиф киритади;
Маскан ваколатига кирадиган бошқа вазифаларни амалга оширади.

  1. Профилактика катта инспектори йўқлигида унинг ваколатлари профилактика инспектори томонидан амалга оширилади.

  2. Қонунийликнинг таъминланганлиги, маҳалладаги (қишлоқдаги) криминоген вазиятнинг барқарорлиги ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликда ижобий фикрнинг шаклланганлиги Маскан фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади.

4-боб. Масканнинг моддий-техник таъминоти

  1. Маскан учун ер майдони, биноларни ажратиш, қуриш, таъмирлаш, капитал таъмирлаш ва мебель билан жиҳозлаш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари х.исобидан, бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

  2. Масканни зарурий техник воситалар, кўргазмали қўлланмалар, хизмат ҳужжатлари ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

  1. Иш юритиш ва махфийлик тартиботи бўйича тадбирлар Маскан томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

  2. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарорига
2-илова


Download 164,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish