Cover page namunalar app curves cdr



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

А Ж Р И М
(судьяни рад қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни 
рад этиш ҳақида)
2018 йил 17 май куни____________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
суд раиси И.Шамуратовнинг раислигида,
Ч.Махмудованинг 
котиблигида, __________ туман 
прокурори
ёрдамчиси С.Хасанбоев, аризачи вакили НЧориев, жавобгар вакили
А.Сотволдиев иштирокида, аризачи СЧориевнинг жавобгар__________
туманидаги 1-сонли нотариал идора катта нотариусининг хатти- 
ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича 
ишни кўраётган судья Х.Саттаровни рад қилиш тўғрисидаги аризачи 
вакили С.Чориевнинг аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И :
СЧориев (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) маъмурий
судга ариза билан мурожаат қилиб,__________туманидаги 1-сонли нотариал
идора катта нотариуси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 
нинг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.
Бугунги суд мажлисида аризачининг вакили судьяни рад қилиш 
тўғрисида ариза тақдим этди. Аризада судьяни рад этишга судья 
Х.Саттаров муқаддам ушбу иш биринчи инстанция судида кўрилишида 
иштирок этганлиги, яъни унинг худди шу мазмундаги аризаси 
судья Х.Саттаров томонидан 2018 йил 25 апрелдаги ажрим билан 
қайтарилганлиги асос қилиб келтирилган ва бу ҳолат ишни кўришда 
унинг холислигига шубҳа туғдириши маълум қилинган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризада келтирилган важларни 
қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, ишни тўғри ва қонуний 
кўрилишида судьянинг холислигига шубҳаси борлиги боис уни рад 
қилишни сўради.
Жавобгар вакили аризада келитирилган важлар асоссизлигини 
билдириб, аризани қаноатлантириш ёки рад этиш масаласини судга 
ҳавола қилди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг 
аризани қаноатлантиришга асос йўқлиги ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйи- 
дагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
1
' "


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодекси 21-моддасининг 4-бандига кўра судья ишнинг 
натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд 
унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, 
ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва у рад қилиниши лозим.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, аризачи 2018 йил 23 
апрелда маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг 
васиятномани расмийлаштирмасликдан иборат хатти-ҳаракатларини 
қонунга хилоф деб топишни сўраган. Ушбу ариза аризачининг фарзанди 
Н.Чориев томонидан имзоланган бўлиб, бироқ аризага НЧориевнинг 
аризани аризачи номидан имзолаш ваколатини берувчи ишончнома 
илова қилинмаган. Яъни ариза ваколатсиз шахс томонидан имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғри- 
сидаги кодекси 134-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра судья 
аризани (шикоятни) ва унга илова қилинган ҳужжатларни, агар ариза 
(шикоят) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган 
шахс ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари 
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса қайтаради. Мазкур 
қоидага мувофиқ суд аризачининг дастлабки аризасини Ўзбекистон 
Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 
134-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан тўғри қайтарган.
Ушбу ҳолатда аризанинг суд томонидан қонуний асосларда 
қайтарилиши, судьянинг ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки 
билвосита манфаатдор эканлигини англатмайди. Қолаверса, судьянинг 
аризани қайтариш масаласини ҳал қилганлиги унинг ушбу ишни олдин 
мазмунан кўрганлигини билдирмайди.
Шу боис суд аризачининг судьяни рад қилиш тўғрисидаги аризасида 
келтирилган важларни асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад 
этиш лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республи- 
каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 21, 24, 
168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
СЧориевнинг судья Х.Саттаровни 
рад қилиш тўғрисидаги 
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Суд раиси
И.Шамуратов



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish