А Ж Р И М
(аризадан воз кечишни қабул қилиш ва аризани кўрмасдан
қолдириш ҳақида)
2018 йил апрель ойининг 17 куни____________ -сонли ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
судья З.Алимованинг раислигида,
Д.Сабированинг
котиблигида,
__________
туман
прокурори
ёрдамчиси А.Розиқов, аризачи вакили А.Толмасов, жавобгар вакили
А.Сотволдиев
иштирокида, _____ туман
прокурорининг "Само"
масъулияти чекланган жамияти манфаатида ж ав о б гар _____ туман
ҳокимининг 2018 йил 2 мартдаги Х-1577 қ-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилаётган иш бўйича
"Само" масъулияти чекланган жамиятининг аризадан воз кечиш тўғри-
сидаги аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
_____ туман ҳокимининг 2018 йил 2 мартдаги Х-1577қ-сонли
қарори билан "Само" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади)га бино-иншоот қуриш учун берилган
0,5га ер майдони туман захирасига қайтарилган.
Ушбу қарорга нисбатан_____ туман прокурори "Само" масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар_____ туман ҳокимининг 2018
йил 2 мартдаги Х-1577 қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Бугунги суд мажлисида аризачи "Само" масъулияти чекланган
жамияти вакили судга аризадан воз кечиш тўғрисидаги аризани тақдим
этиб, аризачига туман ҳокимининг 2018 йил 15 апрелдаги қарори билан
захирага қайтарилган ер майдони ўрнига бошқа жойдан ер майдони
ажратилганлигини тушунтириб, суддан аризадан воз кечишни қабул
қилишни сўради.
Жавобгар вакили аризадан воз кечиш тўғрисидаги ариза юзасидан
ўз тушунтиришларини бериб, уни қўллаб-қувватлаган ҳолда суддан
аризадан воз кечишни қабул қилишни сўради.
__________ туман
прокурори
ёрдамчиси
ариза
бўйича ўз
фикрини билдириб, аризадан воз кечиш бошқа шахсларнинг ҳуқуқ
ва манфаатларига таъсир қилмаслигини ва тарафлар низони ўзаро
1
' " '
келишган ҳолда ҳал этганликларини инобатга олиб, воз кечишни қабул
қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор
фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра аризадан воз кечиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 136-моддасининг иккинчи қисмига кўра аризачи
ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ариза (шикоят)
дан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Ушбу кодекс 105-моддасининг 4-бандига асосан аризачининг
манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс
томонидан арз қилинган талабдан аризачи воз кечган бўлса, суд
аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдиради.
Суд аризачининг унинг манфаатида киртилган аризадан воз
кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир
қилмаслигидан келиб чиқиб, аризадан воз кечишни қабул қилишни ва
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республи-
каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 108,
136, 168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
"Само" масъулияти чекланган жамиятининг унинг манфаатида
прокурор томонидан киритилган аризадан воз кечиши қабул қилинсин.
Ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан 20 кун ичида шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Судья
З.Алимова
Do'stlaringiz bilan baham: |