Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   342
Bog'liq
Kitob

Список литературы: 
1. Позин М.Е. Технология минеральных удобрений, М. Химия, 1989. 352 с. 
2. Методы анализа фосфатного сырья, фосфорных и комплексных удобрений, 
кормовых фосфатов / М.М. Винник, Л.Н. Ербанова, П.М. Зайцев и др. – М.: Химия, 
1975, 218 с. 
 
МЕВАЛАРНИ ТАБИИЙ УСУЛДА ҚУРИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Абдуллаев И.Э, Бозорова С.М 
ТошДАУ Термиз филиали,
ТошДАУ Термиз филиали 3 курс талабаси
Мамлакатимизда етиштириладиган мева-сабзавотлар саломатлик учун фойдали 
микроелементлар, озиқ-овқат рационида ўрнини алмаштириб бўлмайдиган турли 
биологик моддаларга бойлиги туфайли ноёбдир. Ўзбекистоннинг ноёб тупроқ-иқлим 
шароити, мамлакатимизда қуёшли кунлар бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, тўрт 
фаслнинг изчил алмашинуви кенг турдаги юқори сифатли мева ва сабзавотларнинг 
асосий навларини етиштириш учун қулай имкониятлар яратади. Шунинг учун ҳам 
саховатли ўзбек заминида етиштириладиган мева ва сабзавотлар юқори нуфузга эга 
бўлган ҳақиқий брендга – товар белгисига айланиб, бу маҳсулотларни сотиб оладиган 
мамлакатларда улар юксак рақобатбардошлиги билан ажралиб туради. 
Ўзбекистонда етиштирилаётган меваларга дунё мамлакатларида талаб жуда 
катта. Сўнгги йиллар ичида Ўзбекистон қуруқ мевалари ва ёнғоқлари экспорти 
ҳажмининг 
тобора 
ортиб 
бораётгани 
бунинг 
ёрқин 
далилидир.
Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва боша кўплаб мева-сабзавот 
маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёдаги ўнта етакчи давлат қаторида туради. 
Бугун халқимиз эҳтиёжидан ортиқча 180 турдан зиёд мева-сабзавот ва уларни қайта 
ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотлар АҚШ, Бразилия, Вьетнам, Индонезия, Кипр, 
Македония, Малайзия, Мўғулистон, Норвегия, Россия, Саудия Арабистони, Словакия, 
Таиланд, Хитой, Япония каби саксондан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. Соҳада 
олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар самарасида экспорт жўғрофияси кенгайиб, 
ҳажми тобора ошмоқда.


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
77 
Қуритилган сабзавотлар ва мевалар ҳам инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эгадир. 
Уларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири узоқ сақланиш муддатига эга эканлигидир. 
Шу сабабли уларни инсон йил давомида истеъмол қилиш имкониятига эга бўлади. Ҳўл 
мевалар ва сабзавотларга қараганда уларни сақлаш учун катта майдонлар талаб 
этилмайди, шунингдек, қуритилган мева ва сабзавотларни ташишда махсус жиҳозлар 
ҳам керак бўлмайди. Кимёвий таркиби бўйича мевалар ва сабзавотлар концентрлашган, 
юқори колорияли озиқ-овқат маҳсулотлари туркумига киради. Масалан, қуритилган 
сабзавотлар ва меваларда қуруқ модда миқдори 77,0-89,0% ни, шулардан углеводлар 
миқдори эса қуритилган сабзавот ва мева турига қараб 61,0-72,0% ни ташкил этади. 
Сабзавот ва меваларни қуритиш-бу мураккаб жараён бўлиб, бунда фақат сувнинг физик 
буғланиши эмас, балки тўқима ва ҳужайраларнинг ички структурасида ҳам хилма-хил 
физик-кимёвий ўзгаришлар рўй беради. Қуритилганда сабзавотлар ва мевалардан кўп 
миқдордаги эркин сувлар буғланиб чиқиб кетади, натижада биокимиёвий 
жараёнларнинг бориши ва микроорганизмларнинг ривожланиши деярлик тўхтайди. 
Қуритиш энг кўп тарқалган оддий ва кам харажатли консервалаш усулларидан бири 
ҳисобланади. Қуритилган сабзавотлар ва мевалар узоқ сақланиш хусусиятига эга 
бўлади. Шунингдек, қуритилган сабзавотлар ва меваларни ташиш ҳўл мевалар ва 
сабзавотларни ташишга қараганда бирмунча самарали ҳисобланади.
Экспорт учун мева-сабзавотларни қуритишнинг икки асосий усули мавжуд, 
булар: сунъий ва табиий. Сунъий қуритиш усулининг бир неча турлари маълум бўлиб, 
уларга паст босимда, пуркагичли қуритгичларда, қайнаш қатламли қуритиш усуллари 
киради. Сублимацион қуритиш истиқболли усул ҳисобланиб, маҳсулотдаги намликни 
паст босимда йўкотишга асослангандир. Бунда сабзавот ва мевалардаги дастлабки 
моддалар деярли ўзгаришсиз сақланади ва шимдирилиб бўртирилгандан кейин асл 
ҳолига яқин хусусиятига эга бўлади . Қуритиш учун сабзавот ва меваларнинг барча 
турларидан фойдаланса бўлади, аммо асосан олма, нок, ўрик, олхўри, олча, узум, 
картошка, карам, сабзи, пиёз, лавлаги, қовун қуритилади. Шунингдек, томат, олма ва 
бошқа шарбатлар қуруқ кукун тайёрлаш учун ишлатилади. 
Ўзбекистонда узум, ўрик, шафтоли, олма ва бошқа мевалар, шунингдек, полиз 
маҳсулотларидан асосан қовун қуёшда қуритилади. Булутсиз иссиқ, офтобли ҳавода 
бир неча кун мобайнида технологик жараён учун ортиқча ёқилғи, электр қуввати 
сарфламасдан қуритишни амалга ошириш мумкин.
Узумни қуритишда энергетик харажатлар бўйича энг иқтисодий самарадорликга 
эга бўлган қуритиш усулларидан бири бу ҳаво – қуёшли қуритиш ҳисобланади. Бироқ 
ушбу усулни фақатгина узум ва меваларни пишиш вақти қуруқ иссиқлиқ иқлимли 
даврга тўғри келадиган ҳудудлар учун қўллаш мумкин. Ҳаво – қуёшли қурутиш 
усулини амалга ошириш учун махсус қуритгичлар ва ёқилғи талаб этилмайди. Бироқ 
ушбу жараён узоқ муддат, кўп меҳнатни талаб этиб, техник ва санитар – гигиеник 
жиҳатдан мукаммал эсам. Ушбу усул ёрдамида тайёрланган қуруқ маҳсулотлар товар 
кўринишини яхшилаш учун қўшимча корхона ишловига муҳтождир. Узум ва данакли 
меваларни ҳаво – қуёшли усул билан қуритиш Осиё минтақасига кирувчи 
мамлакатларда, айниқса Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Покистон, Эрон, 
Туркияда кенг тарқалган бўлиб, бунга ҳавосининг нисбий намлиги паст бўлган, 
давомли иссиқ ёз мавсуми қулайлик яратади.
Ўзбекистоннинг жанубий – ғарбий вилоятларидаги энг яхши ўрик навлари: 
Юбилейний, Навоий, Кўрсодиқ, Советский, Якоби, Рухи джуанон, Комсомолский, 
Субхони, Хурмаи, Махтоби бодоми, Гулюнги бодоми ва бошқалар ҳисобланади. 
Ишлов бериш усулларига кўра ўрикдан туршак, курага ва қайса тайёрланади.
Худди шундай қуритиш учун кенг фойдаланиладиган шафтоли, нок, беҳи, олма, 
олча, гилос ва олхўрининг қуйидаги навларидан фойдаланилади: Нектаринлар – 
Обилний, Лола, сариқ Нектарин ва бошқалар; Тукли шафтолилар – Элберта, 
Самаркандский снежний, Старт, Фарход ва бошқалар, нок навлари: Концентрат, 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
78 
Подарок, Любимица Клаппа, Вильямс, Штутгарский пастушок, Юбилейний,
беҳиларнинг Нон беҳи, Бахри, Туруш, ширин, Самарқанд каби навлари. 
Қуритиш манзиллари 6oғ ва токзорларга яқин жойда бўлиши керак. Майдончалар 
яхши шиббаланган ҳамда офтоб тушадиган бўлиши лозим. Майдонча сер самонли лой 
билан суваб қўйилгани маъқул. Майдон сатхи қуритиладиган сабзавот ва меванинг 
тури, ҳажми, хар бир квадрат метрга тушадиган миқдори хамда об-ҳаво шароитига 
боғлиқ. Ҳаво иссиқ ва қуруқ туманларда кичикроқ, нам ва салқинроқ жойларда 
каттарок майдонча қурилиши лозим. Ҳар бир квадрат метрга тилимлаб кесилган 
олмадан 3-5 кг, бутунлигича қуритиладиган нокдан 14-16 кг, иккига ёки тўртга 
бўлинган нок 10-12, олхўридан 14-16, олча ёки гилосдан 8-10, иккига бўлинган ўрик 
ёки шафтолидан 10-12, узумдан 12-14 кг қуритса бўлади. Тилимлаб кесилган олма ўрта 
хисобда 4-8, иккига ажратилган шафтоли 7-12, иккига ёки тўртга бўлинган нок 8-20, 
ишқор эритмаси билан ишлов берилгани 10-12 ва дориланмагани 30 кун, олча 7-13, 
дориланмаган узум 20-25, ишқор билан ишлов берилган узум эса 5-8 кунда тайёр 
бўлади.

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish