Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   342
Bog'liq
Kitob

Фойдалнилган адабиётлар

1.
Шодиев Т. ва бошқалар.Иқтисодий – математик усуллар ва моделлар. –Т.: ТДИУ, 
2005 й. 
2.
Ғуломов С.С.,ва бошқалар. Микроиқтисодиёт.Дарслик.-Т.:Шарқ,2001й. 
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯ ИННОВАЦИОН МОДЕЛИ. 
Султонова Ў.Н.,.Султонов С, Джумаевa Г., Файзуллаева К. 
Т ДТУ Термиз филиали 
 
Таълим технологиясининг инновацион модели
– бу белгиланган вақт ва 
мавжуд шароитда асосий мақсадни амалга ошириш ва башорат қилинган ўқув 
натижаларига эришишни кафолатлайдиган таълимнинг энг мақбул шакли, воситаси, 
усули, 
методикаси 
ва 
технологиясининг 
мажмуидир. 
Таълим технологиясининг инновацион модели қуйидаги элементларни ўз ичига 
олади: 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
408 

ўқитиш мақсадларини аниқ ифодалаш; 

назарий ва амалий материални танлаш ҳамда уни ўқувчиларга етказишнинг 
йўлларини аниқлаш; 

мавзунинг таянч тушунча ва ибораларини ажратиш; 

ўқишга қизиқтиришга йўналтирилган усул ва технологияларни белгилаш; 

ўқув жараёнини якка ва жамоа ҳолда ташкил этиш; 

ўқув машғулотлари режасини тузиб чиқиш, унга асосланган ҳолда ўқув фаолиятидан 
олдиндан кутилаётган натижаларни аниқлаш; 

кутилаётган натижаларга эришиш учун зарур бўлган ўқитувчи вазифаларни 
белгилашдир. 
Ўқув фаолиятида олдиндан кутилаётган натижалар – бу ўқитиш натижасида 
талаба эгаллаши ва у томонидан бажарилиши зарур ҳаракатлар бўлиб, бу ҳаракатлар 
орқали ўқитувчи талабалар томонидан ўзлаштирилган билимларни дарс машғулотида 
қўйилган ўқув мақсадига мос эканлигини билиш ва ҳаққоний хулосалаш (баҳолаш) 
имконига эга бўлади. Бунда: талабанинг дастлабки билимлари аниқланади. Педагогик 
технология ғояси – қўйилган модул мақсадидан келиб чиқиб кафолатланган натижага 
таълим субъектлари биргаликда интилишлари учун уларнинг танлаган интерактив 
методлари дарс машғулотини ижобий натижага олиб келади. Янги замонавий методлар 
– таълим олувчиларининг биргаликда фикрлашидир, ўқитувчининг талабага таъсир 
қилиш усули дарс машғулотини олиб боришнинг асосий қисми бўлади. Интерактив 
методлар таълим субъектлари (ўқитувчи ва талаба)нинг бирлашган хатти-ҳаракатида 
намоён бўлади . 
Анъанавий ўқитишда ўқитувчининг асосий диққат-эътибори талабага ўтилган 
мавзу асосида янги билимларни беришга қаратилган бўлиб, бунда турли методларни 
ишлатади ва ўқитувчи ўзи кўпроқ маьруза қилади. Анъанавий ўқитишнинг мақсадлари: 
аудиторияталабалари 
томонидан 
белгиланган 
билимларнинг 
қандай 
ўзлаштирилаётганлигига эътибор қаратади, ўзлаштирмаган талабалар билан ишлайди, 
талабаларнинг хатоларини тузатиш ва уларнинг тартибини доимий кузатишдан иборат. 
Ҳозирги кунда шиддат билан ривожланаётган замонавий таълим тизимида ўқитишни 
ташкил қилишнинг янги шакллари вужудга келди. Ўқитишни ташкил қилишнинг янги 
шаклларидан бири анъанавий ўқитишнинг асоси бўлган шахсга йўналтирилган 
ёндашув ҳисобланади.
Шахсга йўналтирилган ёндашув таълим тизимида фақат ўқитиш муҳим деб 
қарамасдан, балки шахсни ривожлантиришни, ўқитишда талабанинг билим, кўникма ва 
малакаларини, компентенциявий ёндашув асосида индивидуал қобилиятларини ва 
шахсий 
сифатларини 
ҳисобга 
олиш 
зарурлиги 
эътироф 
этилади. 
Шахсга йўналтирилган ўқитишда билим беришнинг бош мақсади – ҳар бир 
талабанинг 
шахсий 
қобилиятини 
аниқлаш 
орқали 
уларнинг 
билимини 
ривожлантиришдан келажакда ўз касбини устаси бўлиб етишишга ундайди . 
Шахсга йўналтириб ўқитишда ўқитувчи диалогни уюштирувчи координатор 
вазифасини бажариб, талабаларнинг максимал фаолият кўрсатиши учун керакли шарт-
шароитларни яратади. Ўқитувчи талабаларга буйруқ бермасдан, уларга ҳамкор 
сифатида 
муомала 
қилади. 
Шахсга йўналтирилган ўқитишнинг мақсадлари: ҳар бир талабанинг шахсий 
қизиқишини ҳисобга олиш, талабалар томонидан мустақил топшириқларни бажариш 
шаклларини таклиф қилиш орқали ўқитувчи ҳар бир талаба билан алоҳида 
шуғулланади, уларнинг йўл қўйган хатоларини ўзларига тўғрилатади, ўзини ўзи 
баҳолаш компетенцияси шаклланади. 
Бундан кўринадики, ноаньанавий дарс ўзининг педагогик мақсадлари бўйича 
анъанавий дарсдан фарқ қилар экан. Физика фани бўлимларини олий ўқув юртларида
ўқитишни самарали ташкил қилиш учун, авваламбор, ўқитиш жараёнини олдиндан 
режалаштириб 
олиш 
лозим. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
409 
Бунинг учун олий ўқув юртларида “Физика фани бўлими нима учун ўқитилади?”, 
“унда нима ўрганилади?”, “қандай ўқитиш керак?”, “нима ёрдамида ўқитиш керак?” 
деган саволларнинг кун тартибига қўйилиши янги компитентликка эришиш учун 
мақсадга 
мувофиқ 
бўлади. 
Физика фани бўлимида ҳар бир дарсни режалаштириш ва дарс ишланмаларини 
тузиб чиқишда ўқитиш мақсадларини олдиндан аниқ белгилаб олиш асосий ўрин 
тутади. 
Маълумки, мақсад олдиндан белгиланган натижага эришиш маҳсули бўлиб, у 
таълим жараёнида унинг субъектлари (ўқитувчи ва талаба)нинг биргаликдаги фаолияти 
якунида режалаштирилган билим, малака ва кўникмаларни эгаллашларининг олдиндан 
кафолатланишидир. 
Замонавий 
интерактив 
таълим 
технологияси 
таълим 
жараёнини 
ўзида 
мужассамлаштирган замонавий таълим технологияси ҳисобланади. Замонавий 
интерактивтаълим технологиясига асосланган ҳолда олий ўқув юртларида физика 
соҳаларини ўқитишда самарадорликка эришиш учун: 

ўқитувчи ҳар бир талабанинг фикри ва қизиқишига эътибор қаратиш натижасида 
дарс жараёнининг самарадорлигига асосий мезон сифатида қараш; 

аудиториядаги талабаларнинг тўлақонли ривожланишига эришиш; 

дарс машғулотини инсонпарварлаштириш ва эркин фикрлашни юзага чиқариш, ўз-
ўзини ривожлантириш коммунакативлигини шакллантириш ; 

талабаларни табақалаштиришда уларнинг психологик, шахсий хусусиятлари ҳамда 
қобилиятиларини ҳисобга олиш; 

талабалар ҳар бир ҳаракатида уларнинг шахсий қизиқишларини таъминлаши лозим 
бўлади. 
Замонавий дарсларни таълим асосида дарс машғулотларини ташкил этиш шартлари 
қуйидагича: 
-
талабанинг мустақил ва эркин фикрлаши ҳамда ижодкорлигини ривожланиши учун 
қарама-қаршиликсиз ва энг қулай (оптимал) ўз касбини етакчиси бўлиш учун 
шароитларни яратиб бериш; 
-
талабанинг янги тартибдаги қобилиятларини рўёбга чиқариш; 
-
талаба шахсини тенг ҳуқуқли деб қабул қилиш, яъни талабанинг касбини энг 
новатори, бўлишга мотивацион қизиқишларига, янги билимларга муносабатларини 
эътиборга олиш, талабанинг билими, тафаккури ва имкониятларига ишониш; 
-
таълим технологиясини қўллашда талабаларнинг физика фанидан олган янги билим 
ва кўникмаларини малакаларга айлантиришнинг ижобий натижаларини ва талаба 
умумий маданиятининг ўсиб боришини олдиндан аниқлаш; 
-
ҳар бир талабанинг ёш психологик-физиологик хусусиятларини ҳисобга олиш; 
-
талабанинг ўқув дастурлари асосида ўқитиш таъсириниталаба фикрининг 
ривожланиши ва ўзгарувчанлигини унинг шахсий имкониятлари даражасига 
мослаштириш; 
-
талабанинг мустақил билим эгаллай олиши, англаши, ривожланиши йўлида доимий 
ёрдам кўрсатиш ва уни шунга ишонтириш; 
-
ҳар бир талабада бўлиши мумкин бўлган ривожланиш истиқболлари ва ўз касбидан 
норози бўлиш ҳолатини аниқлаш, уларни холисона назорат қилиш ҳамда ташхис 
қўйиш ва ўз вақтида тўғри йўналтириш ; 
Ҳақиқатан ҳам, Президентимиз томонидан олий ўқув юртларида таълим 
жараёнини замонавийлаштириш соҳасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга 
мувофиқ ҳар бир фанни ўқитишда замонавий педагогик технологияларни 
коммуникатив ёндашув асосида дарс машғулотига татбиқ қилишнинг асосий йўли 
таълим самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилаётган эскича ўқитиш тизимидан воз 
кечишдан иборатдир. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
410 
Шундан келиб чиқиб, олий ўқув юртларида физика фани бўлимига оид ҳар бир 
дарс машғулотларининг лойиҳаларини коммуникатив ёндашув соҳасида педагогик 
технология тамойиллари асосида ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига жорий қилиш 
бугунги куннинг талабидир. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish