Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet324/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   342
Bog'liq
Kitob

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Х.Ибрагимов, Ш.Абдуллаева. Педагогика назарияси. Дарслик. Тошкент, 2008 йил. 
2.
Ж.Туленов. Фалсафа. Дарслик. Тошкент, 1997 йил. 
3.
Ф.Ўринова. Педагогика. Маърузалар матни. ФарДУ. 2016 й. 
4.
О.Розиқов ва бошқ. Дидактика. Тошкент, 1997 йил. 
 
ХОМ АШЁНИ ЙИГИРИШГА ТАЙЁРЛАШ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА 
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ ЎРНИ 
Янгибоев Р.М., Рахмонқулов Ж.Э, Валиева М.Р. 
ТДТУ Термиз филиали 
 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади-таълим соҳасини тубдан ислоҳ 
қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, 
ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга 
жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир. Бу эса 
ўз навбатида таълим жараёнига бошқача назар билан қарашни талаб этади. Маълумки, 
давлат таълим стандартлари таълим муассасалари талабаларининг ихтисослик 
йўналиши бўйича фанлардан ўзлаштиришлари лозим бўлган билим, кўникма ва 
малакаларни аниқлайди, битирувчилар савиясига қўйиладиган талабларни белгилаб 
беради. Давлат таълим стандарти талаблари йўналтирувчи ўқув мақсадларидан иборат 
бўлади. Ўқув мақсадлари тармоқ стандартининг ҳар бир ихтисослик бўйича касбий 
тавсифномада келтирилган касб-фаолият турлари, махсус талаблар, кўникма ва 
билимлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиши лозим. Яъни тармоқ стандарти 
билан ўқув дастурлар мазмуни тўла мос келиши керак. Шу боис, давлат таълим 
стандартлари ва ўқув мақсадлари ўзаро уйғунлашган бўлиши лозим. 
Мустақил ишни бажаришдан асосий мақсад, профессор ўқитувчиларнинг 
бевосита раҳбарлиги ва назорати остида талабаларни семестр давомида фанларни 
узлуксиз ўрганишини ташкил этиш, олинган билим, кўникмаларини чуқур ўрганиб 
мустаҳкамлаш, келгусидаги дарсларга тайёргарлик кўриш, ақлий меҳнат маданияти, 
янги билимларн имустақил равишда излаб топиш ва қабул қилишни шакллантиришдан 
иборат. Мустақил ишга мўлжалланган мавзулар ва топшириқлар талабанинг мустақил 
ишини ташкил этиш бўйича кафедрада ишлаб чиқилган ва мунтазам янгиланиб 
борадиган услубий қўлланмаларда кенг ёритилган. Мустақил ишлар реферат, слайд, 
вазиятли масалалар, тест, интернет маълумотлари кўринишларида бажарилади. 
Мустақил таълим олиш талабаларга жиддий талабларни қўяди. Ўқитувчи ва 
талаба ҳамкорлигидаги фаолиятнинг якуни олдиндан аниқ бўлган ўқитиш жараёнидан 
фарқли равишда мустақил билим олишда субъект аниқ бўлмаган ва олдиндан 
режалаштирилмаган натижани қайд этиши, яъни билим, кўникма ва малакаларнинг 
аниқ ҳажмини ўзлаштириши зарур. Ўқитувчининг кўпроқ ёки камроқ иштирокида ўқув 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
442 
топшириғининг мустақил бажарилишидан иборат бу жараён талабалар шахсини камол 
топтириш тизимидаги зарур бўғиндир. 
Талабаларнинг мустақил таълим олиш тизимида мустақил таълим мазмуни 
унинг асосини ташкил этади. Мустақил таълим мазмунини мустақил таълим 
материаллари, таълим берувчи ва таълим олувчи фаолияти ташкил этади. Бунда 
ўқитувчи ва талаба мулоқоти асосий рол ўйнайди. Мустақил таълим олишнинг асосий 
воситаси - бу мустақил таълим материалларидир. Улар узвий боғланган тизим бўлиб, 
дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва маъруза матнларидан фарқ қилади. Уларда 
теран ва мазмундор услубий кўрсатмалар, таълим олувчининг билиш фаолиятини 
бошқариш блоки, касбий тайёргарлиги жараёнида мустақил ўқиш мезонлари, унинг ўз-
ўзини мустақил ўқишга йўналтириб бориши, ўз-ўзини назорат қилиши, ўз-ўзини 
намоён этиши ва шахсий билиш фаолияти жараёнида ўз - ўзини баҳолай олиши учун 
психологик - педагогик тавсиялар мавжуд бўлади. Мустақил таълим материаллари 
ўқув-услубий қўлланмалари, маъруза матнлари, компютер дастурлари, аудио ва видео-
материаллар, мавжуд анъанавий дарсликлардан фойдаланишга доир тавсиялар, 
ахборотнинг бошқа манбалари кўринишида бўлади [1]. 
Мустақил таълим материаллари турли дидактик имкониятларга эга, яъни:
- таълим олувчининг билим, ўқув ва малакалари даражасини оширади 
(мустаҳкамлайди); 
- ўрганилаётган жараёнлар билан боғлиқ асосий ғоялар, тушунчалар, 
жараёнларни фаоллаштиради; 
- ўрганилаётган материалларни узатади;
- таълим олувчининг билимлар сиғимини кенгайтиради; 
-таълим олувчининг амалий кўникма ва малакаларини шакллантиради; 
- ўқитувчининг таълим беришдаги фаолиятини ва таълим олувчи-нинг билиш 
фаолиятини бошқаради;
- янги мустақил таълим материалларини яратишга ижодий ёндошиш-ни 
рағбатлантиради. 
Хусусан, «ўқитиш технологияси» ибораси ҳам, биринчи марта америкалик олим 
Скиннер томонидан ишлатилган. У «ўқитиш технологияси – психология фани 
ютуқларини педагогик амалиётда қўллашдан иборат» - деб таърифлаган [2]. 
Академик В.П.Беспалко фикрича, - “Педагогик технология–ўқитувчи маҳоратига 
боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган, ўқувчи 
шахсини шакллантириш жараёнининг лойиҳасидир” [3] . 
Талаба «Хом ашёни йигиришга тайёрлаш» фанидан мустақил таълимни ташкил 
этишда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан 
фойдаланиш тавсия этилади ва жорий назорат сифатида баҳоланади: 
1) мавзулар бўйича конспект (реферат, тақдимот) тайёрлаш. Назарий 
материални пухта ўзллаштиришга ёрдам берувчи бундай усул ўқув материалига 
диққатни кўпроқ жалб этишга ёрдам беради. Талаба конспекти турли назорат 
ишларига тайёргарлик ишларини осонлаштиради, вақтни тежайди; 
2) ўқитиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимлари билан 
ишлаш. Талабалар маъруза ва амалий машғулотлар давомида олган билимларини 
ўзлаштиришлари, турли назорат ишларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия 
этилган электрон манбалар, инновацион дарс лойиҳаси намуналари, ўз-ўзини 
назорат учун тест топшириқлари в.б.; 
3) фан бўйича қўшимча адабиётлар билан ишлаш. Мустақил ўрганиш учун 
берилган мавзулар бўйича талабалар тавсия этилган асосий адабиётлардан ташқари 
қўшимча ўқув, илмий адабиётлардан фойдаланадилар. Бунда рус ва хорижий 
тиллардаги адабиётлардан фойдаланиш рағбатлантирилади; 
4) интернет тармоғидан фойдаланиш. Фан мавзуларини ўзлаштириш, курс иши, 
битирув малакавий ишларини ёзишда мавзу бўйича интернет манбаларини топиш, 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
443 
улар билан ишлаш назорат турларининг барчасида қўшимча рейтинг баллари билан 
рағбатлантирилади; 
5) мавзуга оид масалалар, кейс-стадилар ва ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш 
ва иштирок этиш; 
6) амалиёт турларига асосан материал йиғиш, амалиётдаги мавжуд 
муаммоларнинг ечимини топиш, ҳисоботлар тайёрлаш; 
7) илмий семинар ва анжуманларга тезис ва мақолалар тайёрлаш ва иштирок 
этиш; 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish