Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
331
,анимацияли, график, аудио, видео кўринишдаги таълимий маҳсулотларни осон тақдим
этиш каби имкониятларни яратади.
Таълимда АКТни қўллашнинг имкониятларидан тўлақонли фойдаланишимиз
учун ,таълим муассасаси бир қатор техник,дастурий ресурсларга ҳамда таълим
муассасасининг педагог кадрлари тегишли малака ва кўникмаларга эга бўлишлари
керак.
Техник таъминотга қўйиладиган минумим талабларни санаб ўтадиган бўлсак,ҳар
бир ўқув аудиториясига битта компьтер ва проектор , таълим муассасасидаги
талабалар сонидан келиб чиқиб ,ҳар 10нафар ўқувчи учун битта компьтер
етарлилигини ҳисобга олган ҳолда компьтер хоналари ,ҳар бир педагог кадр учун битта
компьютер ,бир МБ/с дан юқори тезликдаги интернет ,таълим муассасасидаги барча
комьютерни қамраб олган локал тармоқ ,ҳар бир ўқув аудиториялари учун кузатув
камералари ,педагог кадрлар сонидан келиб чиқиб ,ҳар 20 нафар педагог учун битта
,мультимедия воситалари билан таъминланган компьтер хоналари билан таъминланган
бўлиши керак.
Дастурий таъминотга қўйиладиган минимум талабларни санаб ўтадиган
бўлсак,таълим муассасасида бирорта LVS( Learning management system –таълимни
бошқариш тизими ) тизими ўрнатилган бўлиши керак:электрон тестлар ,электрон
китоблар яратиш,видео дарслар яратиш ва видео таҳрирлаш имконини берувчи
дастурлар ўрнатилган бўлиш керак,шунингдек ,таълим муассасаси педагог кадрлари
эса юқорида санаб ўтилган техник ва дастурий ресурслардан фойдалана олиш
малакасига эга бўлишлари зарур.
Аммо ,юқорида келтирилган техник ҳамда дастурий таъминотларнинг яхлит
тўплами
республикамизнинг
саноқли
ОТМларнинг
респаубликамизнинг
филиалларидагина мавжуд холос.
Таълим муассасаларида АКТдан фойдаланишни юқори даражага олиб чиқиш учун
қуйидагилар таклиф қилинади:
-юқорида санаб ўтилган техник ва дастурий воситалар тўплами билан таъминлаш:
-республикамиздаги таълим сифатини таъминловчи ваколатли органлар томонидан
таълим сифатига АКТни таъсири ҳақидаги ва таълимда АКТдан самарали фойдаланиб
келаётган таълим муассасаси тўғрисидаги видеороликлар тайёрлаб тарқатиш:
-таълим муассасаларида мультимедиали таълимий ресурслар яратиш бўйича
мутахассис кадрлардан иборат бўлим очиш ва ушбу мутахассислар томонидан
мультимедиали таълимий ресурслар ишлаб чиқиш.
Ривожланган мамлакатларда ахборот технологияларни таълимга жорий этишда
уларнинг техник воситаларини интеграциялаш асосий йўналиш бўлмоқда.Шу
муносабат билан , ҳатто (мултимедия) тушунчаси пайдо бўлдики , у ўқитишда
кўпчилик техник воситалардан комплекс фойдаланишни билдиради.
Ахборот технологияларини қўллаган ҳолда энг муҳим нарса ўқувчи-
талабаларни керакли ахборотни танлаб олишга ўргатишдан иборат бўлади. Ўқитувчи (
педагог)нинг вазифаси ахборотни беришдан иборат эмас , балки унин топишда ёрдам
беришидан иборат бўлади, ўқитувчи (педагог) билимлар соҳасида йўл кўрсатувчи
ҳамдир.
Бу каби ўқитиш воситалари комплексидан фойдаланилган ҳолда ўқувчи-
талабага таъсир кўрсатиш биргина ахборот каналлари (кўриш ,эшитиш ва ҳ.к) орқали
амалга оширилади.Бу эса таълим самарадорлигини оширади.
Балки электрон таълим (АКТга асосланган таълим), айниқса ўқитувчи ва ўқувчи
ўртасидаги алоқа муҳим бўлган соҳаларда ,ҳеч қачон юзма-юз ҳолатда таълим
беришнинг ўрнини боса олмас ,шунга қарамасдан электрон таълим ,таълим
жараёнининг жуда муҳим қисми бўлиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: