Илмий янгилик
учувчисиз транспорт воситаларини ўрганишга бағишланган ва
улардан логистика сохасида фойдаланиш йўналишлари тўғрисида хулосаларни
шакллантиришни тахлил қилишдан иборат.
Учувчисиз транспорт воситалари кўпроқ хусусий шахслар манфаатларида кўриб
чиқилади, аммо бу еки бошқа тарзда логистика билан боғланган компанияларга хам
катта фойда олиб келади. Масалан Uber (1) ва Google ўзларига тегишли учувчисиз
транспорт воситаларининг бета-синовларини ўтказади, автопилот функцияли Tesla
моделларини
эса
АҚШ
ва
Россия
йўлларида
учратишимиз
мумкин.Аниқландики,логистика ва юк ташиш келажаги тулиқ автоматлаштириш
билан боғлиқ, шу жумладан хаво, сув ва темир йўл транспорти. Мутахассисларнинг
прогнозларига кўра,автомобиль эгалари қисқаради ва транспорт харажатлари
камаяди,2021 йилга АҚШ да учувчисиз транспорт воситалик рақобатли
“парклар”шаклланади ва бу транспорт хизматини бутунлай ўзгартиради.
Савол туғилади: одам-хайдовчисиз таксида сайир қилиш қанчалик арзонроқ бўлади?
Катта эхтимол билан, хайдовчининг танлови қолади, аммо қўшимча ҳақ талаб
қиладиган ижтимоий қулайлик сифатида. Шу билан бирга, хайдовчиларни рад қилиш,
албатта, иш жойларни қисқартиришига олиб келади. Хайдовчи ўрнига машина
ўрганишига асосланган машина дастурий таъминот билан бошқарилади. Келажакда
ўнлаб автомобиль ишлаб чиқарувчилар, стартаплар, такси буюртмаси асосида
ишловчилар электр автомобил, дронлар, “роботакси”лардан фойдаланадиган янги
экотизим шакллантириши мумкин. Буларнинг барчаси "aқилли шахар" нинг умумий
сунъий интелектининг бир қисмига айланади.
Учувчисиз транспорт воситалари.
Учувчисиз транспорт воситаларини
ривожлантириш билан шуғулланадиган компаниялар мисоллари унчалик кам эмас.
Apple “ақилли машина” учун “компьютер кўриши” ўз дастурий таъминоти устида
ишламоқда; Didi Waymo хитой конгломератига, Google бўлинмаларига тегишли
учувчисиз юк автомашиналари моделлари ишламоқда. Бир томондан, “робо-
машиналар”иш жойларимизни олиб қўйишади, аммо, иккинчи томондан – хаёт
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
42
осонлашади инсон омили таъсирининг йўқлиги бахтсиз ходисалар камайишига ва йўл
харакат хавфсизлигини ошишига олиб келади.
Amazon омборларида Kiva роботлар харажатларни камайтириши ва операцияларни
бир неча бор тезлаштиришига ва улар узоқ вақт ишлашига қарамай,омборлар
бошқариладиган жой бўлиб қолади. Логистик компаниялар учун хақиқий синов бу
чегарадан ташқарида юк ташишни автоматлаштириш.
Аслида учувчисиз юк машиналарини нафақат расмларда учратиш мумкин.
Мисоллардан бири, хайдовчи бошқарувни қўлга киритмагунча автомагистралда
мустақил равишда харакатланадиган яқинда чиқарилган Embark юк машинаси , бошқа
компаниялар, масалан, Otto, Uber бўлинмалари дам олишга тўхтамасдан узоқ
масофаларга узлуксиз етказиб беришга имкон берадиган хайдовчи-оператор
иштирокини талаб этмайдиган технологияни ишлаб чиқмоқдалар.
Харажатларни камайтиришни яна бир усули – учувчисиз юк автоуловларнинг
“карвонини” ишга тушириш, улар катта магистрал бўйлаб махкам колонда бирин кетин
кетидан кетма-кет юришлари мумкин.
European Trusk Platooning Challenge жамоанинг маълумотларига кўра: шундай
“карвон”лар харакат хавфсизлигини оширади ,ёқилғи сарфини ва СО2 чиқиндиларини
камайтиради. Жуда катта тирбандлик туфайли улар ишқол қилинган жойни
камайтириши мумкин. Peloton компанияси ёқилғи сарфини етакчи юк машина учун 4.5
фоизга унинг ортидан келаётган юк машиналари учун 10 фоизга тахминлайди ва унинг
ортидан келаётган юк машиналари учун Einride Швед технологиялари стартапи 2020
йил катта магистрал йўлларида кўришимиз мумкин бўладиган ёнилғи исроф
қилмайдиган ва ер шарини ифлослантирмайдиган- тўлиқ электр автоном юк машинаси
Т- log ёғоч юк машинасини яратди.
Mc Kinsey & Company халқаро консалтинг компанияси вақт ўтиши билан
автоматлаштирилган етказиб бериш деярли 100 фоиз истеъмол товарлари ва саноат
махсулотларининг 80 фоизи учун жавоб беришига ишонади. Учувчисиз юк
машиналари тижорат транспорти учун жуда қулайлигига қарамасдан, улар уйга етказиб
бериш учун идеал эмас. Шунинг учун Amazon каби компаниялар шу мақсадда Буюк
Британия, Исроил ва Австралияда дронлардан фойдаланишни бошлаган. Шу муносабат
билан бир қатор муаммолар юзага келади. Шахарлар дронлар билан хаддан ташқари
юкланган бўлиши мумкин ва эхтимол, оғир объектларни кўтариб юрадиган роботлар
доимо бошлари узра учиб юрганда, одамлар ўзларини бемалол хис қила олмайди АҚШ
Федерал авиатция маъмурияти каби тартибга солиш агентликлари хақида гапирмаса
хам бўлади.
Бунинг ўрнига логистика компаниялари учиш радиусини қисқартириш учун
учувчисиз юк машиналари ёрдамида дронларнинг хаво орқали етказиб берилишини
бирлаштирадиган гибрид моделни кўриб чиқиши керак. Ушбу концепцияни Mersedes-
Benz ишлаб чиқаради.
Уларнинг Vizion Van фургони учувчисиз дронлар учун куприк вазифасини
бажаради. Оралиқ сайтини омборда эмас, шахар худудида жойлаштириш битта дронга
кўпроқ пакетларни юқори тезликда етказиб беришга имкон беради, хар бир пакет учун
парвоз вақти қисқа ва қулай парвоз зонасида бир неча дақиқага қисқартирилади. Ушбу
концепция жараённи кузата оладиган операторга эга бўлишига қарамасдан, ишнинг кўп
қисми ўз-ўзидан амалга оширилади, шу жумладан пакетларни юклаш тизими ва
фургонлар орасидаги навигация. Аммо, ушбу модел билан хам курер томонидан
етказиб бериш, эхтимол, бутунлай бекор қилинмайди. McKinsey маълумотларига кўра,
биринчи концепция синовлари чекланган шахарларда тез бузиладиган махсулотларни
етказиб бериш ва юқори зичликдаги тижорат транспорти учун ўтказилади. Ўз
хисоботида Mc Kinsey & Company, шунингдек, “истеъмолчиларнинг деярли 25 фоизи
буюртма куни товарларни етказиб бериш учун қўшимча хақ тўлашга тайёр”эканлигини
тақидлади.
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
43
Do'stlaringiz bilan baham: |