Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   342
Bog'liq
Kitob

 
 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
376 
Использованная литература: 
1.
Захарова И.Г. Информационные технологии в образовании. - М.; Академия. 2008 – 
С.192. 
2.
Мусинов С., Абдукаримов А., Абдукаримова Х.Р. Теоретические и практические 
особенности развития профессиональной компетентности будущего специалиста. Т., 
«Фан ва технологиялар» 2014, –С.226.
3.
Психологический словарь – М.: 1983 
МУТАХАССИСНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДИДАКТИК ТИЗИМИ 
Муслимов Ш.Н. 
Низомий номидаги ТДПУ таянч докторанти 
 
Олий касбий таълим амалиёти кўрсатишича, ўқитишнинг моҳияти талабаларнинг 
эҳтиёжлари ва қобилиятларини ривожлантириш эмас, илгаригидек ўқув фанлари 
бўйича асосан билимларни ахборот-вербал тарзда етказиш, кўникма ва малакаларни 
шакллантиришдан иборат бўлиб қолмоқда. Бундай номигагина, юзаки ўзлаштирилган 
маълумотлар талабага амалий ҳаракатларни бажаришга етарли имкон бермайди. 
Оқибатда талабаларда ҳаддан зиёд ахборотнинг беҳуда жамғарилаётганлиги, 
таълимнинг ўзининг бефойдалиги ва унинг ҳақиқатдан узоқлиги каби фикрлар пайдо 
бўлади. Талаба реал ҳаётдан узоқлашиб қолгандек, унинг олдига фақат илгаридан 
тўпланиб келган ахборотларнигина ўзлаштириш мақсади қўйилгандек бўлиб қолади. 
Бундай мақсад инсоннинг фаоллигини чеклаб қўяди, оқибатда унинг учун ҳам шахсий 
жиҳатдан, ҳам ижтимоий жиҳатдан англанган маъноси йўқолади. 
Педагогикага оид замонавий адабиётларда педагогик жараён қуйидаги ўзаро 
боғлиқ бўлган компонентлар тизимидан иборат деб таъкидланади: 1) фаолиятнинг 
мақсадлари; 2) таълим берувчи; 3) таълим олувчи; 4) фаолият мазмуни; 5) фаолият 
шакллари; 6) фаолият воситалари ва усуллари; 7) фаолият натижаси. 
Таълимнинг мақсадида жамият тараққиётининг асосий ғояларига мос келадиган 
мутахассиснинг тайёргарлигига қўйиладиган ижтимоий талаблар мажмуаси акс этади. 
Таълим муассасаси, у билан бирга педагог, мавҳум шаклда ифодаланган
умумлаштирилган мақсадли йўлланмалар (ижтимоий буюртма) олади. Таълим 
жараёнини ташкил этиш пайтида мақсадлар ойдинлаштирилади, аниқ-равшан 
шакллантирилади. Мақсадларни аниқлаштиришнинг ўзига хос мантиқий занжири 
қурилади: жамиятнинг умумий талаблари – таълим тизимининг вазифалари – муайян 
таълим муассасасининг мақсадлари – мутахассисни тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари 
мажмуасининг умумий мақсадлари – соҳага оид фаннинг (дастурнинг) умумий 
мақсадлари – боблар ва мавзуларнинг мақсадлари – машғулотнинг мақсадлари. 
Бошқача қилиб айтганда, тизимнинг ҳар бир тармоғи, таълим тизимининг ҳар бир 
элементи нисбатан хусусий мақсадни амалга ошира туриб, умумий мақсадни амалга 
ошириш учун хизмат қилади. Таълим тизимининг ягона мақсади унинг тармоқлари ва 
элементлари мақсадлари тузилмасининг ёйилмаси кўринишида акс эттирилади ва 
унинг энг юқори чўққиси асосий пировард мақсадни ифодалайди. Анъанавий таълим 
тизими шароитларида мақсаднинг таълим мазмунига йўналтирилганлиги мақсад ва 
мазмуннинг ўзаро мос бўлишига олиб келади: мақсад – фаннинг асосларини 
ўзлаштириш; мазмун – билим ва кўникмаларда ифодаланган ана шу асосларнинг ўзи.
Замонавий талабларга жавоб берадиган таълим тизимида эса, мақсад – инсоннинг 
шахсий имкониятларини ўстириш, илгаридан маълум бўлмаган предметларга оид ва 
ижтимоий вазиятларда ўзининг компетентлилигини намоён қила олиш қобилиятларини 
ривожлантиришдан 
иборат, 
бунда 
мазмун 
– 
шу 
мақсадга 
эришишни 
таъминловчиларнинг барчасидир.


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
377 
Педагогик технология дидактик ёки методик тизимнинг таркибий қисми 
ҳисобланади. Масалан, методик тизим нимани ўқитиш, нима учун ўқитиш, қандай 
ўқитиш каби масалаларни ҳал этишга қаратилган бўлса, ўқитиш технологияси, энг 
аввало, қандай қилиб самарали ўқитиш мумкин деган саволга жавоб беради. Шундай 
қилиб, ҳар қандай ўқитиш технологиясининг асосий бўғини пировард натижани аниқ 
белгилаш ва унга эришиш аниқлигини назорат қилишдан иборат. Умуман олганда
шунчаки жараён (саноатда ёки бошқа соҳаларда) технология бўлавермайди, қачонки у 
олдиндан режалаштирилган, якуний натижа бўлган маҳсулотнинг хусусиятлари ва унга 
эришиш воситалари олдиндан аниқлаб олинган, ушбу жараённи амалга ошириш учун 
барча шарт-шароитлар мақсадли равишда шакллантирилган ва ниҳоят бу жараён “ишга 
туширилган” бўлсагина технология мақомига эга бўлади. 
Таълим технологиялари тарафдорлари томонидан таълимни ўқитувчининг ўзи 
маъсулиятни шахсан ўз бўйнига олган ҳолда, кафолатланган натижага эга бўлган 
технологик жараён даражасига олиб чиқувчи дидактик ёндошувлар ва дидактик 
воситалар жадал равишда ишлаб чиқилмоқда.
Демак, шахснинг тўлақонли ривожланиши учун узлуксиз таълимнинг турли 
босқичларида зарур шарт-шароитларни юзага келтирадиган, пировардида таълим 
натижаси сифатида таълим олувчиларнинг шахсий ва касбий компетентлигини 
шакллантиришни таъминлайдиган бундай таълим тизимларини ишлаб чиқишга 
фақатгина таълим жараёнининг педагогик асосларини, унинг барча элементларини 
тубдан янгилаш орқали эришиш мумкин. 
Умуман олганда янги типдаги таълим тизимида ўқув маълумотлари кўринишида 
ифодаланган илгариги тажрибаларни ўзлаштиришга қаратилган таълимдан бўлажак 
касбий фаолиятда дуч келинадиган вазиятларга тайёр бўлишга қаратилган, умуман 
олганда келажакка йўналтирилган таълимга ўтиш кўзда тутилади. Таълим олувчи 
фаолиятининг мақсади ахборот кўринишига эга бўлган ижтимоий тажрибанинг маълум 
бир қисмини ўзлаштириш эмас, авваломбор билимлардан фойдаланган ҳолда бўлажак 
касбий фаолиятини амалга ошира билиш ҳамда бутун умри давомида янги билимларни 
эгаллаб бора олиш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат 
бўлади. Бошқача қилиб айтганда, бундай таълим инсонга ўз­ўзини такомиллаштириш 
механизмини “ўрнатиш”дан иборат бўлади. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish