Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   342
Bog'liq
Kitob

СЕН-МИ ЁКИ СИЗ-МИ? 
Атахожаев В, Алибеков Ш 
ТДАУ Андижон филиали 
 
Аннотация: 
Ушбу мақолада таълим-тарбиянинг тарихи ва замонавий 
шароитдаги хусусиятлари, уларнинг такомиллашув омиллари, шахс муносабатларида 
муомила маданияти, миллий урф-одатлар, анъаналардан самарали фойдаланиш 
масалалари ёритилган.


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
309 
Калит сўзлар:
Сен-ми ёки сиз-ми?, таълим-тарбия, муомила, мулоҳаза, мушоҳада, 
шахслараро муносабат, бунда тилнинг аҳамияти, ҳадис илмидан фойдаланиш. 
Замонавий таълим-тарбияда, айниқса бозор иқтисодиёти жараёнида моддий, 
маънавий, руҳий ҳаётимизда, ижтимоий муносабатларда жуда улкан ўзгаришлар, 
илоҳотлар, юртимизда, давлатимиз, жамиятимиз, ҳар биримизнинг шахсий оилавий 
ҳаётимизда улкан янгиликлар, тарихимизга зарҳал ҳарфлар билан ёзилаётган ишларни 
алоҳидагувоҳи бўлиб турибмиз. Ушбу мақолани тайёрлашга туртки бўлган омиллар 
анчагина:Ўйлаб-ўйлаб, сен ҳам, сиз ҳам битта оғиздан чиқади. Бироқ воқеа-
ҳодисаларга, аниқроғи ижобий томонга етакловчи инсон ҳулқи, одобининг 
гўзаллаштирувчи сифатларни таъминловчи асос деб билишлик бўлса керак.
Бу масала ҳам узоқ йиллар кузатишлар, илмий талқинлар шуни кўрсатмоқдаки, 
ўзига ҳос томонлари мураккаблиги, кўпқирралиги билан, вақти келганда кўп 
нарсаларни ижобий ҳал қилишлари, иккинчи томондан, кўплаб оғир жиноятлар, 
уришлар ва уларни адоватларга айланиб кетаётганликларига мисоллар тўлиб-тошиб 
кетмоқда.
Фикрларимизни исботлаш мақсадида буюк аждодларимиз, халқимиз, динимиз, 
элимизда тўпланган китобларда битилган “сен ва сиз” маъно-моҳиятига саёҳат қилсак. 
Масалан, “Машриқзамин-ҳикматбўстони” китобига сайр қилсак, отанинг фарзандга 
муносабати, муомиласига эътибор қаратсак: Бунда “Сен” сўзияширин кўринишда 
ифода қилинишида очиқ насиҳат сифатида кўрамиз. Ҳикоят: Кўршапалакдан: 
-Оламга нур таратиб, ҳаёт бағишловчи қуёшни кўришдан нечук ор қиласан, 
бунинг сабаби нима? – деб сўрадилар.
- Ҳаё! – жавоб берди у. 
Рубоий: Кўршапалак ҳолидан сўрадилар бир куни,
“Нечук офтобга боқмай, учасан фақат туни?” 
Деди: “Ҳақиқий офтоб ёримнинг жамолидир” 
Ёр жамоли турганда нечук ёқтирай кунни? 
Бу сўзлардаги ор қиласан, учасан сўзларидаги сен сўзи ёпиқ тарзди жонли 
маҳлуқлар орқали намоён этилмоқда. Одам кўршапалак образи орқали ёритилмоқда. 
Бунда шахс ҳаёси ўзига ҳос ёритилмоқда.
А.Навоийда: 
Қила олгунча таъзим ва одоб биносин йиғма 
Ҳаё ва ҳурмат ҳилватидан ташқари чиқма 
Бунда сен ва сиздаги сенНавоий томонидан сен деб китобхонларга, инсонларга 
насиҳат сифатида ишлатилмоқда.
Хувайдо:
Улуғлик айлама зинҳор, 
Ўзингни камтар тут. 
Бировда бўлса бу ҳислат, жаб саодатдир.
Бунда умумий ҳолатда сен ишлатилмоқда, камтарлик аҳлоқий фазилат сифатида 
қўлланилмоқда, нозик томони ўзгада ҳам бу ҳислат бўлишида сенинг ҳам ҳиссанг 
бўлсин: 
Юсуф Ҳос Хожиб: 
Ким яхшилик қилса, яхшилик топади. 
У жабру ситамларга қаратади. 
Кимга ким ёмонлик кўриб, яхшилик қилса,
Эй эзгу киши, мен сени орзу қиламан. 
Эй эзгу, сенга ким тўяди, айтиб бер менга 
Энди бери кел, мен сенга жуда чанқоқман 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
310 
Бу мисраларда яхшилик ҳақида фикр билдирилган. Яхшилик қилиш жабру-
қийинчиликларга қаратади. Ёмонлик сенга қилинган бўлса, сен яна яхшилик 
қилаверсанг ўзингнинг кўнглинг тўяди. Душманинг синади, уятади. Сенга тасанно! 
Сени орзу қиламан, сенга талпинаман, суҳбат қуришни юрагимдан истайман, сени 
қумсайман, сенга чанқоқман. 
Хадисдан: ёмонлик қилмаслик ҳам яхшилик қилишдир. 
Мажиддин Ҳавофий: 
Хикмат. Бир ҳакимдан сўрадилар: “Ақлли киши ким?” Ҳаким деди: “Сўзни 
меъёри билан сўзлаган, ҳаёт қадрини англаган, бутун куч ва қудратини илм ва камолот 
ҳосил қилишга сарфлаган кишидир!” Байт: 
Чекланиб қолмагин мансабинг билан, 
билим ва фазилат изласанг агар, 
нокаслар қўлидан шакар егандан, 
Золим шох қўлидан сен ичгин заҳар 
Ҳикоят (Мулкиддин Жувайний) 
Бир улуғ кишининг дўсти тунда эшик қоқиб келди. Улуғ киши ўрнидан турди, 
халта пул олди, ўткир қилич осди ва канизагига шам олиб бирга юришни тайинлади. 
Эшикни очиб дўстига деди: “Сенинг келишингга уч нарса тахмин қилдим. Биринчиси, 
бирор ходиса юз бериб, пулга мухтож бўлдингми деб пул олиб чиқдим. Иккинчиси, 
душман сенга ҳужум қилдимикин деб, қилич кўтариб чиқдим. Учинчи, бирор муҳим 
ишинг чиқиб қолдими деб, канизагимни олиб чиқдим”. Дўсти ундан узр сўради ва 
кўнглида унга нисбатан дўстлик ва ишончи яна ҳам ошди. 
Ҳикоятдан шундай хулоса қилиш мумкин-ки, дўстга сен деб, уч нарсани асос 
қилиб, юрагидан чиқариб ёрдам қилишга қодир эканлигини исбот этмоқда.
Сен деб мурожаат қилиш дўстликнинг,аниқроғи чин дўстлик белгисидир. 
Оилада “Сен ва сиз”, одатда, бўлиб ҳам Шарқда,эр аёлига сен деб, хаттоки бир 
нечта хатолар қилган бўлса, шаъриятга одоб қилиб мурожаат қилинган. Чунки эркак 
“Доминант” деб тан олинган унинг моддий, маънавий, руҳий, жисмоний, ижтимоий, 
жиҳатлари мукаммал бўлган. Отанинг сўнг онанинг тизимидан чиқилмаган, сўзи икки 
қилинмаган.
Мансабдор шахслар ҳаётида, зиёлилар орасида кўпроқ оиласида ҳам жамоа 
олдида ҳам “Сиз” кўпроқ ишлатилган. 
Жамоа олдида кимгадир “Сен” деб мурожаат қилиб гапирса, у энг яқин ишонч 
одами бўлган. Тилини қисиқ қилиб ташлаганлиги сабабли ҳеч қандай гап қайтара 
олмайди. Таржимаси, маънавий жиҳатдан шундай ифодаланиши мумкин: Шоқига 
урсанг туёғи зирқирар!! Жамоада фикр туғилишига ҳаракат бўлади. Бошқаларда 
қўрқинч пайдо бўлади.
Бу тезкор ахборотлар технологиялари даврида “Эски методлар” деб аталади. 
Президентимизнинг ташаббуси: янги Ўзбекистонда янгича ташаббуслар, ғоялар, 
фикрлар устун ҳисобланади. Бу борадаги коррупцияга йўл қўйилмайди.
Бу масала бўйича айниқса талабалик даврлардаги “Сен ва сиз” ибораларининг 
ишлатилиши, айниқса, қизиқарли, мураккаброқ: Айниқса ўғил болалар уйига олиб 
бориб, дарров “Сен” дейишни бошлайди. Айниқса ота-онаси олдида ўзини кўрсатмоқчи 
бўлади шекилли, қайта-қайта олдида эса камроқ гапиради. Турмуш ўртоғига “Сен” ҳам 
“Сиз” ҳам демай умумий, “Нейтрал” сўздан фойдаланилади. Масалан, “Кетдик”, 
“Бўлди”, “Уйда гаплашамиз”. 
Айниқса фарзандлар олдида ота-онага сен деб гапириши айниқса, ёши улуғ бўлиб 
қолганда оғир ботади. Жуда хушёр бўлиш керак. 
Энди буни қонун тили билан айтадиган бўлса инсон шахсига тегишига етиб 
бормаслиги керак. 
Илмий билимлар нуқти назаридан қарайдиган бўлсак, пайғамбаримиз Мухаммад 
Мустафо Саллолоҳу Алайхисалом фақатгина “Сиз” сўзини кўп ишлатган экан. Шу 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
311 
сабабли бўлса керак миллионлаб инсонлар, айниқса зиёратчилар пайғамбаримизга 
фақат “Сиз” деб мурожаат қилишади ёки “Яширин” сиз-сиз жумлани умумий қилиб, 
икки олам сарвари, пайғамбаримиз Мухаммад Мустафога барча ҳамдлар бўлсин! Деб 
мурожаат қилишади. (Масалан, Мадинада, Пайғамбаримиз равзаларида икки ракат 
намоз ўқиганда, шунингдек, Ухут тоғидаги тиловатдан сўнгги дуода) Масаланинг энг 
муаммоли томони Оллоҳ билгани мулоқатидагисидир. 
Фақат “Сен” Оллоҳим, барча ҳамдлар сенга бўлсин, барча қудратлар сенда.
Мусулмонлар бир суткада, бутун умри давомида “Сен” деб мурожаат қилишлари 
ўз навбатида оллоҳга яқинлиги, ҳурмат белгиси деб қабул қилинади. Чунки мусулмон 
шахснинг энг яқин дўсти ҳам ишончли ҳимоячиси унинг қудрати чекчизлиги ҳам 
ишонч кафолатланган. 
“Сен” деган сўз инсон оғзидан ёмон ғараз маънода, ниятда чиқмаслиги маъқул, 
чунки у инсоннинг кўнглини қолдирмаслиги, камига ёмон таъсир этмаслиги мумкин. 
Шундай қилиб, хулоса қиладиган бўлсак, қуйидагилар эътиборлидир:Баркамол 
шахс тарбиясида “Сен” ва “Сиз” тушунчаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозим; 
“Сен” ва “Сизни” сингдиришда буюк алломалар, уларнинг ўгитларидан 
фойдаланиш, ҳаётга тадбиқ этиш мувофиқ; 
Бу муомилада “Сен” ва “Сиз” тизимни яратиш унинг самарали омилидир; 
Тарбия модулида унинг элементи сифатида дунёвий ва диний билимлардан 
“Қуръони карим” оятларидан, ҳадис илмидан самарали фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ бўлади. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish