Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
425
тарғиб қилишга қаратилган қарор ва фармойишлари эса бу борадаги фаолиятимизни
мазмунан бойитиш билан бирга янги босқичга кўтарди.
Ўқитувчи ва ўқувчининг мақсаддан натижага эришишида қандай технологияни
танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ
натижага эришишга қаратилган бўлиб, бунда ўқувчиларнинг билим савияси, гуруҳ
характери, шароитга қараб, ишлатиладиган технология танланади. Масалан, натижага
эришиш учун балки, компьютер билан ишлаш лозимдир, балки фильм (ёки тарқатма
материал, чизма, плакат, ахборот технологияси, турли адабиётлар) керак бўлар, балки
жуда пухта лойиҳаланган интерфаол усул қўлланар. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчининг
маҳоратига боғлиқдир.
Бугунги замон шиддати ҳаётимизга ҳар куни, ҳар лаҳзада янгиликлар кириб
келишига замин яратмоқда. Халқ таълими тизимида жорий этилаётган янгиликлар ҳам
давр тақозосига кўра тараққиётнинг бирламчи талабидир.Бу соҳадаги ҳар бир ходим-
мутахассисни мазкур янгиликлардан хабардор этиб бориш, уларни тизимнинг фаол
аъзоси сифатида меҳнат қилишга ундашни талаб этади.
Замонавий кимё фани ўқитувчиси қуйидагиларни билиши керак.
а) Кимё ўқитиш жараёнида ўқитишнинг таълим ва тарбиявий ҳамда ўқувчиларни
ривожлантириш мақсадини;
б) Мактаб ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежларининг ўқув дастурлари,
дарсликлари, ўқув-методик қўлланмаларни;
в) Кимё ўқитиш методикасининг назарий асослари, жумладан, кимё ўқитиш
методларини, ўқитиш натижаларини назорат қилишни, кимё кабинетининг ўқув
жиҳозларини, лабораторияда ишлаш вақтидаги хавфсизлик техникасини, кимёвий
реактивларнинг хоссалари ва уларни сақлаш қоидаларини ўқитишнинг техник
воситаларини ва уларни ишлатиш йўлларини;
г) Ўқитувчи психологик хусусиятлари турли бўлган болалар билан иш олиб
боради, уларга таълим-тарбия бериш билан бирга педагогика ва психология фанлари
асосларини билиши керак;
д) Ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришнинг муҳим
омилларидан бири- уларда кимёвий масалалар ечиш малакаларини шакллантириш
билан бирга масала ечиш малакасига эга бўлиши керак;
е) Ўқитувчи илмий-ижодий изланиш малакасига эга бўлиши керак.
Кимё фанларини мазмуни ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш ва
тарбиянинг ҳамма турларини амалга ошириш имкониятларига эгадир.Мактаб кимё
курсини ишлаб чиқишда айниқса, кимёвий экспериментлардан фойдаланиб, фан
асосларини ўрганиш, ҳодисаларни анализ қилиб улар орасидаги боғланишларни
аниқлаш, унинг тузилиши билан биргаликда ундаги билим ва мавзуларни оддийдан
мураккабга қараб мантиқий кетма-кетликда жойлашуви ҳам муҳим ҳисобланади.Кимё
ўқитишнинг таълим тарбия ва ривожлантирувчи функцияларини амалга ошириш учун
тарихий-мантиқий йўлдан фойдаланилади.Илмий билимларнинг ривожланиши
тўғрисидаги тарихийлик дидактик принципи муаммоли ўқитишни амалга оширишда
ҳам муҳим восита ҳисобланади.Инновацион ва ахборот технологиялардан фойдаланиш
замонавий кимё курсининг бир қатор масалаларини ҳал қилиш билан бирга янгидан
янги кашфиётларни очилишига ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: