Ўқув дарсини технологик харитасини ишлаб чиқиш
Ўқув дарсининг технологик ҳаритаси ўз ичига бажарувчи ишнинг кетма – кетлигини ва шунда сарфланадиган вақтни белгилаш билан ўқитувчининг ва талабанинг фаолият мазмунини босқичлари бўйича кўрсатишни олади. Бажарувчи ишнинг кетма-кетлиги босқич кўринишида келтирилади. Таълим технологиясига боғлиқ равишда қуйидаги босқичлар бўлиши мумкин:
- тайёрлов;
- ўқув дарсига кириш;
- билимни фаоллаштириш;
- якка ишлаш;
- кичик гуруҳларда ишлаш;
- тақдимот;
- якуний;
- ахборотли;
- асосий;
- кириш;
- якун ясаш, таҳлил, баҳо.
Ўқув дарсига кириш босқичида мавзу, мақсад, ўқув дарсининг режалаштирилган натижаси ва дарсни ўтказиш режаси хабар қилинади.
Билимни фаоллаштириш босқичида саволлар (тезкор сўров, фокуслантирувчи саволлар) берилади ва саволлар бўйича суҳбат шаклида талабалар билимини фаоллаштирилади.
Асосий босқичда кичик гуруҳлар шакллантирилади. Ўқув материали тарқатилади, тушинтирилади, маслахат берилади, ўқув фаолияти ташкил этилади, тақдимот ўтказилади, шархланади, баҳоланади.
Якуний босқичда. Якуний хулоса, натижани изоҳлайди, таҳлил қилинади, баҳолайди, яхши томонлар белгиланади ва ўз фикр, таклифларини билдиради.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб ва таълим технология моделига асосланган холда технологик ҳарита учун кириш, билимларини фаоллаштириш, Асосий ахборот ва якуний босқичлари таланди. Ҳар бир босқичга сарфланадиган вақт амалда синаб кўрилиб аниқланди.
Ўқув дарсида ишлатиладиган тезкор-сўров учун саволлар ишлаб чиқилган. Дарс ўтишда гуруҳда ишлаш кўзда тутилган.
ЎҚУВ ДАРСИНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ
Фаолият босқичлари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчининг
|
Талабаларнинг
|
I босқич.
|
1.1. 4 та эксперт вароғини тайёрлаш
|
-
|
II босқич.
Ўқув дарсига кириш (5 дақиқа)
|
2.1. Ўқув дарсидаги мавзу номи, мақсади ўқув дарсининг режалаштирилган натижалар ва уни ўтказиш режаси хабар қилинади. Арра услубида дарс ўтиш эълон қилинади.
Ўқув материал тарқатилади
(2-илова).
|
Тинглайдилар ва ёзиб оладилар
|
III босқич. Билимларни актуализациялаш (10 дақиқа)
|
3.1. Фокусловчи савол беради, жуфтликка бўлинишни, мустақил ўйлаб, жуфтликда мухокама қилиш ва жавоб беришни таклиф қилади:
- Сиз қандай ҳисоблайсиз нима учун мавзу “коммутация тугуни” деб аталган;
- бу мавзуда нималар кўрилиши керак.
Тезкор сўров ўтказади.
|
Жуфтлик ҳосил қиладилар, ўйлайдилар, мухокама қиладилар, саволларга жавоб берадилар.
|
IV босқич. Асосий
(55 дақиқа)
|
4.1. Арра услубида ўқув гуруҳи кичик гуруҳларга ажратилади.
Ҳар бир гуруҳга эксперт вароғи
тарқатилади. Кичик гуруҳнинг ҳар бир аъзоcи ўрганилаётган мавзунинг аниқ бир қисмида эксперт ҳисобланади ва бошқаларга ўргатади.
4.2. Ҳар бир гуруҳнинг мақса-ди ҳамма қатнашчилар мавзуни тўлиқ хажмда ўрганишлари лозим.
4.3. Эксперт вароғида берилган мавзуни кичик гуруҳлар сони-га қараб бўлиб чиқилади ва ҳар бир гуруҳга тарқатилади.
4.4. Кичик гуруҳлар бир мате-риални ўрганувчи экспертлар
учрашишларини, эксперт сифа-тида ахборотни алмашишлари-ни айтадилар.
4.5. Экспертлар ўзининг дас-лабки гуруҳларига қайтадилар ва ўзлари ўрганган ҳамма янги ахборотларни бошқаларга ўрга-тадилар.
|
Кичик гуруҳларга ажраладилар.
Кичик гуруҳнинг ҳар бир аъзоcи мавзуни ўрганадилар.
Экспертлар учрашади-лар. Эксперт сифатида ахборотни алмашади-лар.
Экспертлар ўзининг даслабки гуруҳларига қайтадилар.
|
V босқич.
Якуний
|
5.1. Мавзу бўйича якуний хулоса қилади, фаол қатнаш-чиларни рағбатлантиради.
4.2. Мустақил иш учун топшириқ беради.
|
Тинглайдилар, ёзиб оладилар
|
Дарс технологик харитасини яратишда 3 та илова ишлаб чиқишган. Бу иловалар қуйида келтирилган.
1-илова
1-эксперт вароғи
1. Телекоммуникация тармоғида ишлатилиши мумкин бўлган каналлар коммутацияси, пакетлар коммутацияси ва хабарлар коммутацияси асосида қурилган коммутация тугуни нима билан фарқланади?
2. Коммутация тугунини вазифаси нима?
3. Коммутация тугунидаги коммутация майдоннинг функцияси нима?
2-эксперт вароғи
1.Коммутация тугунидаги комплектлар қандай функцияни бажаради?
2. Коммутация тугунидаги бошқариш қурилмасининг вазифаси нима?
3. ДҚ АТС нега бундай аталган?
3-эксперт вароғи
1. ДҚ АТСнинг афзалликлари ва камчиликлари.
2. К АТС деб аталишининг сабаби нима?
3. К АТСнинг афзалликлари ва камчиликлари.
4-эксперт вароғи
1. КЭ АТС тўғрисида тушунча беринг.
2. Э АТС тўғрисида тушунча беринг.
3. КЭ АТС ва Э АТСнинг ўзига хос хусусиятлари, афзалликлари ва камчиликлари.
” Тузилмавий-мантиқий чизма “Поғона
Do'stlaringiz bilan baham: |