Реал реляцион жадваллар. Алоқаларни физик сақлаш
Битта СЕ да тўлалигича сақланидиган жадваллар бетакрор дейилади. Бироқ муносабат бутунлгича СЕ да сақланиши шарт эмас, бу эса реляцион жадвални бир неча қисмлрга бўлиш ва уларни бир қанча СЕ ларга тақсимлаш мумкинлигини билдиради. Бундай муносабат тақсимланган (distributed) дейилади. Ҳар бир СЕ да бир қатор сатрлар сақланади, уларни танлаш тақсимланган деб аталувчи бир ва бир неча доменларнинг қиймати бўйича амалга оширилади.
6 .8- расм. Тақсимланган муносабатни сақлашга мисол
Баъзи ҳолларда битта СЕ га реляцион жадвалнинг қандайдир ўзга хос қисми зарур бўлса, бошқа СЕ га эса бу жадвалларнинг бошқа қисми керак бўлади. Ортиқчаликдан қутилиш учун реляцион жадвал қисмларга бўлинади ва ҳар бир СЕ ўзига зарур бўлган муносабат қисмини сақлайди. Шундай қилиб, муносабатнинг бу қисмлари реляцион жадвалнинг глобал (global) қисмлари деб аталади.
Бизнинг мисолда R_A муносабат учта бошқарув элементлари – СЕ1, СЕ2, СЕ3 бўйича тақсимланган СЕ4 да мазкур R _А нинг мос қийматларига имконийликнинг маршрутлаш учун бошқарув назорат тақсимот жадвали мавжуд. Агар бирон бир FММ_Х нинг ишлаши учун R _А дан маълумотлар зарур бўлса, у ҳолда у СЕ4 тақсимот жадвалига глобал имконийликни беради ва у орқали СЕ1, СЕ2, СЕ3 дан зарур маълумотни олади. Шу билан бир қаторда чизмада FММ локал имконийлик мисоли келтирилган ва унга зарур R_А қисм айнан худди шу СЕ3 да сақланади. Шунинг учун FМMY ишлашига бошқарувчи тақсимот жадвали керак эмас.
Шундай қилиб, иккита ҳолатни кўриб чиқдик:
Муносабат СЕ да тўлалигича сақланиши мумкин;
Муносабат бир неча СЕ лар ўртасида тақсимланиши мумкин;
Бундан ташқари муносабат тўлиқлигича бирдан ортиқ СЕ ларда нусхаланиши ҳам мумкин.
Баъзи ҳолларда бир гурух элементларга бир хилдаги маълумотлар керак бўлиб қолади. Агар бу маълумотлар битта муносабат таркибида бўлганида эди, унда ортиқчалик бўлмас эди, лекин баъзи ҳолларда имконийлик вақти жуда катта бўлиб қолади, чунки ҳар бир сўровни шу реляцион жадвални ўз ичига олувчи СЕга маршрутлашга тўғри келади. Бу ҳолда энг яхши ечим – бир хил реляцион жадвалларни (тузилиши ва таркиби бўйича) шу маълумотлар керак бўлганда ҳар бир СЕларда сақлаш керак. Бунда жадваллар бир-бирини аниқ нусхаси ҳисобланади, уларни дублирланган (Replicated) дейилади. Бундай жадвалларда асосий муаммо – маълумотларни мослаштирилган ҳолда сақлаш керак. Бунинг учун бирон бир СЕ га реляцион жадвалнинг мастер-нусхаси ва бошқарув реплицирлаш жадвали жойлаштирилади, бизнинг мисолда бу СЕ5. Мастер-нусхадан жадвал СЕ1, СЕ2, СЕ3 ларга локал FMM ларда ишлатилувчи локал нусхалар олиш учун нусхаланади. Шу билан бир вақтда шу жадвалнинг нусхаларига эга бўлган СЕ манзиллари бошқарув реплицирлаш жадвалга ёзилади.
6.9 -расм. Реплицирланган муносабатни сақлашга мисол
Агар FММА СЕ1 даги R_X таркибини ўзгартирган бўлса (modify командаси), у ҳолда мастер-нусхани янгилаш учун СЕ5 га ва таркибини янгилаш учун бошқарув реплицирлаш жадвали орқали СЕ2, СЕ3 ларга мурожат этиш амалга оширилади. Агар маълумотларини ўзгартириш ёки имкон учун FММВ СЕ4 дан сўров бошланса, у ҳолда бу сўров юқорида келтирилган харакатларни бажариш учун СЕ5 га келиб тушади.
Бундай реляцион жадвалларда мослик таркибининг мавжудлигини даврий текшириш орқали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |