РКТ да бошқарув усуллари
Ёзилган дастур бўйича ишлайдиган рақамли АТС лар қуйидаги функцияларни бажариши лозим:
- Коммутация (уч фазадан иборат алоқани ўрнатиш жараёни: боғланишни ўрнатиш, боғланиш холати, боғланишни узиш);
- Сигнализация (боғланишни ўрнатиш учун сигналли ахборотни қабул қилиш ва ўзгартириш, четки қурилмалар билан сигнал алмашинуви);
- Тактли таъминлаш ва синхронлаш (юқори барқарор тактли кетма-кетликни шакллантириш ва тақсимлаш, цикли синхронлаш, тармоқда синхронлашни назоратлаш);
- регенерация, кодни ўзгартириш, хатоликларни назоратлаш, масофавий таъминот, сигналли ахборот ва циклларнинг идентификаторларини бирлаштириш ва ажратиш;
- ёрдамчи (тонал сигналларни шакллантириш, автоматик маълумотлар, акс-садо сигналларини назоратлаш);
- эксплуатация ва хизмат кўрсатиш;
- АТС бошқаруви ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ўртасида мувофиқлаштириш.
Рақамли АТС бошқарувини тўрт хилга бўлиш мумкин:
- марказлаштирилган бошқарув;
- марказлаштирилмаган бошқарув;
- иерахиялик (погонали) бошқарув;
- тақсимланган бошқарув.
Марказлаштирилган бошқарув.
5.1. - расмда марказлашган бошқарув архитектураси кўрсатилган. Марказлаштирилган дастурий АТС қуйидаги функцияларни бажаришни кўзда тутади:
1. Чақирувга хизмат кўрсатишни бошқариш, бунда чақирилувчи абонентга тегишли бўлган маълумотлар базасидаги ахборотларни тахлил қилиш, терилаётган номерни назоратлаш, узиш ва тамом бўлиш фазаларини ўз ичига олган шу жараёнларнинг барча фазаларида хизмат кўрсатиш жараёнини ўз ичига олади.
5.1 - расм. Марказлашган бошқарув архитектураси
2. Коммутацияни бошқариш, бунинг учун АТС структурасига боғлиқ холда турли усуллар ишлатилади, лекин барча холларда хам марказий процессор боғланиш йўлини топади ва резервлаштирилади.
3. Тизимни назоратлаш, диагностика ва тиклаш, ҳамда носозликларни диагностика қилишни ўз ичига олади.
Марказлаштирилган бошқарувда марказий процессор коммутацияни бошқариш билан бир қаторда, маъмурий бошқарув тизимни назоратлаш, диагностика ва тиклаш учун етарли даражада ҳисоблаш қувватига эга бўлиши керак.
МБҚни ишдан чиқиши, БҚни бутунлай ишга қобилиятини йўқотишга олиб келади. Ишга қобилиятлигини орттириш учун икки машинали МБҚ ишлатилади.
5.2 - расм. Икки машинали бошқарув комплекси
Бу ерда: ПК - Периферик қурилма;
МПр-р - Марказий процессор;
ХҚ - Хотира қурилмаси;
ПМҚ - Процессорларни мослаш қурилмаси.
Икки машинали бошқарув комплексининг қуйидаги режимлари қўлланилади: синхронли ва юкланмали бўлиш. Синхрон режимда иккала ЭБМ параллел ишлайди ва БҚ нинг барча функцияларини бажаради. Улардан бири бошловчи, иккинчиси эса буйсинувчи. Бошловчи ЭБМ ишлаб чиқилган командани бериши мумкин, иккинчиси эса бера олмайди. Иккала бошқарув машиналари ўртасида ПМК (УСП) мавжуд бўлиши зарур, у улар ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини таъминлайди, бунда иккала машина ўзларининг хотира қурилмаларида бутун АТС нинг бошқарув тизими ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ахборотга эга бўладилар.
МБҚ ни икки машинали БҚ нинг асосий камчилиги: МБҚ ни ишдан чиқиши БҚ ни бутунлай ишлаш қобилиятини йўқотишига олиб келади, ҳамда БҚ сиғимини кенгайтириш имконияти чекланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |