8-лаборатория машғулоти
Чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнларини диспитчерлаш ва ташкил этиш дастурлари
8.1 Лаборатория ишининг мақсади ва мазмуни
Ёзилган дастур бўйича бошқарувли АТС ларда турли хил боғланишларни ўрнатишни, боғланишларни ўрнатиш графини тузишни, коммутацион дастурларнинг таркибини, чақирувларга реал вақтда хизмат кўрсатишнинг дастурлаш асосларини барча дастурларини абсолют ва нисбий даражалари бўйича тақсимланганлигини хизмат кўрсатишнинг устиворлик тизимини қандай лойиҳаланганлигини, хизмат кўарстадиган дастурлар таркибини белгилаш, боғловчи линияларни қидириш жараёнини дастурий ташкил этишни, ахборотни бериш жараёнини дастурий ташкил этишни чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнларини дисперчерлашни дастурий ташкил этишни билиши зарур.
8.2 Лаборатория ишига топшириқ
Лаборатория ишига тайёргарликда маъруза матни 1 – бўлим [1, 227-247 бетлар], ёки [2, 39-47 бетлар], ёки [3, 146-165 бетлар] ёки мазкур ўқув қўлланмани назарий қисмини ўрганиш лозим.
8.3 Лаборатория ишини бажариш тартиби
Ўз вариантингиз бўйича берилган топшириқни бажаринг. Вариант бўйича дастлабки маълумотлар 8.1 – жадвалда келтирилган.
8.1 – жадвал
Турли хил чақирувлар учун улаш ўрнатиш графини тузиш
|
Вариантлар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
Топшириқ тури
|
Станция ичида
|
Чиқиш алоқаси
|
Кириш алоқаси
|
Абонент бўш
|
Абонент банд
|
Вариантлар
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
Топшириқ тури
|
Сўзлашув
|
Ишдан кетиш
|
Бўшатиш
|
Тинч ҳолатга қайтиш
|
|
Коммутация тизимининг кўп звеноли схемасида ҳар бир звено йўналишлар учун кодлаш
Вариантлар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
Топшириқ тури
|
Икки звеноли учун
4х4
|
Уч звеноли учун
8х8
|
Икки звеноли учун
8х8
|
Уч звеноли учун
4х4
|
Коммутация тизимида тузиладиган коммутация дастурларини ташкил қилиш схемаси
Вариантлар
|
1
|
2
|
3
|
Топшириқ тури
|
Боғловчи линияларни излаш жараёни
|
Бўш боғловчи йўлни банд этиш жараёни
|
Ахборотларни узатиш жараёни
|
Чақирувларга хизмат кўрсатиш жараёнларини диспетчерлашни дастурий ташкил этиш
|
Вариантлар
|
1
|
2
|
3
|
Топшириқ тури
|
Юқори тезликли дастурий диспетчери
(ЮТДД)
|
Нормал тезликли дастур диспетчери НТДД
|
Бош диспетчер
Б Д
|
8.4 Лаборатория иши бўйича ҳисобот
Ҳисоботга қуйидагиларни келтириш лозим;
Назарий қисмдан қисқача мазмуни.
Бажарилган иш бўйича олинган маълумотлар.
8.5 Назорат саволлари
Коммутация тизимининг бажарадиган ички вазифалари келтиринг.
Периферия бошқарув қурилма вазифаси нималардан иборат?
АТС да боғланиш ўрнатиш босқичи деб нимага айтилади?
АТС да чақирувга хизмат кўрсатиш босқичлари деб нимага айтилади?
Станция ичида боғланиш ўрнатиш графини тушунтиринг.
ЧХҚЖ да коммутацион дастурлар вазифаси ва таркибини тушинтиринг.
Комммутацион дастурлар сонини камайтириш нимага олиб келади?
Коммутацион дастурнинг дастурий компонентлари қандай бўлинади?
АТС нинг ДТ ини ташкил этиш нимага боғлиқ?
АТС нинг операцион тизимининг асосий қисми нима ҳисобланади?
АТС да хизмат кўрсатишнинг устиворлик тизими қандай лойиҳаланган?
Телефон жадаллиги асосида чақириқларни сўраш ва қайта ишлаш учун процессорнинг иш вақти қандай ташкил қилинади?
КЭ ва ЭАТС ларнинг коммутацион ускунасининг характерли хусусиятлари нима билан белгиланади?
ЭБМ нинг ОХҚ да К.У ҳар бир элементи қандай белгиланади (акс эттирилади)?
Бўшлик-бандлик массивларини тушинтириб беринг.
ББМ тури қандай белгиланади?
ББМ структураси нимага боғлиқ?
Кодлашнинг умумий тамойили нима ҳисобланади?
КУ элементларини иккилик кодлаш тамойилини учта звено асосида тузинг.
Боғловчи линияларни излаш жараёнини ҳосил қилиш учун қандай дастур ташкил этиш мумкин?
ЭБМ да бўш боғловчи йўлни излаш дастури нечта жараёнлардан иборат?
Операцион тизимни бажарадиган вазифаси нималардан иборат?
ИХҚЖ диспетчерлаш тизимости таркибига нечта диспетчер киради?
ЧХҚЖ диспетчерлаш тизимостисини ташкил қилишда қандай ҳолатларни эътиборга олиш керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |