Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies



Download 7,57 Mb.
bet119/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

Марказлашмаган БҚ



5.3 - расм. Марказлашмаган бошқарув қурилмаси


Марказлашмаган БҚ бир неча БҚ ларидан ташкил топган бўлиб, улардан ҳар бири фақат барча боғланишни ўрнатиш бўйича функцияларнинг маълум бир қисмини бажаради. Шундай қилиб, марказлашмаган бошқарувнинг фарқли белгилари, бу хар бир боғланиш жараёнини бошқаришини бир неча БҚ бажариши ва уларнинг ҳамкорликда ишлашини мувофиқлаштирадиган органнинг мавжуд эмаслиги.


Хусусан, БҚ лар ўртасида функцияларни рационал тақсимлаш қийинчиликлари вужудга келади, бу эса уларни тёкис юкланишни таъминлай олмайди. Марказлашмаган ЭБҚ таркибидаги БҚ ишини мувофиқлаштириш учун етарли даражада махсус мураккаб дастурий воситаларни ишлаб чиқиш талаб қилинади ва хар бир БҚ хотирасида уларни сақлаш учун қўшимча харажатлар зарур бўлади.
Бошқарув тизимларни тузишнинг компромисс варианти бўлиб бошқарув функцияларининг қисман марказлашмаслигидир, у иерархик буйсинишида бўлган бир неча периферик процессорлар (Пр-р) гуруҳидан иборат бўлади.



5.4 - расм. Иерархик бошқарув қурилмаси


Бевосита периферик интерфейсга уланган ППР гуруҳи энг қуйи звенони, МБҚ эса энг юқори иерархик бошқарув даражасини ташкил этади. Битта иерархик даражанинг БҚ лари ўзаро бир-бири билан боғланмаган холда ишлайди, қўшни иерархик даражалар эса ўзаро мос равишда тизимли интерфейс орқали ахборот ва функционал алоқаларга эга.


Периферик Пр-рлар АТС нинг алоҳида периферик тизим остиларни бошқариш функцияларини ўзига олади. Периферик процессорлар одатда микропроцессорлардан иборат бўлади. Улар линияларни сканерлайди, марказий процессордан ахборотни сўрайди ва унга маълумотларни узатади. Бу маълумотлар абонент маълумотлар базасини янгилаш ва боғланишларни бошқариш учун ишлатилади, марказий Пр-р эса чақирувларни қайта ишлаш бўйича ва АТС ни бошқариш бўйича асосий функцияларни бажаради.
Тақсимланган дастурий бошқарув концепцияси ўтган асрнинг 60-йилларида юзага келган ва Е-10, S-12 тизимларида қўлланилган. У бошқарув масалалар кўплигини бир неча таркибий қисмларга функцияларни бўлиш ёки юкламаларни тақсимлаш принципига асосланган. БҚ лар бошқариладиган объектлар бўйича тақсимланади ва конструктив тарзда улар билан бираштирилганлиги учун функционал ихтисослаштирилган модулларни ташкил этади, улардан у ёки бунга мўлжалланган зарур сиғимдаги модуллар йиғилади.



5.5 - расм. Тизимли интерфейс турлари


Тизимни интерфейснинг тузилиш принципи ўзаро боғлиқ БҚ лар сонига ва улар ўртасида узатиладиган ахборот хажмига боғлиқ. БҚ лар сони унча катта бўлмаганда (2 - 3) ва ҳар бир БҚ жуфтлари ўртасида етарли даражада узатиладиган ахборот хажми катта бўлганда улар ўртасидаги алоқа хар БҚ жуфтини бевосита боғловчи ҳамда мазкур БҚ ларнинг хотирасига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкони ва хар бир жуфт БҚ ларни бевосита боғловчи махсус каналлар ёрдамида амалга оширилади (5.6 - расм).


Бунда ахборот алмашинуви бир вақтнинг ўзида бир неча жуфт БҚ лар ўртасида бажарилиши мумкин.
БҚ лар сони бир неча ўнтага орттирилганда хам мос равишда ахборот хажми камайтирилганда, улар ўртасида бевосита алоқани ташкил этиш иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди ва амалиётда амалга ошириш қийин бўлади.
Бу холда БҚ лар ўртасида ўзаро алоқа, одатда умумий шиналар (УШ) ёрдамида амалга оширилади, унга навбатма-навбат (вақт бўйича ажратилган) уни зарур ахборотни узатиш учун барча БҚ лар уланади.


    1. 5.6 - расм. БҚсининг структураси

Ихтиёрий вақтда УШ бўйича ахборот фақат бир жуфт БҚ ўртасида узатилиши мумкин, шунинг учун УШ га БҚ ни улаш навбатини ташкил этиш учун тизимли интерфейс таркибига УШ нинг махсус бошқарув блоки киритилади (6.5б - расм).


Тизимли интерфейснинг УШ кўринишида тузилиши оддий бўлиб ва техник ечими бироқ БС нинг яшовчанлигини камайтиради ва УШ нинг ўтказиш қобилияти чекланганлиги сабабли уни юз ва ундан ортиқ БҚ дан иборат ЭБС да ишлатиш имконини бермайди.
Бундай ЭБС ларда БҚ лар ўртасида алоқа хусусий бошқарувга эга (6.5в - расм) рақамли коммутация майдони (РКМ) орқали ташкил этилади. Бунда БҚ лар ўртасида ахборот алмашинуви учун БҚ га уланган алоқа линиялари ўртасида боғланишлар ўрнатиш учун мўлжалланган ЭБС таркибига кирувчи махсус РКМ ишлатилиши мумкин. РКМ негизида ЭБС тизимли интерфейсни тузиш ЭБС да БҚ лар сонига қуйиладиган чеклашни олиши мумкин.
БҚ умумий холда қуйидаги тизимостилардан иборат:
1. АЛБҚМ - абонент линияларининг бошқарув қурилмаси модули.
2. КМБҚ - коммутация майдонининг бошқарув қурилмаси.
3. ЧКБҚМ - частотали қабул қилгич узатгичларнинг бошқарув қурилмаси модули.
4. УКС БҚМ - умумий канал сигнализациянинг бошқарув қурилмаси модули.
5. ЧЛБҚМ - чиқувчи линиявий комплектларнинг бошқарув қурилмаси.
6. КЛКБМ - кирувчи линиявий комплектларнинг бошқарув қурилмаси. 7. ККУМ - қабул қилувчи узаткичларнинг менеджери.
8. МРШ - маршрутловчи.
9. МБ - маълумотлар базаси.
10. ВД - вазифалар диспетчери.
Турли тизимостиларнинг ресурсларини бир вақтнинг ўзида банд этишни истисно этиш учун БҚ тизим остиларнинг ўзаро ҳамкорлиги ВД орқали юз беради. Бунинг учун хар бир тизимостига ўзининг устуворлиги нишонланади ва тизимостилар ўртасида ахборотлар алмашинуви жараёни қуйидагича юз беради.
А - тизимости В - тизимостига ахборотни шакллантиради ва ўзининг устиворлик номери билан ВД буферига жўнатади, у ахборотларнинг тушиш таркибида ва уларнинг устиворлигини инобатга олган холда ахборотларни қайта жўнатишни бажаради. Кейинчалик УУАК МПП га сўровнома билан мурожаат қилади, ёки УУАК келган рақамни МРШ га жўнатади. Матнларда айнан ВД иштироқидаги АТС нинг ишлаш абонент ва каналли сиғим, каналлар боғланишлари бўйича СУВ алмашинуви усули, манзил пунктларининг номери, манзил пунктларининг кодлари ва уларнинг маршрутлари, таърифлар ва хокозоларни бериб, оператор станция орқали ўзининг ишчи жойини (ОИЖ) конфигурациялайди.
Барча маълумотлар ВД га манзил билан ички магистралга (МГИ) келади. ВД келаётган маълумотларнинг базасига (МБ) киритади. Эксплуатация жараёнида МБ ни ўзгартириш зарурияти туғилиши мумкин, у айнан худди шундай юз беради. БҚ тизим остиларнинг ўзаро хамкорлигини тушуниш учун ички боғланиш ўрнатилиш жараёнини кўриб чиқамиз.
1. Абонентдан (А абонент) чақирув келишини АК белгилайди ва маълумотлар ҳамда бошқарув шинаси бўйича (МБШ) УУАКМ га ахборот беради. УУИАА ички магистрал бўйича (МГИ) абонент тўғрисида маълумотлар учун МБ га мурожаат қилади; қарзи туфайли абонент учириб қуйилмаганми, четки қурилма қайси турга мансуб (фараз қилайлик; ТА частотали териш билан) КХТ (ДВО) буюртмалари олинганми ва х.з. Агар абонент чиқувчи чақирув хукукига эга бўлса, унда УУМАЛ хотирада унча регистрни (РВ) ажратади, бу ерда чақирув чиқувчидек белгиланади.
2. УУМАА ККМ га номерли қабул қилиш учун унча буш частотали қабул қилгични (ЧКК) фойдаланиш тўғрисида сўровнома беради ва уни олади. УУМАМ УУПП билан боғланади ва келаётган номер рақамларини қаерга жўнатиш кераклиги тўғрисида ахборот беради.
3. УУМАМ УУКП га КМ орқали АК нинг узатувчи сўровнома билан мурожаат қилади, қабул қилувчи қисми эса - канал сигналарнинг генератори билан абонентга "станция тайёр сигнали" зуммери кела бошлайди.
4. УУМА ВД га мурожаат қилиб номернинг 1-чи рақам терилишини кутиш таймерини ишлатади.
5. ЧКК га номернинг 1-чи рақам келиши УУПП да қайд қилинади ва уни УУМАА га жўнатади.
6. УУМАК РВга рақамли ёзади, УУКП га зумерли сигнални узиш тўғрисида сўровнома ва ВД биринчи рақамни кутиш таймерлашни тугаши тўғрисида сўровнома билан мурожаат қилади, ҳамда 2-нчи рақамни териш кутилиш вақтини таъминлайди.
7. УУМАК келган рақамни МРШ га жўнатади, у манзил пунктини аниқлайди. Агар келаётган номернинг рақамлари билан бошланувчи биронта ҳам манзил пункти мавжуд бўлмаса, унда МРШ бу ҳақида УУМАК га ҳабар беради, у эса абонент узиш жараёнини ташкил этади. Фараз қилайлик, хусусий станциянинг коди 2 та рақамдан иборат бўлсин. МРШ рақамларини қабул қилиш жараёни давом этмоқда. УУМАА дан МРШ 2-нчи рақамни олгандан сўнг у боғланиш - ички эканлигини аниқлайди.
8. Охирги рақам келгандан сўнг МРШ МБ дан чақирилаётган абонент тўғрисида (В - абонент) маълумотларни сўрайди. Агар кирувчи боғланиш мумкин бўлса, унда МРШ бу тўғрисида УУМАА (В-абонент)га ҳабар беради. "В" абонентнинг барча хусусиятларини МБ дан унга қайта ёзади; А абонентнинг УУАК сига В абонентнинг УУМАМ координаталарини жўнатади. А абонентнинг УУМАМ си В абонентнинг УУМАМ сига чақирувчи хизмат кўрсатишни давом этаётганлиги тўғрисида хабар беради.
9. "В" абонентнинг УУМААА си чақирувни жўнатиш тўғрисидаги буйруқни беради, УУКП дан "А абонентга чақирув юборишни назоратлаш" зуммер сигнални улаш тўғрисида сўрайди, В абонентни жавобини кутишга таймерни ишга туширади.
10. В абонентнинг жавобини ШДУ бўйича АК аниқлайди ва УУМАА га хабар беради, у чақирувни узатиш сигналини узади, УУКП га А абонентдан зумерли сигнални узилиши ҳамда А ва В абоентларни уланиши тўғрисидаги хабар беради. А абонентнинг УУМАА си шу вақтдан бошлаб ВД га тарификациион импульсларни унга жўнатиш тўғрисида мурожаат қилиб сўзлашув вақтини таймерлашни бошлайди. Хар бир тарификацион импульснинг келиши А абонентнинг РВ сига ёзилади.
11. АК В абонентнинг отбойини аниқлайди ва ШДУ бўйича УУАК га хабар беради, у УУКП га В абонентни узиш тўғрисидаги вазифа (топшириқ) билан мурожаат қилади, ўзининг РВ сини бекор қилади, А абонентнинг УУКА сини хизмат кўрсатишнинг тугаганлиги тўғрисида хабар беради.
12. А абонентнинг УУМАА си УУКПга А абонентга "банд" зуммер сигналини улаш тўғрисида вазифа билан мурожаат қилади ва отбой олишни кутиш вақтини тайинлайди.
Отбой келганда у УУКПга узиш тўғрисида вазифа билан мурожаат қилади, сўзлашувни кейинги тўлови учун РВ дан РМО га тарификацион маълумотларни қайта ёзади. Чиқувчи боғланишга хизмат кўрсатиш жараёнини 7-банддан бошлаймиз, чунки унга қадар барча жараён ўхшаш.
7. УУАК келган рақамни МРШ га узатади, у манзил пунктини аниқлайди. Фараз қилайлиқ олислашган станциянинг коди 3 та рақамдан иборат бўлсин. МРШ рақамларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда. МРШ УУАК дан учинчи рақамни олгандан сўнг у боғланишни чиқувчи эканлигини аниқлайди. Шу вақтдан бошлаб УУАК МРШ га териш рақамларини жўнатишни тўхтатади.
8. МРШ УУАК га (В абонент) мурожаат қилади. УУАК В абонентга РВ ни киритади, унда МРШ дан қабул қилинган номер рақамлари ёзилади, танланган АК бўйича СУВ ни алмашиш усул МБ кўчириб ёзилади; А абонентнинг УУ сига УУАКИ нинг координаталарини юборади; УУАКИ УУМАА ни чақирувчи хизмат кўрсатиш давом эттирилиши тўғрисида хабар беради. УУМАА номернинг кейинги рақамларни УУЛК га жўната бошлайди.
9. УУЛК РВга ёзилган сигнализация протоколи бўйича СУВ алмашув жараёнини ташкил этади. УКС бўйича сигнализация ҳолида УУЛК УУОКС ни УУКП га сўзлашув трактини улаш тўғрисида ахборот билан мурожаат қилади. Каналдан чиқувчи узатишни назоратлаш зуммер сигнали кела бошлайди.
10. В абонентнинг жавоби УУЛК га тушади ва у А абонентнинг УУ АК сига боғланиш ўрнатилиш тўғрисида хабар беради. А абонентнинг УУМАКси шу вақтдан бошлаб унга тарификацион импульсларни юбориш тўғрисида OS га вазифа билан мурожаат қилиб, сўзлашув вақтини тайёрлай бошлайди. Хар бир тарификацион импульснинг келиши А абонентнинг РВ сига ёзилади.
11. В абонентнинг отбой УУЛК дан келади, у УУКЛ га В абонентни узиш тўғрисида вазифа билан мурожаат қилади, РВ ни бекор қилади, абонентнинг УУАКА сига хабар беради. А абонентнинг УУМАКА си УУКП га А абонентга "банд" зуммер сигналини улаш тўғрисида вазифа билан мурожаат қилади ва отбой олишни кутиш вақтини таъминлайди.
Отбой келганда у узиш тўғрсидаги УУКП га мурожаат қилиб сўзлашуви кейинчалик тўлаш учун РВ дан РМО га тарификацион маълумотларни кўчириб ёзади.



Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish