Colеoptera туркуми вакилларининг биологик хусусиятлари ва кураш чоралари


Беда барг филчаси ёки фитономус -



Download 0,55 Mb.
bet2/3
Sana21.06.2022
Hajmi0,55 Mb.
#686745
1   2   3
Bog'liq
COLЕOPTERA ТУРКУМИ ВАКИЛЛАРИНИНГ БИОЛОГИК

Беда барг филчаси ёки фитономус - Phytonomus variabilis Hbst.
Фитономус—Марказий Осиёда беданинг жиддий зараркунандаларидан бири бўлиб, ҳар йили энг қимматли биринчи ўрим бедани жуда қаттиқ зарарлайди. Беданинг ҳар бир поясида ўрта ҳисобда фақат битта личинка бўлганида гектардаги ўт ҳосили 17,2 центнер (қуруқ беда ҳисобида 4,56 центнер) камаяди. Одатда эса бедапоядаги зараркунанда анча кўп бўлади ва у зўр бериб урчиганида беда ҳосилининг 65 % га яқин қисми йўқолади. Фитономус қаттиқ зарарлаган беда хашагида одатдаги 3,6 % ўрнига 2 % жир ва 16,8 % ўрнига 9,8 % оқсил бўлади. Бир гектар бедапоянинг биринчи ўримидан ўрта ҳисобда 45 центнерга яқин пичан, агар беда фитономус билан қаттиқ зарарланса атиги 16 центнер пичан олинади; шу билан бирга бу пичанда 745 кг ўрнига атиги 157 кг оқсил ва 163 кг ўрнига фақат 32 кг жир бўлади. Бунинг устига, фитономус ўз ахлати билан бедани жуда ифлослайди, ахлатда кантаридин деб аталган ва молларга зарар қиладиган заҳар бўлади.
Шимолийроқ минтақаларда ёки кўкламнинг совуқ кунлари узоқ давом этса, беданинг иккинчи ўрими ҳам бирмунча зарарланади. Фитономус жуда қаттиқ зарарлаган беда гулламайди, демак фитономус уруғлик бедага ҳам зарар етказади.
Бу зараркунанда Марказий ва Олд Осиёда, Жанубий Қозоғистон, Қашқар ва Шимолий Ҳиндистонда, Покистоннинг Бенгалиягача бўлган шарқий қисмида, Европанинг жанубий ярмида, Кавказ ортида, Ўрта денгизнинг бутун шарқий қирғоғида, Шимолий Африкада, Мадейра ва Канар оролларида учрайди. 1904 йилда фитономус Америкага ўтиб, ундаги Юта, Колорадо, Вайоминг, Айдахо, Невада, Орегон ва Калифорния штатларига тарқалган.
Қўнғизнинг узунлиги (хартумчасидан ташқари) 5—7 мм келади; калласи узун найча шаклида олдинга чўзилиб туради. Ёш қўнғизлар сарғиш кул ранг тусда; танасидаги туклари ва тангачалари ишқалиб ейилган, кекса қўнғизлар эса қорамтир кул ранг тусда бўлади. Орқасининг олд қисми ўртаси бўйлаб оч рангли камбар чизиқча билан иккига бўлинган тўқ жигар ёки деярли қора рангли сербар қўшалоқ чизиқ ўтади. Қанотустликларининг ўртасида, уларнинг тубига яқин қисмида тўқ жигар ёки деярли қора рангли сербар доғ бор; учи орқа томонга йўналган бу доғ нотўғри пона шаклида бўлиб, қанотустликларидаги чокнинг тахминан учдан икки қисмини қоплаб туради (3.3-расм).
Тухуми эллипссимон бўлиб, узунлиги 0,5—0,65 мм ва эни 0,3— 0,4 мм келади. Янги қўйилган тухумлари оч сариқ рангли бўлиб, ривожланган сари қорая боради.
Личинкасининг узунлиги 10 мм гача етади; оёқлари бўлмайди. Танасининг қорин қисмидаги ҳар қайси сегментида иккита йирик бўртма бор, личинка ана шу бўртмалар ёрдами билан ўрмалайди. Личинкалар яшил рангли бўлиб, кўпинча сарғиш товланиб туради; калласининг

3.3-расм. Беда барг филчаси.
ранги тўқ қўнғир ёки қора; калласидан танасининг охиригача оч рангли камбар чизиқ ўтади.
Ғумбаги типик эркин бўлиб, етук қўнғизга ўхшайди. Ранги дастлаб сариқ, кейинчалик тўқ яшил тус олади. Ғумбаги кенг ҳужайрали майин тўқимадан ясалган думалоқ ёки калта овал шаклдаги оқ пилла ичига жойлашади. Ғумбагининг узунлиги 5,5—8 мм, эни 3,5—6 мм келади.
Ҳаёт кечириши. Фитономус вояга етган қўнғиз ҳолатида совуқдан ҳимояланган жойларга кириб қишлайди. Бу зараркунанданинг кўпчилик қисми далада, тупроқнинг юза қаватида қолади. Қўнғизлар қисман дала атрофидаги бегона ўтларда ҳам қишлайди.
Қўнғизлар, қишлаётган жойидаги ҳарорат 12°С гача кўтарилган пайтда уйғонади. Фитономус эрта кўкламдаёқ серҳаракат бўлиб қолади. Беда ўса бошлаши биланоқ қўнғизлар пояларда озиқланади ва пояларни хартумчаси билан тешиб, уларнинг ичига тухум қўяди.
Марказий Осиё шароитида ҳар бир урғочи қўнғиз 2500 гача тухум қўяди. Битта пояда кўпи билан 20—30 та тухум бўлади. Фитономус тухумларининг кўпчилигини ўса бошлаган беданинг пояси 10—12 см га етмасдан олдин қўяди.
Вояга етган қўнғизларнинг беда билан озиқланиши ҳосилга унчалик катта зарар етказмайди.
Тухумдан чиққан личинкалар бедапояларининг учларига кўтарилиб, барг қўлтиқларига ҳамда поя учларидаги куртакларга ўтади ва бу куртакларни кемириб шикастлайди. Далада личинкалар кўпайиб кетганида беда бутунлай ўсмай қолади.
Фитономуснинг катта ёшлардаги личинкалари барг қўлтиқларидан ва учки куртаклардан баргларга ўтиб, барглар билан озиқланади, баргнинг фақат деярли этини кемиради, томирларига тегмайди, Личинкалар олманинг эртаги навлари гуллай бошлаганда барг қўлтиқларидан баргларга кўплаб ўтади. Бу вақтдан кейин далалардаги бедалар сарғая бошлайди, беда барглари қурийди, ёш личинкалар ўсиш нуқталаринн кемириши сабабли ўсишдан тўхтаб, поялари қисқариб қолган беда ҳосили бутунлай нобуд бўлади. Личинкалар тезда беда баргларида пилла ўраб ғумбакка айланади. Фитономус личинкалари фақат беда билан озиқланади. Улар беданинг эрон навларини энг кўп, европа навларини эса камроқ шикастлайди.
Ғумбакдан чиққан ёш қўнғизлар бирмунча вақт бедада озиқланиб, сўнгра иссиқ кунлар бошланиши билан боғлардаги тўкилган барглар тагига, далалар ёнидаги ўтлар, қамишзорлар ва ҳоказолардан иборат салқин жойларга яшириниб ёзги уйқуга киради. Қўнғизларнинг кўпчилиги ўзлари озиқланган далалар яқинидаги жойларда ухлайди.
Ҳаво салқинлашганда қўнғизчалар вақтинча уйғониб озиқлана бошлайди. Бу вақтда беда ҳосили кўпинча ўриб олинган бўлади, шунинг учун қўнғизлар бедадан бошқа ўт ва экинларга, шу жумладан ёш ғўза майсаларига ҳам ёпирилади. Улар ғўза майсаларининг пояларини, уруғбарг ва дастлабки баргчаларини шикастлайди. Салқин давр тугагандан кейин қўнғизлар такрор ёзги уйқуга киради.
Ғумбакдан чиққан қўнғизларнинг жинсий маҳсулоти ривожланмаган бўлади, бу маҳсулот кеч куздагина ривожланиб етилади. Кузда, ёзги иссиқ кунлар тугагандан кейин фитономус такрор уйғониб, бирмунча вақтгача бедада озиқланади, шу йили экилган бедаларга ҳам жойлашиб олади, бироқ бу бедаларга унчалик зарар етказмайди, сўнгра қишки уйқуга киради.
Фитономус ҳароратга жуда сезгир бўлади, қишки кунлар салгина илиб, тупроқ 120С ва ундан кўпроқ исиши билан қўнғизлар кўпинча уйғонади. Қишки уйқудан уйғонган урғочи қўнғизлар беда анғизига тухум қўя бошлайди; бедапояда анғиз бўлмаса, бу ҳолда қўнғизлар бошқа қулай жойга учиб кетади. Ана шу сабабли, Марказий Осиёда анғиздан ва кузги поялардан тозаланган далаларга фитономус анча кам зарар етказади.
Фитономус йилига бир авлод беради, фақат кўклам фаслида, личинкалари пайдо бўлган вақтда зарар етказади. Фитономус ҳаётига унинг паразитлари, йиртқич ва касалликлари жиддий зарба беради. Улар туфайли фитономуснинг баъзан 95 % часи қирилиб кетади. Марказий Осиёда фитономуснинг йиртқичлари жиблажибон (Motacilla alba L) ва етти нуқтали тугмача қўнғизлар (Соссinella 7-punctata L.) дир, паразитлари- канидия (Сапidia exigua Gsrav.) номли яйдоқчи ва касалликлари —тарихиум (Таrichium phytonomi Iacz.) деб аталадиган замбуруғ касаллигидир. Булар фитономусни айниқса кўп қиради.
Фитономусга қарши кураш мақсадида ўсув даври бошида ёки бу даврнинг бошланиши олдидан бедапоялар от қўшиладиган дискали борона билан тўрт ғилдиракли тракторга тиркаладиган дискали борона билан икки йўла 4—5 см чуқурликда бороналанади. Бундай дисклаш натижасида қўнғизларнинг кўп қисми, шунингдек кунлар илиган вақтда қўйилган тухумларнинг бир қанчаси нобуд бўлади. Бундан ташқари, дискланган беда ўсишини тезлатиб, зараркунандаларга бардош бериш кучини оширади. Масалан, дискланган далада фитономус кам бўлганида бу зараркунанда беданинг ўсишини тўхтата олмайди, кўп бўлганида эса беда вақтинча ўсишдан тўхтаса ҳам, кейинчалик яна ўзини тутиб олади. Фитономус кўплаб тушган бедапоя дискланганида унинг етказадиган зарари тахминан 19 % камаяди. Бедапояни дисклаш (ёки бороналаш) вақтида ҳар гектар ерга 40 кг хисобидан 25 % ли гексахлоран солинса, бу тадбирнинг берадиган фойдаси янада ошади. Бироқ, далаларга беда олтин қўнғизи тушган бўлса уларни дисклаш ярамайди.
Гексахлоранни юқорида кўрсатилган миқдорда суперфосфатга аралаштириб ўғит сеялкаси билан солиб, кетма-кет бороналаса ҳам бўлади, лекин бу ҳолда суперфосфат қуруқ ва кукун бўлиши шарт.
Икки йиллик ва ундан кексароқ уруғлик бедапояларни, беда қандаласи ва битларига қарши курашдаги сингари, кузда қайта ҳайдаш фитономусга қарши курашда ҳам жуда яхши натижа беради; ҳайдаш вақтида бедапоянинг ҳар гектарига 40 кг ҳисобидан гексахлоран солинса, бу тадбир янада фойдали бўлади.
Беда кўкламда ўса бошлаганида фитономус билан анчагина зарарланган бўлса (бундай ҳодиса кўпинча гексахлоран солинмаган бедапояларда юз беради), экинлар 12 % ли гексахлоран дусти билан дориланади; бу дори самолётдан чангланганида гектарига 15 кг, ердаги аппаратлардан чангланганида эса 20—25 кг ҳисобидан сарфланади. Агар далалар ёнида тут дарахтлари бўлса, ипак қуртларини заҳарлаб қўймаслик учун, экинни тут дарахтлари барг ёзмасдан олдин дорилаш лозим.
Фитономусга қарши кўриладиган физик-кимёвий тадбирлардан бири кўклам эрта келган йиллари беда шохчалари 1—8 см га етганида, кўклам кеч келиб, ҳарорат 12°С дан паст бўлган йиллари эса шохчалар 15 см га етганида бедани мумкин қадар тагидан ўриб олишдир. Беда шундай эрта ўрилганида фитономус тухумларининг кўпчилиги беда билан бирга даладан ташқарига чиқарилади. Фитономус кам тушган ҳамда гексахлоран солинган бедапояларда бедани эрта ўришнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.
Кўп йиллардан бери ўстирилаётган эски бедада фитономус тўпланиши ва унинг таъсиридан беда қаттиқ зарарланиши сабабли, бедани бир далада 3 йилдан ортиқ ўстирмаслик керак.
Бедапояларни ўғитлаш беданинг зараркунандаларга бардош бериш кучини ошириши туфайли, ўғитланган бедапояларга фитономус камроқ зарар етказади.
Уруғлик олинмайдиган бедага фитономус кўплаб тушганида, унинг гуллай бошлашини кутиб турмасдан ўриб олиш зарур. Биринчи ўришни фитономус личинкалари очиқ ҳаёт кечира бошлаган вақтда ўтказиш энг яхши натижа беради; бу вақт эртаги нав олмалар гуллаб бўлган даврга тўғри келади.
Муддатидан олдин ўрилган бедани қуримасдан олдин даладан чиқариб, беда анғизига 0,1 % концентрацияли натрий арсенит эритмаси пуркаш ёки гексахлоран дусти чанглаш керак; эритма гектарига 750—1000 л, дуст эса —15 кг ҳисобидан сарфланади.
Хашаки бедапояда зарпечак бўлганида, бир вақтнинг ўзида ҳам фитономусга, ҳам зарпечакка қарши курашиш учун, 4 % концентрацияли натрий арсенит эритмаси пуркалади. Дори пуркалган ёки чангланганидан кейин 2—3 кун ўтгач бедани қондириб суғориш лозим.
Фитономус личинкалари кўплаб тушганлиги аниқланганида уруғлик бедапояларга зараркунанда очиқ ҳаёт кечиришга ўтаётган даврда 32 % ли гексахлоран дусти чангланади; дори самолётдан чангланганида гектарига 15 кг, ерда юритиладигаи аппаратлардан чангланганида эса 20—25 кг ҳисобидан сарфланади. Гексахлоран дусти бўлмаганида, кальций арсенат ёки натрий кремнефторид чангланади. Кальций арсенат гектарига 10—12 кг ҳисобидан сарфланади; бу заҳар самолётдан чангланганида унга ҳеч нарса қўшилмайди, ерда юритиладиган аппаратлардан чангланганида эса гектарига 5—6 кг ҳисобидан ўтин кули ёки кўча тупроғи қўшилади. Натрий кремнефторид гектарига 20 кг ҳисобидан сарфланади.
Чанглаш ўрнига суспензия пуркаса хам бўлади. Бу ҳолда юқорида кўрсатилган муддатларда гексахлораннинг 0,2 % қаттиқ ёки 4 % суюқ совун ва сув аралаштириб тайёрланган 1 фоизли суспензияси ёки кальций арсенатнинг сув аралаштириб тайёрланган 0,3 фоизли суспензияси пуркалади. Биринчи суспензия гектарига 1000—1500, иккинчиси эса 1500-2000 л ҳисобидан сарфланади. Дорилагандан кейин қирилмай қолган зараркунанда кўп бўлса, 5—6 кун ўтгач уруғлик бедапоялар иккинчи марта дориланади. Беданинг ҳамма ўримини (асосан биринчи ўримини) мумкин қадар пастроқдан қирқиб ўриш керак.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish