Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Плацентанинг асосий вазифалари



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet389/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Плацентанинг асосий вазифалари
: 1) нафас олиш; 2) озуқа 
моддалари, сув, электролитлар ва иммуноглобулинлар транспорти; 3) айирув; 
4) эндокрин; 5) миометриум қисқаришини тартибга солиш. 
Ҳомиланинг 
нафас олиши
она қонидаги гемоглобинга боғланган 
кислород ҳисобига таъминланади, бу кислород плацента орқали диффуз йўл 
билан ҳомила қонига ўтади ва у ерда фетал гемоглобин (HbF) билан 
бирикади. Ҳомиланинг қонидаги фетал гемоглобин билан бириккан СО
2


830 
плацента орқали диффузияланиб онанинг қонига ўтади ва у ерда она 
гемоглобини билан боғланади. 
Ҳомила ривожланиши учун зарур бўлган барча озуқа воситалари 
(глюкоза, аминокислоталар, ѐғ кислоталари, нуклеотидлар, витаминлар, 
минерал моддалар) она қонидан плацента орқали ҳомила қонига, аксинча, 
ҳомиланинг қонидан онанинг қонига ҳомиладаги модда алмашинувидан 
кейин ҳосил бўлган ва чиқариб юборилиши керак бўлган моддалар ўтади 
(
экскретор вазифаси
). Электролитлар ва сувлар йўлдош орқали диффузия ва 
пиноцитоз орқали ўтади. 
Иммуноглобулин транспортида симпластотрофобластнинг пиноцитоз 
везикулалари 
(пуфакчалари) 
иштирок 
этади. 
Ҳомила 
қонига 
тушганиммуноглобулин, унда пассив равишда, она организмининг 
хасталикларида ўтиши мумкин бўлган бактериал антигенларнинг таъсирига 
қарши 
иммунитетни 
шакллантиради. 
Туғилгандан 
сўнг, 
оналик 
иммуноглобулинипарчаланади ва бола танасида антигенларнинг таъсири 
остида синтезланган янги иммуноглобулин билан алмашади. Йўлдош 
орқали амниотик суюқликка IgG, IgA киради. 
Плацентанинг 
эндокрин функцияси
энг муҳимларидан бири 
ҳисобланади, чунки плацента ҳомиладорлик даврида ҳомила ва она 
организмини ўзаро таъсирини таъминлайдиган бир қатор гормонларни 
синтез қилади ва ажратади. Плацентар гормонларни ишлаб чиқарувчи жой 
бўлиб цитотрофобласт, айниқса, симпластотрофобласт ва децидуал 
ҳужайралар ҳисобланади.
Биринчилардан бўлиб плацента 
хорионик гонадотропинни
синтез 
қилади. Унинг концентрацияси ҳомиладорликнинг 2-3 ҳафталари давомида 
тез кўтарилиб боради ва ҳомиладорликнинг 8-10 ҳафталарида максимумга 
етади. Ваҳоланки унинг миқдори ҳомиланинг қонида она қонига нисбатан 
10-20 баробар кўп. Гормон гипофиз безининг адренокортикотроп гормони 


831 
(AКТГ) ҳосил бўлишини рағбатлантиради, кортикостероидлар секрециясини 
кучайтиради. 
Ҳомиладорликни 
ривожланишида 
гипофизнинг 
пролактин 
ва 
лютеотроп гормонлари фаоллигига эга бўлган 
плацентар лактоген
катта рол 
ўйнайди. Ҳомиладорликнинг дастлабки 3 ойлигида тухумдоннинг сариқ 
танасида стероидогенезни қўллаб-қувватлайди, шунингдек углеводлар ва 
оқсилларнинг метаболизмида иштирок этади. Унинг она қонидаги 
концентрацияси ҳомиладорликнинг 3 - 4 ойлигида аста-секин ўсиб боради ва 
ҳомиладорликнинг 9-ойида максимал даражага етади. Бу гормон она ва 
ҳомила гипофизи пролактини билан биргаликда ўпка сурфактантини ишлаб 
чиқаришда ва фетоплацентар осморегуляцияда муайян рол ўйнайди. Унинг 
юқори концентрацияси ҳомила атрофидаги сувларда (она қонидагига 
нисбатан 10-100 марта кўп) аниқланади. 
Хорионда ва децидуал қобиқда 
прогестерон ва прегнандиол
синтезланади.Прогестерон (аввал тухумдоннингсариқ танасида, 5-6ҳафтадан 
бошлаб плацентада ишлаб чиқарилади) бачадоннинг қисқаришларини 
пасайтиради, уни ўсишини рағбатлантиради ва ҳомила тушиб кетишини 
олдини олувчи иммуносупрессив таъсир кўрсатади. Она организмида 
прогестероннинг 3/4 қисми метаболизмга учрайди ваэстрогенга айланади, 
бир қисми эса сийдик билан чиқариб юборилади. 
Эстрогенлар
(эстрадиол, эстрон, эстриол) ҳомиладорликнинг ўртасида 
плацента (хорион) сўрғичларининг симпластрофобластларида ишлаб 
чиқарилади ва ҳомиладорликнинг охирида эса уларнинг фаолияти 10 
баробарга ошади. Улар бачадоннинг гиперплазияси ва гипертрофиясига 
сабаб бўлади.Бундан ташқари, йўлдошда меланоцитларни стимулловчи ва 
адренокортикотроп гормонлар, соматостатин ва бошқалар синтезланади. 
Туғиш 
жараѐнидагистамин 
ва 
серотонин 
катехоламинлар 
(норадреналин, эпинефрин) билан бирга бачадоннинг силлиқ мушак 
ҳужайраларини (СМҲ) фаоллигини оширади. Ҳомиладорликнинг охирига 


832 
келиб аминоксидазалар (гистаминаза ва бошқалар) фаоллигининг кескин 
пасайиши (2 марта) сабабли уларнинг концентрацияси сезиларли даражада 
ошади. Туғиш жараѐнининг заифлигида аминооксидазаларнинг масалан, 
гистаминазанинг фаоллиги (5 марта) кўпайиши кузатилади. 
Оддий плацента оқсиллар учун мутлақ тўсиқ бўла олмайди. Хусусан, 
ҳомиладорликнинг учинчи ойи охирида фетопротеин ҳомила қонидан кам 
миқдорда (тахминан 10%) она қонига ўтади, аммо она организми бу 
антигенга қарши жавоб бермайди, чунки ҳомиладорлик вақтида она 
лимфоцитларининг цитотоксиклиги камаяди. 
Плацента бир қатор она ҳужайралари ва цитотоксик антитаналарни 
ҳомилага ўтишини олдини олади. Бунда асосий ролнитрофобласт қисман 
шикастланганда уни қоплаб оладиган фибриноид ўйнайди. Бу ҳолат 
плацентар ва ҳомила антигенларини сўрғичлараро бўшлиққа ўтишига 
тўсқинлик қилади, шунингдек, эмбрионни она томонидан ҳужайравий ва 
гуморал "ҳужуми" ни заифлаштиради. 
Шундай 
қилиб, 
одам 
эмбриони 
ривожланиши 
дастлабки 
босқичларининг асосий хусусиятлари қуйидагилар: 1) асинхрон типдаги 
тўлиқ парчаланиш ва "оқиш" ва "қорамтир" бластомерларнинг шаклланиши; 
2) эмбриондан ташқари аъзоларни эрта шаклланиши; 3) амниотик пуфакчани 
эрта ҳосил бўлиши; 4) гаструляция босқичида иккита механизмнинг борлиги 
- деламинация ва иммиграция, ҳамда бу босқичларда вақтинчалик аъзоларни 
ривожланиши; 5) имплантациянинг интерстициал тури; 6) амнион, хорион, 
плацентанинг кучли ривожланиши ва сариқлик қопииниҳамда аллантоисни 
кучсиз ривожланиши. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish