Сезувчи нерв тугунлари
Сезувчи нерв тугунлари орқа миянинг орқа илдизлари ѐки бош мия
нервлари бўйлаб жойлашади.
Орқа мия тугуни
Орқа мия тугуни (спинал ганглия) бириктирувчи тўқимали капсула
билан ўралган. Капсуладан тугун паренхимасига қон томирлари тутган
бириктирувчи тўқиманинг юпқа қатламлари кириб боради ва унинг
стромасини ҳосил қилади.
Орқа мия тугуни нейронлари асосан тугуннинг четки қисмларида
гуруҳ-гуруҳ бўлиб жойлашади, тугуннинг марказида эса ушбу ҳужайра
ларнинг ўсимталари жойлашади. Улар думалоқ шаклдаги йирик
нейронлардир. Нейронларнинг дендритлари аралаш орқа мия нервларининг
сезувчи қисми таркибида периферияга йўналади ва сезувчи нерв охирлари
ҳосил қилиб тугайди. Аксонлари бирга қўшилиб, нерв импульсларини орқа
миянинг кулранг моддасига ѐки унинг орқа тизимчаси орқали узунчоқ мияга
олиб борувчи орқа илдизларни ҳосил қилади. Тубан умуртқалиларнинг
бутун умри мобайнида биполяр нейронлар сақланиб қолади. Баъзи бош мия
нервлари тугунларининг (ganglion spirale cochleare) сезувчи нейронлари ҳам
биполярдир. Юқори умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг орқа мия тугуни
нейронлари эса тараққиѐт жараѐнида псевдоуниполяр бўлиб қолади.
Ҳужайраларнинг ўсимталари аста-секин бир-бирига яқинлашади, асослари
қўшилиб ягона глиал парда билан ўралади. Дастлаб нейрон танасининг
334
чўзилган қисми (ўсимталарнинг асоси) калта бўлади, вақт ўтиши билан у
ўсиб, нейрон танасини бир неча марта ўраб олади ва баъзан коптокча ҳосил
қилади. Псевдоуниполяр нейронларнинг шаклланиш жараѐнига доир бошқа
фикрлар ҳам мавжуд: аксон дендрит шаклланганидан сўнг нейрон
танасининг чўзилган қисмидан ўсиб чиқади. Ҳужайранинг аксон ва
дендритлари тугун ичида ва унинг ташқарисида нейролеммоцитлардан
ташкил топган парда билан қопланган. Орқа мия тугунлари нейронларининг
таналари мантия глиоцитлари, йўлдош ҳужайралар, сателлит ҳужайралар
ѐки тугун глиоцитлари (gliocyti ganglii), деб аталувчи ҳужайралар қавати
билан ўралган. Улар нейрон танасини ҳамма томондан ўраб туради ва
думалоқ ядро тутади. Нейрон танасининг глиал пардаси ташқаридан нозик
толали бириктирувчи тўқимадан иборат парда билан ўралган. Ушбу
парданинг ҳужайралари ўзларининг овал шаклидаги ядролари билан
ажралиб туради.
Расм
9.3.Орқа
миянерв
(сенсор)
тугуни.
1 – орқа илдиз;
2 – орқа мия тугуни;
2.1 – бириктирувчи
капсула;
2.2
–
сезувчи
псевдоуниполяр
нейронларнинг
таначалар, 2.3 – нерв
толалари,
3 – олдинги илдиз,
335
4 – орқа мия нерви
Do'stlaringiz bilan baham: |