Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Ривожланишнинг қалтис даврлари



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet391/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Ривожланишнинг қалтис даврлари 
Онтогенез пайтида, айниқса эмбриогенезда, ривожланаѐтган жинсий 
ҳужайралар ва эмбрионнинг юқори сезгирлик даврлари бор. Қалтис 
даврларда шикастловчи экзоген омиллардан кимѐвий моддалар, жумладан 
кўплаб дорилар, ионловчи нурланиш (масалан, диагностик дозаларда рентген 
нурлари), гипоксия, очлик, наркотиклар, алкогол, никотин, вируслар ва 
бошқалар бўлиши мумкин. 
Одам онтогенезида ривожланишнинг қуйидаги қалтис даврлари 
тафовут қилинади: 1) жинсий ҳужайраларни ривожланиши - овогенез ва 
сперматогенез; 2) уруғланиш; 3) имплантация (эмбрионогенезнинг 7-8 
кунлари); 4) нейруляция, тўқималар ва аъзолар куртагининг ривожланиши, 
плацентанинг шаклланиши (ривожланишнинг 3-8-ҳафталари); 5) бош 
миянинг кучли ўсиш босқичи (15-20-ҳафта); 6) тананинг асосий функционал 
тизимларини шаклланиши ва жинсий аъзоларни дифференциацияси (20-24 
ҳафта); 7) туғилиш; 8) неонатал давр (1 ѐшгача); 9) балоғат ѐши (11-16 ѐш). 
 
 


835 
Одамнинг ривожланиш нуқсонларини ташхислаш усуллари ва 
профилактикаси 
Одамнинг ривожланиш нуқсонларини ташхислашучун замонавий 
тиббиѐтда бир қатор усуллар (ноинвазив ва инвазив) мавжуд. Барча 
ҳомиладор аѐлларни (16-24 ва 32-36 ҳафталарда) ултратовуш текширувидан 
ўтказиш, ҳомила ва унинг аъзоларидаги бир қатор ривожланиш 
нуқсонларини аниқлаш имконини беради. 
Амниоцентез - инвазив усул бўлиб, текшириш учун онанинг қорин 
девори орқали (одатда ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасида) амниотик 
суюқликни 
олиш 
ҳисобланади. 
Кейинчалик 
амниотик 
суюқлик 
ҳужайраларининг хромосомалари таҳлили ва бошқа таҳлиллар олиб 
борилади. 
Ҳомила ривожланиши нуқсонларини ташхислашнинг бошқа усуллари 
ҳам мавжуд. Аммо тиббий эмбриологиянинг асосий вазифаси улар 
ривожланишининг олдини олишдир. Шу мақсадда генетик маслаҳат ва 
турмуш қураѐтган жуфтларни тиббий кўрикдан ўтқазиб танлаш усуллари 
ишлаб чиқилмоқда. 
Сперматозоидларни криоконсервация қилиш усули сперматозоидларни 
уруғлантириш қобилиятини узоқ муддатли сақлаб қолишга имкон беради. Бу 
усул эркаклар жинсий ҳужайраларини радиация, жароҳатлар ва бошқа 
хавфлар билан боғлиқ ҳолатлардан сақлаб қолиш учун қўлланилади. 
Сунъий уруғлантириш ва эмбрионни кўчириш усули (экстракорпорал 
уруғлантириш) эркак ва аѐлнинг бепуштлик ҳолатини даволаш учун 
қўлланилади. Аѐллар жинсий ҳужайраларини олиш учун лапароскопиядан 
фойдаланилади. Махсус игна ѐрдамида тухумдоннинг қобиғи фолликула 
пуфакчаси жойлашган соҳадан тешилади, овоцит сўриб олинади ва 
кейинчалик сперматозоидлар билан уруғлантирилади. Кейинчалик зиготани 
2-4-8 бластомерлар босқичигача ўстириш ва эмбрионни бачадонга ўтказиш 
уни она организми шароитида ривожланишини таъминлайди. Баъзи 


836 
ҳоллардамаълум бир жуфтнинг жинсий ҳужайраларидан олинган эмбрион 
уларга бутунлай бегона бўлган (суррогат) аѐлнинг бачадонига ҳам
ўтқазилиши мумкин. 
Эмбрионнинг ривожланишида бачадон ичидаги ўлимни ѐки патологик 
турда ривожланишни кескин ошиб кетиши хавфи бўлган қалтис даврлар 
мавжудлигини билиш муҳимдир. Эмбриогенез жараѐнларининг асосий 
қонуниятларини билиш тиббий эмбриологияда бир қатор муаммоларни ҳал 
қилишга (ҳомила ривожланиш нуқсонларини олдини олиш, бепуштликни 
даволаш) ҳамда ҳомила ва чақалоқлар ўлимини олдини олиш бўйича бир 
қатор тадбирларни амалга оширишга имкон беради. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish