Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


IБОБ  ГИСТОЛОГИЯ, ЦИТОЛОГИЯ ВА ЭМБРИОЛОГИЯ ФАНИГА



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

IБОБ 
ГИСТОЛОГИЯ, ЦИТОЛОГИЯ ВА ЭМБРИОЛОГИЯ ФАНИГА 
КИРИШ 
1.1.Гистология, цитология ва эмбриология фани 
Гистология (юнон. histos — тўқима, logos — таълимот, фан) фани 
ҳужайра, тўқима ва аъзо (орган)ларнинг тараққиѐти, тузилиши ҳамда 
уларнинг ҳаѐт фаолиятларини ўрганувчи таълимотдир. У бошқа фанларнинг 
сўнгги ютуқларидан фойдаланиб, ўта тез ривожланиб бормокда. Гистология 
анатомия, физиология, биохимия, патологик анатомия каби тиббиѐт фанлари 
ва биологиянинг турли соҳалари билан узвий боғланган. Ҳозирги пайтда 
гистология цитология, эмбриология, умумий ва хусусий гистологияни ўз 
ичига олади. 
Цитология ҳужайраларнинг тараққиѐти, тузилиши ва фаолиятини ўрганса, 
эмбриология (юнонча қўшма сўз бўлиб, em - ичида, brio – қобиқ, биргаликда 
эса embrio — пушт, ўсувчи) одам ва ҳайвонлар тараққиѐт қонуниятларини 
ўрганади. Умумий гистология, яъни тўқималар ҳақидаги таълимот турли 
аъзо тўқималарининг тараққиѐти, тузилиши ҳамда вазифаларини чуқур 
талқин қилади. Хусусий гистология эса одам ва ҳайвонлар маълум бир 
аъзолари ва улар ташкил этган системаларнинг тараққиѐти, тузилиши ва ҳаѐт 
фаолиятини ўрганади. 
Гистология фанини бундай алоҳида курсларга бўлиб ўрганиш шартли 
ҳисобланади. Чунки организм бир бутун бўлиб, унинг барча қисмлари бир-
бири билан ўзаро узвий боғланган. Ҳужайралар ва ҳужайралараро модда 
тўқималарни ташкил этса, бир неча тўқималар мажмуаси маълум бир орган 
(аъзо) ҳосил қилади, ўз навбатида органлар келиб чиқиши, тузилиши ва 
вазифасига қараб маълум бир тизим (система)ларга киритилади. 
Гистологияни ўрганишда, асосан, микроскопик усулдан фойдаланилади. 
Электрон микроскопнинг яратилиши тўқима ва аъзоларнинг нозик 
тузилишини ўрганиш учун кенг йўл очиб берди. Охирги йилларда фан ва 



технологияларнинг ривожланиши ҳужайра ва тўқималарда кечадиган 
жараѐнларни молекуляр-генетик даражада ўрганиш имкониятларини яратди.
Тўқилмаларнинг тузилиши ва тараққиѐтини ўрганиш Ч. Дарвнннинг 
эволюция таълимотига асосланиб олиб борилади. Одам танасини ҳосил 
қилувчи ҳужайра, тўқима ва органлар тарихий тараққиѐт натижасида 
оддийликдан мураккабликка — олий шакл ифодасига етишган, органик 
табиат яратган эволюция жараѐннинг маҳсули деб қаралади. 
Тўқималарни ўрганиш ташқи муҳит билан узвий боғлиқ бўлган 
организмнинг 
бир 
бутунлиги 
нуктаи-назаридан 
олиб 
борилади. 
Организмнинг яхлитлиги эса барча орган ва системалар фаолнятинипг 
уйгунлиги ҳамда нейро-эндокрин системаларнинг асосий етакчилик роли 
билан белгиланади. 
Тўқималарни функционал томондан ѐндошиб ўрганиш замонавий 
гистологияга хосдир. Ҳужайра, тўқима ва аъзолар тузилишинипг улар 
фаолиятига боғлиқ томонини ѐритувчи гистологиядаги бу йўналиш 
гистофизиология ѐки функционал гистология деб аталади. Структура 
(тузилма) ва функция (фаолият)нинг чамбарс боғлиқлиги қонунияти 
гистологияда яққол намоѐндир. Тузилма (структура) — бу ҳар қандай 
фаолият (функция) нинг материал асосини (субстратини) ташкил этади. 
Масалан, нерв ҳужайралари ва тўқимасидан ташкил топган бош мня инсон 
тафаккурининг моддий субстрати ҳисобланади. Ҳужайралар ядроси ва 
органеллалари организмада кечадиган турли хил моддалар алмашинуви 
жараѐнининг структур асосини ташкил этади. Замонавий гистология, 
цитология ва эмбриологияда қўлланиладиган гистокимѐвий, молекуляр-
генетик ва иммуно-гистокимѐвий усулларфақатгина ҳужайра, тўқпма ва 
аъзоларнинг тузилишини, улар фаолияти даражасини кўрсатибгина қолмай, 
балки рўй бераѐтган жараѐнлар қонуниятларини очиб бериш ва уларни 
бошқариш имкониятларини яратади. . Гистология, цитология ва эмбриология 



фани ҳал қилаѐтган илмий муаммолар назарий ва амалий тиббиѐтнинг 
равнақи учун муҳим аҳамиятга эга. 
Гистология, цитология ва эмбриология фани олдига қўйилган муҳим ва 
ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар қуйидагилардир: 

одам ва ҳайвонлар ҳужайра, тўқима ва аъзоларининг тараққиѐти, 
дифференциалланиши, тузилиши ва фаолиятининг умумий қонуниятларини 
очиб бериш;

яхлит организм миқѐсида тўқима ва аъзолар ҳаѐт фаолиятини бошкарувчи 
механизмларнинг структур-функционал асосларини ўрганиш;

турли хил тўқималарнинг физиологик ва патологик ҳолатларда қайта 
тикланиш ѐки регенерация қилиш қонуниятларини ўрганиш ҳамда 
регенерация жараѐнларининг бошқарилиш механизмларини очиб бериш;

одам тўқималари ва аъзоларининг ѐшга қараб ва турли шароитларга
мослашувида кузатиладиган хусусиятларини аниқлаш; 

одам ҳужайралари, тўқималари ва аъзоларининг эмбрионал тараққиѐти 
қонуниятларини ва ривожланиш нуқсонлари келиб чиқишининг структур-
функционал механизмларини ўрганиш; 

ташқи муҳитдаги турли биологик, физик ва кимѐвий омилларининг ҳужайра, 
тўқима ва аъзоларга таъсирини ўрганиш. 
Гистология, цитология ва эмбриология фани, анатомия, физиология ва 
биокимѐ фанлари билан бир қаторда, назарий тиббиѐтнинг асосларидан бири 
бўлиб хизмат қилади. Замонавий тиббиѐтнинг аксарият ютуқлари (ўзак 
ҳужайраларни ажратиб олиш ва тиббиѐтда қўллаш, турли хил ўсмаларни 
ташҳислаш ва даволаш, экстракорпорал уруғлантириш ва бошқалар) кўп 
жиҳатдан ушбу фанда очиб берилган янгиликлар билан боғлиқлиги унинг 
шифокор учун нақадар муҳим эканлигини тасдиқлайди. Ҳозирги кунда 
гистологик текшириш усуллари клиник медицинада кенг кўламда 
қўлланилади. Ҳар хил клиник усуллар билан бир қаторда турли морфологик 
методлар — қон ва суяк кўмиги ҳужайраларини, меъда-ичак шиллиқ 



пардасиии, жигар, талоқ ва бошқа аъзолар олинган биоптатларни ўрганиш 
беморга аниқ ва тўғри ташҳис қўйишда ўта муҳим аҳамиятга эга. 
Клиник практикада сўнгги йилларда меъда, ингичка ва йуғон ичак 
шилллиқ пардасининг турли ўзгаришларини аниқлашда морфологик ва 
цитологик диагностика ўз ўрнини топди. Турли эгилувчан фиброскопларнинг 
пайдо бўлиши ва уларнинг кенг кўламда ишлатилиши ҳар хил патологик 
ҳолатларнинг ўз вақтида аниқланишига имконият беради. Жароҳат устидан 
олинган суртмаларни текшириш жароҳат битаѐтганда ҳосил бўлаѐтган 
грануляцион тўқима ҳужайралари ва бу ердаги микроблар ҳолатларини 
кўрсатиб беради. Бу усулнинг қўлланилиши жароҳат регенерацион ҳолатини 
аниқлаш, организмнинг қаршилик кучини белгилаб олиш ва ярани даволаш 
омилларини ҳал килишда муҳим роль ўйнанди. 
Ҳужайраларда рўй берадиган мураккаб химик, физик жараѐнларнинг 
ўргаиилиши гистологиянинг химия ва физика фанлари билан ҳам бевосита 
боғлиқ эканини кўрсатади. Шундай қилиб, гистология, цитология ва 
эмбриология нормал ва касал одам организмининг ҳаѐт фаолиятининг 
морфофункционал ҳолатларини чуқур илмий ўрганиб, тиббиѐт фанида муҳим 
ўрин тутади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish