Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Расм 12.4. Лимфа капилляри. А-препаратда кўриниши. Б-схема



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Расм 12.4. Лимфа капилляри. А-препаратда кўриниши. Б-схема.
 
Лимфа томирлари кичик, ўрта ва йирик томирларга бўлинади. Лимфа 
томирлари тузилиши бўйча веналарга ўхшайди. Уларнинг ўхшашлиги лимфа 
томирида ва венада қон оқиш шароитлари бир хил бўлиши билан боғлиқдир. 
Лимфа томирлари ҳам веналар каби мушакли ва мушаксиз бўлиши мумкин. 
Майда лимфа томирлари (30–40 мкм) асосан аъзолар ичидаги томирлар 
бўлиб, уларда мушак элементлари бўлмайди, девори эндотелийдан ва 
бириктирувчи тўқимадан иборат пардадан иборат. Ўрта ва йирик лимфа 
томирлари (0,2 мкм дан катта) деворида уч қават фарқ қилинади. Ички 
қаватида эндотелий ҳамда эластик ва коллаген толаларидан иборат 
эндотелий ости қавати, ҳамда унчалик яхши ривожланмаганички эластик 
мембрана фарқланади. Ички қават клапанлар ҳосил қилади. Ўрта қават 
айлана ва қийшиқ йўналган силлиқ мушак ҳужайралари, шунингдек, 
коллаген ва эластик толалардан тузилган. Тананинг пастки қисмида 
жойлашган лимфа томирларида бу қават яхши тараққий этган бўлади. Ташқи 
қават энг қалин қават бўлиб, бириктирувчи тўқимадан тузилган, унда 
узунасига йўналган силлиқ мушак ҳужайраларининг тутамлари учрайди. 


519 
Ташқи қават ички ва ўрта қаватлар қалинлиги йиғиндисидан ҳам бир неча 
марта каттадир. 
 
Томирларнинг ѐшга қараб ўзгариши. 
Ҳаѐт давомида қон 
томирларнинг тузилиши тўхтовсиз ўзгариб боради. Қон томирлар турли 
функционал ҳолатлар таъсирида, тахминан 30 ѐшларгача тараққий этиб 
боради. Сўнгра қон томирларнинг атрофида бириктирувчи тўқима ўсиб, қон 
томир деворининг зичлашишига олиб келади. Эластик типдаги артерияларда 
бу жараѐн бошқа томирларга нисбатан аниқ кўзга ташланади. 
Артерияларнинг ўрта ва ички қаватларининг асосий моддасида 
сульфатланган гликозамингликанлар ва толалар бўлади. 60–70 ѐшдан сўнг 
артериялар ички қаватининг айрим жойларида коллаген толалар 
йўғонлашади. Бу эса артерия деворининг қалинлашишига олиб келади. 
Кичик ва ўрта артерияларда бу жараѐн суст кечади. Ёш улғайиб бориши 
билан ички эластик мембрана юпқалашади. Ўрта қаватдаги мушак 
ҳужайралари атрофияга учрайди, коллаген толалар кўпаяди, эластик толалар 
эса парчаланиб, айрим фрагментларга ажралади. Шу билан бирга ички 
пардаларда оҳакланиш юз беради, ѐш улғайиши билан бу жараѐн кучайиб 
боради. 60–70 ѐшдан ошганда ташқи пардада бўйлама йўналган силлиқ 
мушак ҳужайралари пайдо бўлади. Веналарда ҳам ѐш улғайиши билан худди 
шундай жараѐнлар вужудга келади. Томирлар томирчалари 50–60 ѐшда 
анчагина торайсада, 65–70 ѐшдан сўнг уларнинг ички бўшлиғи кенгаяди. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish