Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Сезувчи нерв охирлари 
 
Сезувчи нерв охирлари ѐки рецепторлар бутун организм бўйлаб 
тарқалган бўлиб, турли ташқи ва ички таъсирларни қабул қилади, уларни 
нерв импульсига айлантиради, импульсларни кучайтиради ва марказга ѐки 
ҳаракатлантирувчи нейронга узатади. Рецепторлар ѐрдамида инсон бирор 
нарсани танага тегишини, босимни ўзгаришини, иссиқ-совуқни, оғриқни 
сезади, ҳид, товуш ва турли тасвирларни ҳамда ўз танасини турли 
қисмларининг фазодаги ҳолати ва ҳаракатини қабул қилади

Қайси 
таъсиротларни қабул қилишига кўрасезувчи нерв охирларининг иккита 
катта гуруҳи: экстрарецепторлар ва интрарецепторларга тафовут қилинади. 
Экстрарецепторлар ташқи муҳит таъсирларини қабул қилади ва уларга 
эшитув, кўрув, ҳидлов, там билиш ҳамда тана сезгиси (тактил) рецепторлар 
киради. Интрарецепторлар ички аъзолар ва тўқималар ҳолати тўғрисидаги 
сигналларни қабул қилади, уларга висцерорецепторлар (ички аъзолар 
ҳолати 
тўғрисидаги 
сигналларни 
қабул 
қилади) 
ва 
вестибулопроприорецепторлар (таянч-ҳаракат аппарати рецепторлари) 
киради. Рецепторлар ўзига хос тузилишга эга бўлиб, уларнинг бирон 
таъсирга нисбатан сезиш бўсағаси жуда паст бўлади. Шу сабабли тегишли 
жуда кучсиз таъсир натижасида ҳам уларда нерв импульси вужудга келади. 
Қандай таъсиротга нисбатан сезиш бўсағасининг паст бўлишига (қайси 
таъсиротга ихтисослашганлигига) қараб, рецепторларнинг бир неча тури 
фарқланади: 1. Терморецепторлар – ҳароратни ўзгаришини сезади; 2. 
Механорецепторлар – механик таъсирларни – терига тегиш, эзиш (тактил 
сезги) ни сезади; 3. Барорецепторлар – босимни ўзгаришини сезади; 4. 


316 
Хеморецепторлар – кимѐвий таркибни ўзгаришини сезади.
Гистологик тузилишига кўра сезувчи нерв охирларининг икки тури: 
эркин ва эркин бўлмаган сезувчи нерв охирлари тафовут қилинади. Эркин 
бўлмаган сезувчи нерв охирлари эса, ўз навбатида, капсуласиз ва капсулали 
нерв охирларига ажратилади(расм 8.13).
Эркин нерв охирлари (termination nervi libera) сезувчи нейрон 
дендритларининг фақатгина ўқ цилиндридан иборат. Эркин бўлмаган 
капсуласиз нерв охирлари (corpusculum nervi noncapsulatum) эса ўқ цилиндр 
ва уни ўраб жойлашган Шванн ҳужайраларидан ташкил топган глиал 
пардадан иборат. Капсулали нерв охирлари (corpusculum nervi capsulatum) 
да ўқ цилиндр ва глиал пардани ташқаридан пластинкасимон бириктирувчи 
тўқимадан ташкил топган капсула ўраб туради. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish