Назорат топшириқларига жавоблар
Чўлларнинг географик ўрни ва чўлнинг шаклланишига сабаб бўлувчи омиллар ҳақида нималарни биласиз?
«Чўл, чўл зонаси, чўл ҳудуди» тушунчалари ҳанузгача етарли даражада аниқ таърифланмаган. Аммо кўпчилик олимларнинг фикрича, чўл - турли-туман тирик организмлар томонидан эгалланган бўлиб, нафақат содда тузилишга эга бўлган, балки юксак ўсимликлар, судралиб юрувчилар ва йирик сут эмизувчилар яшайдиган ўзига хос яшаш муҳитидир. Чўлда инсон ҳам яшайди ва фаол фаолият кўрсатади. Чўллар шимолий, жанубий ва баланд тоғлик ҳудудларда жойлашган гуруҳларга ажратилади. Улар қаерда жойлашганлигидан қатьи назар ҳаво хароратининг юқори тебранишга эгалиги, атмосфера ѐғинлари миқдорининг камлиги (300 мм дан кам), ҳаво намлигининг паст кўрсаткични эгаллаши қуѐш радиациясининг юқорилиги ва бошқа қатор экологик хусусиятлар билан ажралиб туради. Бундай экологик шароит кўпчилик организмларнинг чўл ҳудудида яшашини чекловчи омил бўлиб хизмат қилади. Шу сабабли бўлса керак, чўлда биомасса жуда кичик бирликларни ташкил этади. Жумладан, Ўзбекистоннинг чўлларида оқ саксовул эгаллаган ҳудудлар 1274,4 минг га.ни, қора саксовуллар эгаллаган майдон 369,6 минг га.ни ташкил этади. Саксовул ўрмонларидаги фитомасса маҳсулдорлиги атиги 20- 50 м\га.ни ташкил этади. Бошқа ўсимликлар ҳам худди шундай паст биомасса ҳосил қилади. Бундай хусусият ҳаѐти ўсимликлар билан узвий боғлик бўлган ҳайвонот дунѐсининг ҳам зичлиги ҳамда биомассасига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Шу сабабдан ҳайвонот дунѐсининг тур таркиби, зичлиги бошқа табиий биоценозларга қараганда чўл ҳудудида анча паст кўрсаткичда намоѐн бўлади.
Ўрта Осиёдаги чўллар ва уларга хос экологик хусусиятлар ҳақида сўзлаб беринг?
Шарқий ярим шарда чўллар Шимолий Африкадан бошлаб (Сахар чўли) Арабистон орқали Ғарбий Ҳиндистон, Ўрта Осиѐ, Қозоғистон, Марказий Осиѐ, Австралиянинг марказий қисмини эгаллайди. Жанубий Африкада Калахара ва Намиб чўллари, Ғарбий ярим шарда Атакама (Чили), Мохаве ва бошқа чўллар ўрин олган. Ўрта Осиѐда Қорақум, Қизилқум, Муюнқум, Устюрт, Бетпакдала, Мирзачўл ва Қарши каби чўллар кенг майдонларни эгаллайди. Субстратнинг хусусиятларига кўра чўллар қумоқ, гилли, шўрхок, тошлоқ ва богақа типларга ажратилади. Чўл типлари қанчалик хилма-хил бўлмасин улар учун умумий бўлган экологик хусусиятлар хос. Чўл шароитида тирик организмлар, жумладан ҳайвонот дунѐсининг ҳаѐти жуда оғир абиотик омиллар остида кечади. Бундай шароитда ҳайвонларнинг ҳаѐти учун зарур бўлган оптимал омилларнинг кўпчилиги пессимал даражада ва ҳатто чекловчи кўрсаткичда намоѐн бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |