Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Физика факультети
проф. Полвонов С.Р.
Чизиқли тезлатгичлар
Чизиқли тезлатгичлар - бу заррача тўғри чизиқли траектория бўйлаб ҳаракатланадиган заррачалар тезлатгичларидир.
Чизиқли тезлаткичларнинг турлари
Ишлаш принципига кўра, чизиқли тезлатгичлар тўғридан-тўғри таъсирли, индукцион ёки резонанс бўлиши мумкин.
Тўғридан-тўғри таъсирли (ёки бевосита таъсирли) чизиқли тезлаткичларда зарралар дастаси юқори кучланишли манба ёрдамида тезлатилиб, у доимий ёки импульсли бўлиши мумкин. Бу тезлатгичларда энергия юқори кучланиш қиймати билан чекланади. Кучланишни чексиз ошириб бўлмайди.
Индукцион тезлатгичда зарралар дастаси уюрмавий электр майдон таъсирида тезлатилади. Бу майдонни зарралар дастаси траекториясини қамраб олувчи ғалтаклар вужудга келтирган ўзгарувчан магнит майдон ҳосил қилади.
Ведеро тезлаткичи
Юқори частотали генераторда ишлайдиган тезлаткичнинг ишлаш принципи билан танишиб чиқамиз. Ушбу тезлаткичларда зарралар тўғри чизиқ бўйича ўзгарувчан электр майдон таъсирида тезлатилади. Юқори вольтли чизиқли тезлаткичлардан фарқли равишда резонанс чизиқли тезлаткичларда катта кучланиш эмас, балки, резонанс тезлатиш принципи қўлланилади.
Чизиқли резонанс тезлаткичлар тезлатиш трубкасида протонларни (ёки мусбат зарядланган ионларни) тезлатиш, юқори частотали генератордан берилган унча катта бўлмаган кучланиш ёрдамида кўп марталаб ўтиш орқали амалга оширилади(6.2а ва 6.2б -расмлар). Трубкасимон электродларнинг узунлиги протонлар (ионлар) ҳаракат йўналиши бўйлаб катталашиб боради. Ионларнинг инерциал ҳаракатланиш вақти ҳамма трубкаларда бир хил ва юқори частотали генератор кучланиш ўзгаришининг ярим даврига тенг. Жуфт трубкасимон электродлар юқори частотали генераторнинг битта клеммасига, тоқлари эса иккинчи клеммасига уланади.