Чирчик шахридаги 2 –сонли мактаб директори


-СОНЛИ умумий ўрта таълим мактаб директори –



Download 229 Kb.
bet2/5
Sana26.05.2022
Hajmi229 Kb.
#609317
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мактабда ФМ-куни

111-СОНЛИ умумий ўрта таълим мактаб директори –
фуқаро муҳофазаси бошлиғининг
Буйруги

«___»___________ 2021 йил №____ Чироқчи тумани


Мактабда “фуқаро муҳофазаси куни”га тайёргарлик ва ўтказиш бўйича”


“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Аҳолини барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 754-сонли Қарори ҳамда Мактабнинг йиллик тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 11 март куни “Зилзила содир бўлганда дам олаётган болалар ва уларга хизмат кўрсатадиган ходимларнинг ҳаракати” мавзусида “ФМ куни” ўтказилсин. Ўтказиладиган тадбирларни юқори ташкилий даражада, сифатли ўтишини таъминлаш мақсадида


буюраман:

  1. «ФМ куни»ни ўтказиш бўйича асосий мақсад сифатида қуйидагилар ҳисоблансин:

  • ўқувчиларни Ватанга меҳр руҳида тарбиялаш, Ватанни ҳимоя қилишдаги конституцион бурчларини бажаришга тайёрлаш;

  • фуқаро муҳофазаси бўйича ўтказиладиган тадбирларнинг самарали ўтишига ишончларини уйғотиш;

  • ўқувчилар юқори маънавий – сиёсий ҳамда психологик сифатларни: қуйилган вазифага маъсулиятлилик ва жавобгарлик ҳисси, чидам ва ўзини тўта билиш, ўзаро ёрдам, ФМ қуйган ҳар қандай вазифани бажаришга доимий шайликни шакллантириш ва ривожлантириш.

  1. «ФМ куни»нинг энг асосий вазифалари қуйидагилар:

  • педагогик жамоа ва ўқувчиларда ФВлардан ҳимояланиш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш;

  • ўқувчиларни ФМнинг хабарлаш сигнали бўйича харакатланишлари, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдалана олиш, нафас олиш органларини ҳимоя қилиш учун энг оддий воситаларини тайёрлай билишларини амалий текшириш;

  • раҳбар ва бошқарув таркибини мактабда ФМ тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказишга ўқитиш;

  1. «ФМ куни»да иштирок этишга қуйидагилар жалб қилинсин:

  • мактабнинг ФМ раҳбар ва бошқарув таркиби;

  • ФМ тузилмаларининг шахсий таркиби (жамоа тартибини сақлаш гуруҳи, қўтқарув гуруҳи, радиацион ва кимёвий кузатув пости, тиббий ёрдам бериш пости, ўт ўчириш звеноси);

  • мактабнинг доимий таркиби ва ўқувчилар.

  1. «ФМ куни»ни ўтказиш бўйича умум таълим мактаб комиссиясини, эстафета, викторина ва мусобакаларни ўтказиш бўйича ҳайъат комиссияси қуйидаги тартибда тузилсин:

а) умумтаълим мактаб комиссияси:
раис –мактаб ФМ бошлиғи;
раис муовини – ФМ штаб бошлиғи;
Аъзолар:
маърифат ва маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари;
ФМ мутахасиси;
б) Ҳайъат комиссияси:
Раис – Маьнавият ва маьрифат ишлар бўйича директор ўринбосари
Аъзолар:

  • химия ўқитувчиси

  • ёшлар уюшмаси бошлиғи

  • биология ўқитувчиси

  • жисмоний тарбия ўқитувчиси

  1. Раҳбар ва бошқарув таркиби тайёргарлигини – жадвал бўйича шахсан ўзим ўтказаман. Тиббий ёрдам бериш пости, қўтқарув гуруҳи ва жамоа тартибини сақлаш гуруҳи шахсий таркиби билан махсус-тактик машғулотни ФМ штаб бошлиғи ҳамда тиббиёт ҳамшираси ўтказсинлар.

  2. Ўт ўчирувчилар звеноси, радиацион ва кимёвий назорат пости шахсий таркиби билан ФМ тузилмаларига қуйилган амалий нормативларни машқ қилиш бўйича машғулотлар тузилма бошлиқлари томонидан ўтказилсин .

  3. Биринчи ва иккинчи иш гуруҳлари синф раҳбарлари ўқувчилар билан дарсдан ташқари вақтларда шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши, фавқулодда вазиятлардаги ҳатти-ҳаракатлар юзасидан машқлар ўтказсинлар.

  4. Мактабнинг ФМ штаб бошлиғи 20__ йил «__» ___________ гача «ФМ куни»га тайёрлаш ва ўтказиш юзасидан режа ишлаб чиқиб тасдиқлашга топширсин.

  5. Хўжалик ишлари бўйича директор ёрдамчиси 20___ йилнинг «__» ________ гача тузилма шахсий таркибини табель жиҳозлар билан таъминласин.

20__ йил «__» __________ гача мактаб ҳудудини амалий машқлар ва мусобақалар ўтказишга тайёрласин. Мактабга бириктирилган муҳандислик ҳимоя иншоотларини яроқли ҳолга келтирсин.

  1. Буйруқни бажарилишини назорат қилиш ФМ штаб бошлиғи зиммасига юклатилсин.

  2. Буйруқ мактабнинг ФМ бўйича раҳбар, бошқарув таркиби ва ўқитувчилар таркибининг ҳаммасига ўқиб етказилсин.




Download 229 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish