Чирчиқ шаҳар, “Ифтор” мфй ҳудудидаги дала-ховлар бузилиши тўғрисида



Download 25,57 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi25,57 Kb.
#794871
Bog'liq
Маълумот ифтихор 14.09.2021


Чирчиқ шаҳар, “Ифтор” МФЙ ҳудудидаги
дала-ховлар бузилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19-март кунлари вилоятга ташрифлари давомида берган топшириқлари ва кўрсатмаларини сўзсиз амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари раислигида “Тошкент вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ўтказилган 24-сонли йиғилиш баёни ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 1 апрелдаги 161-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” МФЙ ҳудудидаги дала-ховлилар ўрнида аҳоли учун замонавий уй-жойлар қурилиши натижасида бино-иншоотлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўилиши белгиланган.
Мазкур ҳудудда 92 та турар ва 2 та нотурар бино-иншоатлари бузилишга тушган. Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 30 июндаги 344-сонли қарорига асосан 15,0 млрд.сўм компенсация маблағлари ажратилган.
Мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан 92 та дала-ховлидан 87 таси (5 таси ер участкаси) жами 11 026,3 млн.сўмга баҳоланган.
Шундан:

  • 31 та дала-ховли жами 4 371,6 млн.сўм (БУШ№ 32,28,47,55,56,58,63, 89,90,27,29,38,46,26,52,66,85,87,22,40,43,54,73,86,72,64,16.59,84,80) фойдаланувчиларнинг пластик карточкаларига ўтказиб берилди. (жадвал илова қилинади)

  • 29 та дала-ховли фойдаланувчилари қурилаётган намунали катеджлардан ҳарид қилиш учун ариза билан мурожаат этди. 24 та дала-ховли (БУШ№1,2,4,5,6,7,9,12,30,31,37,41,45,65,34,71,88,14,8, 57,67,74,13,10,11,64,36,42,35,20) жами 3420,5 млн.сўмга баҳоланган. (жадвал илова қилинади). шундан 14 та хонадон учун 585,2 млн.сўм маблағ бошланғични шакллантириш учун етарли эмас.

Қолган 28 та дала-ховли фойдаланувчилари аниқ фикрга келмаган. шундан, 3 та дала-ховли фойдаланувчиси меросхурларга ўтказилиш ва ишончнома расмийлаштириш жараёнида (БУШ№15, 36,81) 5 та дала-ховли фойдаланувчиси мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланган суммага норози. (БУШ№-23,39,44,53,69). баҳолаш қиймати жами 178,5 млн.сумни ташкил этади. (жадвал илова қилинади)

Шунингдек, дала-ховлилар баҳолаш ва келишув шартномалари расмийлаштириш харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 227,0 млн.сўм ажратилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарориасосида тасдиқланган низом талаблари асосида намунали уй-жойлар қуриб, фойдаланишга топширилгунга қадар фуқароларга ижара тўловлари тўлаб берилмоқда. (июл ойи учун 19 та фуқарога 26,050 млн.сўм ва август ойи учун 25 та фуқарога 35,5 млн.сўм, 27 та фуқарога 40,3 млн.сўм миқдорида тўлаб берилди). 2 тасида мулк ҳуқуқи дала-ховли сифатида фойдаланиш учун мавжуд.
“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК томонидан қурилаётган 2-қаватли, 4 сотихли котеджларнинг умумий қиймати дастлабки лойиха хужжатларига асосан 389,0 млн.сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639-сонли қарорига асосан:
Кредит ажратиш “Қишлоққурилиш” банк зиммасига юклатилган. Шакллантирилиши лозим бўлган маблағ уйнинг умумий қийматидан 25 %ни, яъни 97 250 000 сўмни ташкил этади, 5 йил мобайнида (1 йил имтиёзли давр билан биринчи йил 7 фоиз устамаси билан кейинги 5 йил ичида Марказий банк молиялаштириш ставкаси миқдори 14% гача оширилиши) белгиланган.
Download 25,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish