2. Махсус-тайёрлов машқлари. нимага кўпроқ хизмат қилишига қараб яқинлаштирувчи машқлар ва ривожлантирувчи машқлар бўлиши мумкин.
1. Мусобақа машқлари- бу яхлит ҳаракат фаолияти бўлиб спортча ихтисослаш предмети ҳисобланади ва мазкур спорт тури бўйича ўтказиладиган мусобақа шартларига тўла мувофиқ ҳолда бажарилади. “Мусобақа машқлари” тушунчаси маълум маънода “спорт тури” деган тушунчага ўҳшайди.
Спорт тренировкаси воситаси
- 3. Умумий тайёрлов машқлари спортчининг умумий тайёргарлик воситаси бўлиб хизмат қилади. Бундай машқлар сифатида хилма хил машқлардан фойдаланиш мумкин. Махсус-тайёрлов машқларига яқин бўлган ва ўз таъсир этиш хусусиятлари билан унга ўҳшаган машқлар, шунингдек, улардан тубдан фарқ қиладиган (шу жумладан қарама-қарши йўналишдаги) машқлар ҳам шу мақсадда фойдаланилиши мумкин. Назарий жиҳатдан бундай воситаларнинг чегараси йўқ. Амалда эса вақтга, машғулот жойига ва бошқа шарт-шароитларга қараб улар доирасини чеклашга тўғри келади. Умумий тайёрлов машқларини танлашда қуйидаги талаблар баб-баравар муҳимдир. Биринчидан, спортчининг умумий тайёргарлиги ҳар томонлама жисмоний тарбиялаш вазифаларини эффектив ҳал этишга имкон берадиган воситаларни ўз ичига олиши керак. Жумладан, барча асосий жисмоний сифатларнинг (куч, тезкорлик, чидамлилик, эпчиллик, чаққонлик) ривожланишига ижобий таъсир кўрсатувчи ҳамда спортчининг ҳаракат малакалари ва маҳорати фондини кенгайтирадиган машқларни танлаш керак. Бундай машқларни ёрдамчи- спорт гимнастикасидан, ҳаракатли ўйинлардан ҳамда спортнинг қўшимча турлар деб аталган формаларидан танлаб олинади.
- Спорт машғулоти жараёнида хилма хил услублар қўлланилади. Бу услублар бевосита ҳис-туйғу билан идрок (кўрсатмалилик) этишдан ёки сўздан, ёки амалий ҳаракат фаолиятидан фойдаланишга асосланади. Спорт машғулотининг услублари белгиланган спорт натижаларига эришишни таъминлаш учун машғулот воситаларидан фойдаланишнинг хилма хил усуллари демакдир. Спорт машғулотининг асосий услубий арсенали спортчидаги ҳаракат малакаларини такомиллаштиришга ва жисмоний сифатларини тарбиялашга қаратилган услублардан иборатдир. Бунда қатъий равишда тартиблаштирилган машқ услублари биринчи даражали аҳамиятга эга бўлади. Бу услублар стандартлаштириш белгиларига қараб ҳамда таъсир этиш кучининг ўзгариб боришига қараб (стандарт ва ўзгарувчан машқ услубларига), шунингдек, юкламалар узлуксиз равишда ёхуд интервал билан берилишини ҳисобга олиб (узлуксиз ва интервалли машқлар услублари) қисмларга бўлинади. Спорт машғулоти жараёнида санаб ўтилган барча услублардан, ташқари тўлиқ, қатъий ва экстремал интервал билан дам олиб бажариладиган такрорий машқ услуби, ўзгарувчан (узлуксиз ва интервалли) машқ услуби, такрорий-ўзгарувчан машқ услуби, кўп серияли, интервалли машқ услуби ва ҳоказолардан фойдаланилади. Шу билан бирга ўйин ва мусобақа услубидан ҳам спорт машғулоти жараёнида кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |