www.slaydlar.uz
Чет тили ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан алоқаси
Режа:
Чет тили ўқитиш методикасининг тилшунослик фани билан алоқаси
Чет тили ўқитиш методикасининг психология фани билан алоқаси
Чет тили ўқитиш методикасининг педагогика фани билан алоқаси
Чет тили ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан алоқаси
Мактабларда ўқитиладиган чет тили предметининг илмий асосини ва мазмунини даставвал, тил ҳақидаги фан белгилаб беради. Чет тили ўқитишнинг тўғри ташкил этилиши ва самарали бўлиши тил тўғрисидаги лингвистик хулосаларнинг илмий ва аниқ бўлишига боғлиқ. Чет тили ўқитиш методикаси ва унинг тараққиётини тилшунослик фанисиз тасаввур этиб бўлмайди. Умуман тилшунослик ёки лингвистика тилларни муомала жараёнларини амалга ошириш учун хизмат қиладиган ишоралар тизимлари сифатида урганади. Методика эса чет тили ўқитиш муомаларини, яъни тилшунослик шуғулланадиган ходисаларни текширади.
Мактабда ўқувчиларга, уларнинг ёши ҳамда билим даражасига мос холда, тилнинг товуш томони, грамматик қурилиши ва луғат бойлиги ҳақида бошланғич маълумот берилади. Ана шу билимга боғлаб ёзув ва стилистика нормалари ўргатилади. Буларнинг мундарижа ва ҳажми чет тили предмети дастурларида белгиланиб, мазмуни дарсликларда баён этилади. Масалан фонетика буйича маълумот олган ўқувчи товуш ва харфни, уни ва ундошларни онгли фарклай олиши керак. Грамматик машғулотлар шундай утказилиши керакки, уқувчи сўзнинг морфологик составини сўз туркумларининг маъно ва грамматик белгиларини, гап бўлакларнинг ўзаро муносабатини онгли узлаштириб, уларни тахлил эта билсин. Лексика бўйича ўтказиладиган машғулотларни айниқса, луғат таркибида юз берадиган ўзлаштиришларга оид машғулотларни ижтимоий ходисаларга хаётда содир булаётган ўзгаришларга боғлиқ холда тушунтириш лозим. Бунда укитувчи махаллий матбуот ва бадиий адабиёт материалларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Чет тили ўқитиш методикаси психология фани билан узвий алоқада. Бу алоқа методикага чет тиллар ўқитишнинг психологик асосларини белгилаш, шулар асосида ўз метод, йўл, усул ва принципларини ишлаб чиқиш имконини беради. Хар қандай психик ходисалар (диққат, хотира, онг) борлиқнинг инсон онгига таъсири натижасида вужудга келади, бу таъсир инсоннинг турли фаолияти жараёнида шаклланади. Психология фани инсон хотираси, онги, диққатини, активлигини ошириш факторларини урганади ва уларга оид маълум назарияларни яратади. Чет тили укитиш методикаси фани хам психология фани томонидан яратилган бу назариялардан чет тили ўқитиш жараёнида фойдаланади. Психология, шахс психологияси ва психолингвистика таъсири остида қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ўқув материлани ўзлаштиришга мослаштирилган интенсив метод вужудга келди. Бундан ташқари, гипнонедия методи чет тили материалини бир неча маротаба эшиттириш ва тинглатиш орқали ўргатишни ўз ичига олади. Релаксопедия методи эса ўқувчининг рухий бушашган холатида, психикасини бошқариш орқали чет тилини ўргатишни назарда тутади. Ритмопедия методи ёрдамида эса ўқувчини асаб тизимини алохида холга тушуриш орқали чет тилига ўргатилади. Бунда мусиқа ёки мустақил ишдан фойдаланилади. Сингдириш методи асосида эса нутқ оқимида бўлиш, эшитиш, тинглаш орқали чет тилини ўргатишга асосланади. Хис-хаяжонли методда ролли ўйинлар орқали чет тили ўргатиш назарда тутилади.
Педагогика фани тарбия назарияси, таълим назарияси ва дидактика бўлимларидан иборатдир. Методика фани таълимнинг мақсади, мазмуни каби муаммларни ечишда умумий педагогикага суянади. Чунки чет тили ўқитиш жараёнида ҳам биз ўқувчиларнинг тарбиясига аҳамият берамиз ва уни ривожлантирамиз. Айниқса, педагогика фани томонидан урганиладиган таълим назарияси ва таълимнинг дидактик принциплари ва методлари чет тили ўқитиш методикаси фани учун муҳимдир. Дидактика фани асослари орқали чет тили ўқитиш жараёнини ташкил қилиш, дарсни ташкил қилиш, ўқувчилар билимини текшириш ва бахолашнинг шакл ва методларини аниқлашни ўрганамиз.
Бундан ташқари методика фани кибернитика фани билан ҳам яқин алоқада. Маълумки, кибернитика фани мураккаб системаларни бошқариш назарияси ҳақидаги фандир. Ўқитиш жараёнини ҳам мураккаб система бўлиб, унинг бошқарилиши ҳам маълум қоида ва қонуниятларга буйсунади ва кибернитикага хос тизимга эга булади.
Масалан, бошқарувчи орган – ўқитувчи, китоб, машина тушунилади.
Бошқарилувчи орган эса ўқувчилардир. Информациянинг ўқитувчидан ўқувчиларга узатилиши.
Ҳозирги вақтда турли босқичларда ўқувчиларга чет тилини ўргатишнинг компьбтер орқали ўргатиш методлари ҳам ишлаб чиқилган. Бунга ўқувчиларга фонетикани ўргатиш учун махсус дастурланган компьютер хоналарини ҳам мисол қилиб ўтиш мумкин.
Она тили материалини қанчалик ўзлаштирилганлиги ҳам чет тили ўқитиш методикасини ўзлаштиришда катта рол уйнайди. Бу нарса чет тилини ўргатишда хам ижобий (транспозиция), ҳам салбий (интерференция) таъсир курсатишини эътиборга олиш жуда зарурдир. Она тили ва чет тилининг ўхшаш томонлари ва тил ҳодисалари ўқувчиларга жуда катта ёрдам беради. Икки тил тизими контакти пайдо буладиган интерференция ходисасини қандай олдини олиш лозимлигини методика фани ишлаб чиқиши ва таъминланиши лозим.
Адабиётлар:
1. Тили ўрганилаётган мамлакатлар щақидаги географик, сиёсий-маданий расмлар ва плакатлар.
2. Ўрта мактабда чет тили ўқитишнинг умумий методикаси А.А.Миролюбов, И.В.Ращмонов, В.С.Цутлин тахрири остида М.Просвешение 1967. 199-248 б.
3. Н.И.Гез, М.В.Ляковицская, А.А.Миролюбов. Методика обучения иностраннўм язўкам в средней школе.
Do'stlaringiz bilan baham: |