Юқоридаги масала муҳокама қилиниб, банк Бошқаруви Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: «Hamkorbank» АТБ Нодирабегим филиали мижози «Глобал Электроникс Савдо» ХКга айланма маблағларни тўлдириш мақсадида маиший техника жихозлари сотиб олиш учун хар 12 ойда қайтариш шарти билан бош келишувга асосан 24 ой муддатга 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм микдорида йиллик 20% устама тўлаш шарти билан револьвер очиқ линияли кредит ажратиш тўғрисидаги филиал кредит комиссиясининг қарори маъқуллансин.
Кредит таъминотига «Глобал Электроникс Савдо» ХКга тегишли Андижон вилояти Жалақудуқ шахар Бозорбоши МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган қурилиш майдони 432 кв.м, фойдаланиш майдони 391,28 кв.м бўлган бино иншоат гаровга олинсин.
Бош келишув шартномаси доирасида қўшимча шартномага асосан ажратиладиган кредитларнинг сўндириш муддати бош келишув шартномасининг тугаш муддатидан ортиб кетмаслиги ва Бош келишув шартномаси муддати тугашига 6 ойдан кам муддат қолганда қўшимча шартнома имзоланишига йўл қўйилмаслиги назоратга олинсин. Ушбу банд бош келишув шартномаси тегишли бандларида акс эттирилсин ҳамда банднинг бажарилиши Корпоратив хизматлар бўлими бошлиғи ва назорати филиал Бошқарувчиси зиммасига юклатилсин.
Ажратилаётган кредит асосий қарзи учун дастлабки 6 ой имтиёзли давр берилсин ва қолган ойларда оддий тўлов жадвалига асосан ундирилиши таъминлансин. Агар қўшимча келишув шартномаси 12 ойдан кам муддатга тузилганда кредит асосий қарзи учун белгиланган имтиёзли давр ажратилаётган кредит муддатининг иккидан бир қисмидан узоқ бўлмаслиги шартлиги белгилаб қўйилсин. Ҳар бир транш учун алоҳида ссуда ҳисоб рақами очилсин ҳамда бош кредит шартномасига қўшимча келишув расмийлаштирилсин.
Кредит маблағлари 24 ойга ажратилаётганлиги сабабли, 12 ойдан сўнг кейинги траншларни ажратишда кредитга белгиланган фоиз ставкаси ажратиладиган кредит линияси очиш бўйича мижоз билан имзоланадиган бош келишувга тузиладиган қўшимча келишув шартномасига асосан бозор ставкасида белгилансин. Ушбу банднинг бажарилиши Корпоратив хизматлар бўлими бошлиғи зиммасига ва назорати филиал Бошқарувчиси зиммасига юклатилсин.
Юқоридаги шартлар мижозга ёзма тарзда етказилсин ва ушбу шартларга унинг ёзма розилиги олингандан сўнг, кредит ҳужжатлари расмийлаштирилсин.
Кредит ва гаров ҳужжатларини қонуний ва тўла расмийлаштириш Корпоратив хизматлар бўлими бошлиғига, ажратилган кредитни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш, кредит тани ва фоизларини ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш Ундирув бўлими бошлиғига ва қарорни умумий назорати Нодирабегим филиали бошқарувчиси зиммасига юклатилсин.
Банкка алоқадор шахс билан тузилаётган битим юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини тегишли тартибда хабардор қилиш Мижозлар билан ишлаш ва сотиш департаменти директори Ш.Хайдаровга юклатилсин.
Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан умумий назорат қилиш «Hamkorbank» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Б.Жўраев зиммасига юклатилсин.
Мазкур қарорнинг тасдиғи банк Кенгашидан сўралсин.