604
«Молодой учёный» . № 21 (259) . Май 2019 г.
Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
ўзида акс эттирган белги, рамзларни ифода этмоқ — баён,
изҳор қилмоқ, билдирмоқдир. У ўзининг дона-дона, аниқ
ва таъсирчанлиги билан ифодаланади.
Бадиий сўз санъати — ижрочилик меъёрларида унинг
ички моҳиятини танланган асар матни, ундаги мазмун-
моҳият аҳамиятлидир. Киши диққатини тортадиган таҳсинга
сазовор бадиий асар бадиа — бадиий санъат ва эсте-
тик талабларга жавоб бера олувчи ижод — бадиётидир.
Воқеликни нафис санъат йўли билан ижро воситасида об-
разлар орқали ифода этувчи тасвирловчи асар бадиий асар
ҳисобланади. У юксак эстетик талабларга жавоб бериши,
баланд дид ва маҳорат билан ёзилган, бажарилган гўзал но-
зик туйғули санъаткорона ижро қоидаларига амал қилувчи
бадиий ўқиш, бадиий сўз орқали жонлантирилганда тин-
гловчида ғоят юксак, ёрқин таъсир кучи орқали — чуқур
ҳис-ҳаяжон уйғота олувчи санъат жанри нутқ таълимоти-
нинг ғоят таъсирли йўналишларидан биридир.
Бадиий ўқиш — образли ўқиш, матн бўлаклари,
воқеалар кетма-кетлиги, мантиқий, психологик урғу пау-
залари билан, ижодий ранг-баранглик динамик темпо-ритм
кучли ўсиб бориши билан аҳамиятлидир.
Саҳна нутқи бугун бу йўналиш фан даражасида татқид
этилиб услубий қўлланма, ўқув қўлланма, дарсликлар би-
лан таъминланиб, риторика, софистлар, нотиқлар мак-
табларини ўзагида ривож топди. Ижро қонуниятлари би-
лан бойитилди. Бадиий етук асарларнинг саҳнадаги жонли,
таъсирчан, ҳис-ҳаяжонли, ёрқин туйғуларини акс эттири-
шида ижро услубиятларига ҳамиша эҳтиёж сезилган. Ана
шу эҳтиёжни бугун Саҳна нутқи фани ўргатади. Ўз номи
билан Саҳна нутқи демак саҳнадаги, театр саҳнасидаги об-
разли, бадиий етук характерлари ёрқин ролларнинг нутқи
ҳақида гап боряпти. Бу нутқ бошқа ерда ҳатто радио, те-
левидениеда ҳам саҳнадагидек тўлақонли ижро ифодасини
сақлаб қололмаслиги факт. Чунки спектаклььь театр бино-
сидан ташқарига чиқиши постоновкада маълум йўқотиш-
лар рўй берди. Жой, муҳит ўзгариши, спектаклдаги руҳият,
ижро руҳиятига, албатта, салбий таъсирини кўрсатади.
Саҳна нутқи нутқ таълимотларини ичида ўта нозик,
алоҳидалик талаб этувчи мактабдир. Унга режиссёр, ди-
рижёр, балетмейстр, композитор, хуллас театр омиллари
қўшилиб нутқ билан ижрода бадиий образ яхлитлигида ян-
гралиши бу энди мўъжиза, ҳақиқий мўъжиза.
«Нотиқлик санъати — нутқ таълимоти ортологияда энг
кенг тарқалган, сараланган ўз яшаш тарихида жуда кўп му-
сиқаларга учраб ривожланишидан тўхтамаган йўналиши-
дир. Нотиқлик санъати — инсон ҳаёт жараёнида унинг
олдида турган муаммоли масалаларни нутқи ва нутқ мала-
калари билан эгаллашининг психологик фаолиятини ўрга-
нувчи ва ўргатувчи ортологиянинг — энг асосий тармоқли
йўналишдаридандир» [2, б. 24].
Нотиқлик санъати — нотиқни танлайди ва тарбиялайди,
алоҳида хусусият, қобилият бўлиши мақсадга бориб етиш-
нинг ижобий тарафидир. Аммо устак, хоҳиш, журъат каби
туйғулар — қўлсиз, оёқсиз одамни ҳам дунё миқёсидаги но-
тиқга айлантира олади.
Нотиқ — ўз касбидаги муаммоларни ҳаётдан олин-
ган мулоҳазали, муҳокамали фикрларга ўз муносабатини
билдира олувчи ва оммани ўз ортидан эргаштира олувчи,
пешқадам шахсдир.
Биз ортологиянинг маълум йўналишлари ҳақида қисқача
фикрлашдик, энг муҳими таълимот йўналишларига аниқлик,
ойдинлик киритишга уриндик. Барчасига таълимотдаги ўз
ўрни, ўз мавқейига яраша баҳо беришни ўргандик. Энди на-
вбат бу алоқадорлик боғламларини узмаган ҳолда Нотиқлик
санъати дунёсига, уларнинг сир-саноат, эгалланиш, ўрга-
ниш услублари билан танишишни бошласак.
Адабиётлар:
1. Абдурахмонов Ф. Абдурахмонова З. Нутқ маданияти. — Т.: Фан, 2016.
2. Иномхўжаев С. Нотиқлик санъати асослари. — Т.: Ўқитувчи, 1982.
3. Тўлаганов А. Саҳна нутқи. — Т.: Мусиқа, 2010.
Do'stlaringiz bilan baham: |