тугмасини босиш орқали юқоридаги методни синовдан ўтказишимиз мумкин.
Кейинги қадамда Button1_Click – ҳодисасини, яъни TextBox1 бошқарув элементи майдонидаги сондан квадрат илдиз чиқаришимиз лозим. Бунинг учун тугмачага икки марта сичқончани боссак, бўш ҳодиса ҳосил бўлади. Ушбу ҳодисада зарур дастурий кодларни амалга ошириб, қуйидаги 1.3 листингга эга бўламиз:
1.3 листинг. TryParse методи орқали сондан квадрат илдиз чиқариш
|
using System;
using System.Collections.Generic;
using System.ComponentModel;
using System.Drawing;
using System.Text;
using System.Windows.Forms;
// Дастур матнли майдонда киритилган сондан квадрат илдизни хисоблайди.
// Тугма босилганда сондан олинган квадрат илдиз киймати label1 бошкарув
// элементи ёзувига узатилади. Агар матнли майдонда киритилган сон нотугри
// булса, label1 нишони ёзувчига кизил рангли шаклда хатолик узатилади.
namespace Ildiz
{
public partial class Form1 : Form
{
public Form1()
{
InitializeComponent();
}
private void Form1_Load(object sender, EventArgs e)
{
button1.Text = "Илдиз чиқариш";
label1.Text = String.Empty;
// ёки label1.Text = null;
base.Text = "Квадрат илдизни аниқлаш";
textBox1.Clear(); // Матнил майдонни тозалаш
textBox1.TabIndex = 0; // Матнли майдонга фокусни узатиш
}
private void button1_Click(object sender, EventArgs e)
{
Single X; // - Ушбу сондан квадрат илдизни аниклаймиз
// Матн шаклидаги сонни Single типига утказиш:
bool Число_ли = Single.TryParse(
textBox1.Text,
System.Globalization.NumberStyles.Number,
System.Globalization.NumberFormatInfo.CurrentInfo,
out X);
// Иккинчи параметр - соннинг стили булиба (Integer,
// ун олтиликдлаги сон, соннинг экспоненциал шакли ва б.).
// Учинчи параметр сонни жорий регионал параметрлар буйича
// форматлайди. Натижа Х узгарувчига киймат сифатида кайтарилади.
if (Число_ли == false){
// Агар фойдаланувчи сон киритмаган булса:
label1.Text = "Сон киритилиши зарур";
label1.ForeColor = Color.Red; // - нишондаги ёзув ранги
return; // - метод фаолиятини якунлаш
}
// Квадрат илдизни аниклаш:
var Y = (Single)Math.Sqrt(X);
// ёки var Y = Convert.ToSingle(Math.Sqrt(X));
label1.ForeColor = Color.Black; // - нишон ёзув ранги кора
label1.Text = String.Format("{0} квадрат илдизи {1:F5} га тенг", X, Y);
}
}
}
|
Ушбу дастурий кодда «Илдиз чиқариш» тугмасини босиш орқали матнли майдондаги қийматнинг сон эканлиги аниқланади. Ушбу амал TryParse методи орқали бажарилади. Ушбу методнинг биринчи параметри, матн шаклдаги сон (TextBox1.Text), иккинчи параметри – сон формати, учинчи параметри – регионал параметр (CurrentInfo) ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |