TabIndex=0 хусусияти орқали дастурни ишга туширишда фокус сифатида жорий объект танланганлиги кўрсатилган.
Кейинги қадамда Button1_Click ҳодисасини қайта ишлаб, матнли майдонда киритилган ҳимояланган ёзувни нишонли ёзувга қиймат сифатида узатамиз. тугмасини босиб, дастурни синовдан ўтказишингиз мумкин. 1.11 расмда жорий дастур ишлаши келтирилган:
расм. Дастурни ишлатиш
Агар дастурни ишлатиш жараёнида бирор хатолик содир бўлса, уни ёки функционал тугмалари орқали текшириб кўриш мумкин. Ушбу ҳолда дастурнинг ҳар бир оператори кетма-кет бажарилиб, зарур ўзгарувчи қийматини унинг номига сичқончани яқинлаштириб кўриш мумкин.
6-мисол. CheckBox бошқарув элементи орқали шрифт стилини бошқариш
CheckBox (байроқча) тугмаси ToolBox панелидан жойлашган бўлиб, байроқча икки ҳолатдан бирида бўлиши мумкин: ўрнатилган ёки бўш. CheckBox объекти орқали Labelда жойлашган матн стилини ўзгартирувчи дастур тузамиз.
VS 2012 муҳитини ишга тушириб, янги Windows Forms Application (Приложение Windows Forms) лойиҳасини ҳосил қилиб, унга MyCheckBox номини берамиз. Қуйидаги 1.5 листингда ушбу мисол ечими келтирилган:
1.5 листинг. Шрифт стилини бошқарувчи дастур
|
// CheckBox объекти орқали Labelда жойлашган матн стилини ўзгартирувчи дастур
using System;
using System.Drawing;
using System.Windows.Forms;
namespace Bayroqcha1
{
public partial class Form1 : Form
{
public Form1()
{
InitializeComponent();
}
private void Form1_Load(object sender, EventArgs e)
{
base.Text = "CheckBox байрокчаси";
checkBox1.Text = "Полужирный"; checkBox1.Focus();
label1.Text = "Шрифт стилини танланг";
label1.TextAlign = ContentAlignment.MiddleCenter;
label1.Font = new Font("Courier New", 14.0F);
}
private void checkBox1_CheckedChanged(object sender, EventArgs e)
{
// Байрокча холатини карама-каршисига узгартириш
if (checkBox1.Checked == true) label1.Font =
new Font("Courier New", 14.0F, FontStyle.Bold);
if (checkBox1.Checked == false) label1.Font =
new Font("Courier New", 14.0F, FontStyle.Regular);
}
}
}
|
Дастур ишга туширилган вақтда форма юкланганда Form1нинг бир нечта объектларига бошланғич қиймат берилган:
base.Text = "CheckBox байрокчаси";
checkBox1.Text = "Полужирный";
checkBox1.Focus();
label1.Text = "Шрифт стилини танланг";
label1.TextAlign = ContentAlignment.MiddleCenter;
label1.Font = new Font("Courier New", 14.0F);
Юқоридаги дастур кодида байроқча ёзувида "Полужирный" қиймати берилган бўлиб, CheckBox1 объектига бошланғич фокус қиймат сифатида берилган. Нишон матни сифатида "Шрифт стилини танланг" қиймати берилиб, уни TextAlign хусусияти орқали марказ бўйича (MiddleCenter) мослаштирилган. Сўнгра матн шрифти сифатида 14 ўлчовли Courier New шрифти қиймат сифатида берилган.
Байроқча қиймати ўзгартирилгач (галочка босилгач), CheckedChanged ҳодисаси амалга оширилади. Ушбу ҳодисада агар байроқча ўрнатилган бўлса (checked=true), Label1 объекти шрифтини 14 ўлчовли «полужирный» Courier New га ўзгартирамиз. Акс ҳолда (checked=false) шрифт ҳолати Regularга ўзгартирилади.
if (checkBox1.Checked == true) label1.Font =
new Font("Courier New", 14.0F, FontStyle.Bold);
if (checkBox1.Checked == false) label1.Font =
new Font("Courier New", 14.0F, FontStyle.Regular);
Do'stlaringiz bilan baham: |