Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  Олий таълим гти м ин и бюджетдан молиялаштириш-



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

10.4. 
Олий таълим гти м ин и бюджетдан молиялаштириш- 
нинг асосий маибалари ва йўналишлари.
Таълимни молиялапггириш учун бюджет маблағларига бўлган 
эҳтиёжларни ҳисоб-китоб 
қилиш икки йўналишда амалга 
оширилади:
• муайян таълим даражаси (мактабгача таълимдан шу 
жумладан 
ўрта 
касб-ҳунар 
таълимигача) 
очикдиги 
ва 
текинлигининг конституциявий кафолатларини амалга оширишни 
бюджетдан маблағлар билан таъминлаш;
. олий ўқув юртларида танлов бўйича ўқишга қабул қилиш 
белгиланган жойларда бюджет маблағлари билан таъминлаш.
Шундай қилиб, маблағларга бўлган эҳтиёжни аникдаш 
тегишли таълим даражасида таҳсил олиши лозим бўлган 
талабалар сонини белгилашга асосланади.
Бюджет муассасаси сметаси - муассасаларни молиялаштириш 
учун асосий режа ҳужжати. Тасдиқланган смета бюджетдан 
ажратилган маблағларни сарфлаш учун асос ҳисобланади. 
Смета харажатлар режасидан иборат бўлади ва сметали 
молиялапггиришда 
бўлган 
муассасаларнинг 
бюджет 
билан 
муносабатларининг бир томонлама хусусиятини акс эттиради.
Шунга қарамай, таълим муассасаларининг амалий фаолияти 
учун қонун ҳужжатларида баланс, яъни таьлим муассасаси 
харажатларинигина эмас, балки у олувчи даромадларни ҳам акс 
эттирувчи ҳужжатнинг мавжудлиги назарда тутилган.
Бунда икки ҳолатни ҳисобга олиш лозим: биринчи - бюджет 
қонунчилиги талабларига мувофиқ бюджет маблағлари мазкур 
маблағларнинг бош тасарруфчиси томонвдан тасдиқланадиган 
сметага мувофиқ сарфланади; иккинчи - бюджет маблаглари 
бюджетдан ташқари маблағлар билан аралашиб кетмаслиги керак, 
шу боис балансда бюджетдан ташқари маблағлар бюджет 
маблағларидан ажратилиши лозим.
Таълим тизимини бюджетдан молиялаиггиришга бўлган 
эҳтиёж уч асосий миқдор параметрларига асосланади:
. таълим олувчилар сонига (тегишли таълим даражалари 
бўйича);
183


. таълим муддатлари ва шартларига (тегишли даражалар 
бўйича);
. таълимнинг моддий базасига кўра.
Маблағларга бўлган эҳтиёжни ҳисоб-китоб қилишнинг асосий 
параметрлари талабалар контингентининг амалдаги, режадаги ва 
прогноз кўрсаткичлари ҳисобланади. Контингентдан келиб чиқиб 
мавжуд (прогноз қилинаётган) талабалар контингентига таълим 
бериш учун зарур ўқитувчилар лавозимлари сони ҳисоб-китоб 
қилинади.
Тагьлим соҳаси ходимлари учун қабул қилинган меҳнатга ҳақ 
тўлаш тизимига мувофиқ барча тоифадаги ходимлар учун мансаб 
маошлари, устамалар, қўшимчалар ва бошқа турдаги тўловларнинг 
миқдорлари белгиланади. Штатлар жадвалига кўра барча маошлар 
суммаси таълим муассасаси бўйича иш ҳақи умумий фовдининг 
миқдорини 
беради. 
Олий 
ўқув 
юртлари 
талабалари 
ва 
ходимларини ижтимоий ва моддий таъминлаш учун зарур 
маблаглар турли тоифадаги ўқувчилар сонидан келиб чиқиб 
аниқланади. ГТрофессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи фонди 
микдорини аниқлашда тариф коэффициентларигина эмас, балки 
меҳнагга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
барча қўшимча турлари: устамалар, мукофотлар, компенсациялар 
ҳисобга олинади. Профессор-ўқитувчилар таркиби учун меҳнатга 
ҳақ тўлашнинг соатбай фонди ҳам назарда тутилади. Фонд четдан 
таклиф қилинган маърузачилар, оппонентлар ва шу кабилар 
меҳнатига ҳақ тўлаш учун мўлжалланади. Бундан ташқари, декан, 
декан ўринбосари, кафедра мудири вазифаларини бажарганлик 
учун устамалар фовди ҳам ҳисоб-китобга киритилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ҳисоб-китоб қилиш маблағларга 
бўлган эҳтиёжни аниқлашнинг энг муҳим қисми ҳисобланади, 
чунки:
• пировард натижада конкрет одамларнинг, асосан юқори 
малакали кишиларнинг маошига тегишли бўлади;
. иш ҳаки ҳисоб-китобларда зътиборга олиниши лозим бўлган 
кўп сонли норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади;
184


• меҳнатга ҳақ тўлаш муҳим ижтимоий ва иқтисодий омил 
ҳисобланади, текширилади ва назорат қилинади.
Харажатларнинг бошқа моддалари бўйича маблағларнинг 
тақсимланиши олий ўқув юрти эгаллаган майдонлар ва биноларга 
боғлиқ бўлади. Истеъмол қилинаётган иссиқлгас, электроэнергия, 
сув, газ миқцорини ҳисоблашнинг олий ўқув юрти нормал 
фаолият кўрсатиши уч>н зарур бўлган тахминий нормативлари 
(санитария меъёрлари) 
мавжуд. 
Худди шунингдек асбоб- 
ускуналар эскириши, материаллар, жорий профилактика ва 
капитал таъмирлашларни амалга ошириш даврлари, телефонлар, 
зарур транспорт воситалари, алоқа воситалари сони нормативлари 
мавжуд. Ушбу маълумотлар умумлаштирилади, хизматлар учун 
тарифлар ва нархлар аниқланади ва бошқа турдаги харажатлар 
бўйича 
молиялаштиришнинг 
базавий 
ҳажми 
ҳисоблаб 
чиқарилади.
Бюджет тушумлари харажатларининг муайян моддаларини 
молиялаштиришда устувор йўналишлар қуйидагича белгиланади:
• меҳнатга ҳақ тўлаш;
• стипендия;
. трансфертлар;
. коммунал хизматларга ҳақ тўлаш;
. бошқа турдаги харажатлар.
Амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижасида олий ўқув 
юртларининг бюджет маблағларига бўлган базавий эҳтиёжи 
аниқланади. Амалда молиялаштириш ҳажми одатда эҳтиёждан 
анча паст бўлгани боис, эҳтиёж ҳажмидан бюджет маблағларини 
тақсимлаш базаси сифатида фойдаланилади.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish