Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-расм. Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасларнинг



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

2-расм. Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасларнинг 
турлари
Университетлар таълим, фан ва маданиятни фундаментал 
илмий тадқиқотлар олиб бориш, олий ва олий ўқув юртидан 
кейинги таълимнинг барча даражаларида таълим бериш йўли 
билан ривожлантирадилар. Улар таълимни ривожлантиришнинг 
етакчи марказлари ҳисобланади.
Академиячар асосан фан, техника ва маданиятнинг бир 
соҳасида фаолият кўрсатади, ўз фаолият соҳасида етакчи илмий- 
методик марказ ҳисобланади. Улар олий малакали мутахассислар 
тайёрлайди ва муайян тармоқ (тармоқлар гуруҳи) учун раҳбар 
кадрларни қайта тайёрлайди.
Институтлар 
мустақил 
ўқув 
юртлари 
сифатида 
ёки 
университетлар, 
академиялар, 
институтларнинг 
таркибий 
бўлинмалари сифатида фан, техника ва маданиятнинг бир қанча 
йўналишларида базавийдан паст бўлмаган даражада касб-ҳунар 
таълими дастурларини амалга оширадилар ва илмий тадқиқотлар 
ўтказадилар.
Таълим соҳасида давлат бажарадиган махсус функцияларни 
бошқа субъектлар зарур миқёсда бажаришга қодир эмас.
18


Ривожланган мамлакатлар (масалан, АҚШ)да федерал таълим 
органларининг бош вазифаси ижтимоий таълим институтлари 
хусусида жамоатчиликнинг ижобий фикрини ("риЬНс ге1айопз"), 
мазкур 
институтларнинг 
ижобий 
имиджини 
яратиш 
ва 
қувватлашдир (шу жумладан аҳоли ва иш берувчилар ўртасвда).
Бутун дунёда давлат таълим соҳасини маблағ билан 
таъминлайди 
(энг 
аввало 
унинг 
фундаменталлашуви 
ва 
инсонпарварлашуви йўнатшшида) ва бошқа субъектларнинг 
мазкур соҳага узоқ муддатли инвестициялари учун кафолатлар 
беради, устувор ихтисосликларни, 
мутахассислар тайёрлаш 
шакллари ва усулларини таъминлаш, таълимни ривожлантириш 
мақсадида солиқ имтиёзларини ва бозорни тартибга солишнинг 
бошқа шаклларини кўллайди. Давлат таълим муассасаларида 
ўргатиладиган касблар ва ихтисосликларнинг рўйхатларини 
белгилайди, таълим хизматларининг базавий ассортиментини 
шакллантиради 
У таълим муассасаларини аттестациядан ва 
давлат аккредитациясидан ўтказишни амалга оширади, таълим 
хизматлари сифатини, унинг таълим стандартларига мувофиқ- 
лигини кафолатлайди.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таълим тизими 
учун педагогик ва бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта 
тайёрлаш тизимини ташкил этиш ҳам юклатилган. Ривожланган 
мамлакатларда таълим соҳасига инвестициялар ўта ишончли ва 
фойдали эканлигига шак-шубҳа билдирилмайди. Америкалик 
мутахассисларнинг баҳолашларича, таълим тизимида 1 доллар 
харажат 3-6 доллар микдорида даромад олиш имкониятини 
беради.
Таълим, айниқса олий таълим маданият билан узвийдир. 
Таълим хизматларига талаб маданият даражаси билан бевосита 
боғлиқ. Бунда маданият даражаси қанча юқори бўлса, янги 
билимлар ва қўшимча маълумотга эҳтиёж шунча кучли бўлади. 
Маданий даражанинг ўсишига мос равишда истеъмолчи ўзининг 
таълим соҳасидаги эҳтиёжларини қондиришга онгли равшцда 
йўналтирувчи бюджетдаги харажатлар улуши ҳам кўпаяди.
19


Шундай қилиб, таълимнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий 
мазмуни мавжудлиги тўғрисида сўз юритиш мумкин. Бунда 
таълимнинг иқтисодий табиати инсонда унга келажакда ўз 
меҳнатини яхши пулга согиш, жамиятга эса - одамларнинг янги 
билим ва кўникмаларидан фойдаланиб меҳнат унумдорлигини 
ошириш ва янада сифатлироқ маҳсулот олиш имкониятини 
берадиган таълим капиталининг шаклланишида намоён бўлади. 
Таълим 
иқтисодий 
мазмунининг 
мазкур 
талқини 
унинг 
инвестицион товар сифатидаги талқинига зид келмайди, чунки у 
келажакда ўзини окдайдиган инвестицияларни талаб этади.
Т аълимнинг 
ижтимоий 
мазмуни 
одамларда 
ижтимоий 
муносабатлар кўникмаларини тарбиялаши, шахснинг ижтимоий- 
лашувига кўмаклашиши, жамият мақсадларига зиён етказмасдан 
ўз мақсадларига эришиш, индивидуал, коллектив ва ижтимоий 
манфаатларни 
мувофиклаштириш 
кўникмаларини 
шакллан- 
тиришида намоён бўлади.
Ниҳоят, таълимнинг маданий мазмуни шахс ва жамият 
маънавий қадриятларининг шаютланишида, кишиларда ҳаёт 
фаолияти маънавий принциплари, ахлоқий нуқтаи назарнинг 
ривожланишида намоён бўлади.
Таълим —
=>
Бевосита
=>
Шахс касбий

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish