мамлакатдаги
таълим
тизимларига
ва
унинг
иқтисодий
ривожланиш даражасига боғлиқлигини аниқлашга ҳаракат қилиш
мумкин.
Сўнгги 15-20 йил мобайнида ривожланган мамлакатларда
таълим харажатлари муттасил ўсиб бораётир. Мазкур сиёсат ушбу
гуруҳ давлатларига 16-18 яшаргача бўлган
барча болаларга текин
(давлат) ўрта таълимини таъминлаш ва олий таълим базасини
сезиларли даражада кенгайгириш имкониятини берди.
Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда ўрта мактаблар
битирувчиларининг тахминан 33% олий ўқув юртларида таҳсил
олишни давом эттирмоқдалар, АҚШда бу рақам 44 гача, Японияда
эса - 40% гача етади. натижада жамиятда умумий
олий таълимга
ўтиш эҳтиёжи шаклланмокда ёки шакллана бошламокда.
Олий
таълим
тизими
жадал
суръатларда
кенгайиши
бюджетдан ташқари молиялаштиришнинг кўшимча манбаларини
топишни талаб этади. Бюджетдан молиялапггириш ҳажмларининг
ўсиши оқсаётган шароитларда олий ўқув юртлари фаолиятини
молиялаштиришнинг
қўшимча
маблағларини
жалб
қилиш
амалиёти кенгаяди. Чунончи, давлат
университетларида таълим
олиш харажатларини талабалар (оилалар) томонидан қисман
қоплаш ҳажми кенгаяди, таълим кредитлари бериш ривожланади,
нодавлат инвесторлар (фирмалар, фондлар ва ш.к.)ни жалб қилиш
фаоллашади, ўқув юртлари контрактларга мувофиқ
бажарувчи
илмий тадқиқот ишлари ва бошқа ишлар улуши кўпаяди.
Янги саноатлашган мамлакатларнинг таълим тизимлари ўта
фаоллиги билан тавсифланади ва иқтисодий ва ижтимоий
модернизация
воситаси.
технологик ривожланиш
элементи
сифатида амал қилади. Айни шу сабабли асосий урғу касб-ҳунар
таълими бошланғич ва ўрта даражалари мақсадли тайёрлов
тизимларини ташкил этишга берилади. Мазкур тизимлар ҳал
қиладиган асосий вазифа мамлакатга сиртдан келаётган замонавий
технологиялар ва асбоб-ускуналарга самарали хизмат кўрсатишга
қодир бўлган юқори малакали ишчи кадрларни тайёрлашдан
иборат. Бу йўлдан
амалда Жанубий Корея, Тайвань, Сингапурни
ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги бошқа мамлакатларни
127
иқтисодий
модернизация
қилиш
жараёнида фойдаланилди.
Технологик ривожланишнинг юксак ва барқарор
даражасига
эришгач, бу мамлакатлар олий таълим сохдсида олға сакраш,
охир-оқибатда жаҳон иқтисодиётида юксак мавқега эришиш учун
замин яратдилар.
Олий таълимнинг очикдик даражаси ҳам ошиб бормокда.
Олий таълим тизимида давлатнинг роли ҳал қилувчи тус олмоқца.
Айнан давлат олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашни
молиялаштиради. Давлат томонидан молиялаштиришдан ва
таълим
соҳасига
нодавлат
маблағларини
жалб
қилишни
рағбатлантиршцдан
ташқари,
жаҳоннинг
энг
яхши
университетларида мутахассислар тайёрлашга
давлат томонидан
ҳақ тўлаш амалиёти кенг қўлланилмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: